Ибройим Юсупов. Шарап Уснатдинов

Ибройим Юсупов - Шарап Уснатдинов


Скачать книгу
иккинчисининг дарди кундан-кунга ортиб бораяпти. Бир яхши томони бу дардлар қўша-қўша туғилиб, қўша-қўша кўпайиб борар экан. Ҳали тажрибасиз бўлган дастлабки кунлари япроқларини тўкаётган дарахтларни паналаб, тун ярмидан ошгунча интизор кутиб қайтган шоир:

      Уйингнинг олдида бир туп қора тол

      Кузда салма ичига япроқ тўлатар.

      Дарвозанг олдида турдим анқайиб,

      Мисли тўпни кутган анқов воратарь, –

      деган шеърини деразадан ташласа ҳам жавоб бўлмай, йўқ “соқолини сийпаб” қайтар эди. Муҳаббат қўрғонини забт этолмай, енгилиб чекинганини оқлаш учун:

      Уйингнинг олдида учта туп дарахт,

      Ҳеч бири қалбимдан эмасдир йироқ.

      Мендан ўпкалама, жонгинам, фақат,

      Ёмон кўраман сенинг итингни бироқ.

      Итдан қўрққан севги севгими, ахир!

      Қўрқмасам ҳам, куйдим Қутлиоёқдан.

      Эшигингга етдим деганда охир

      Вов-вов этиб, тишлаб олар балоқдан, –

      дея яна шеър ёзиб, ўзини овутган кунларини эслади.

      Йигит бўлса ҳам, қиз бўлса ҳам муҳаббатда одамни энг ўкинтирадигани, ҳаттоки, ғазабингни қўзитадиган нарса – бегонага сирингни айтиш. Бироқ минг бора эҳтиёт бўлсанг ҳам, ушбу фронтда эришган ғалабаларинг шодлиги юрагингга сиғмай, кўрган азобларинг билан орттирган дардларинг жигар-бағрингни ўртаган вақтда “энг яқин” дўстларинг кўпайиб, уларга чин кўнглингдан очилганингни билмай қоласан. Ўшанда уларнинг баъзилари ҳамдардлик билдириб, баъзилари маслаҳат берса, устингдан мазах қилиб куладиганлар ҳам топилади.

      Оқсоқолнинг уйидаги товуши юракни ёрадиган қашқир итдан кўриб юрган азобларини айтганида Ибройимга ана шундай маслаҳат берувчилар топилди.

      – Сен ўша итни ўзингга ўргатиб олишинг керак, – деди Ўразоқ.

      – Милицияни қандай ўргатаман?

      – Мен ўша уйда бўлганман, – деди Ўсарбой, – улар итга ишонади, ит уларнинг олдига ҳуриб бормайди.

      – Сен итнинг олдига Холмуратни ташла, – деди ҳазиллашиб Эломон. – Уни еб бўламан дегунча, кўп ишинг битади…

      Институтнинг қуйи курсида Сапаров Холмурат деган бир бола бор, халқнинг тили билан айтганда, бўйи бир қарич. “Болаликдан етим қолиб, бўйим ўсмай қолган”, – дейди ўзи ҳам. Кириш имтиҳонида қорақалпоқ тилидан етарли жавоб бера олмай, ўзининг етимликда улғайиб, кўрган қийинчиликлари тўғрисида муаллимга ўша ерда шеър ёзиб бериб, ўқишга кирган. Шоир бўламан деб, Бабош билан Ибройимнинг изидан етим қўзидай эргашиб юради. Эломоннинг гапи туртки бўлиб, ўша кундан бошлаб Ибройим бемаҳал юришларида Холмуратни эргаштириб юрадиган бўлди.

      У қишда ҳали ёғмаган қорни эслади. Ўзини гоҳ қировли қиш сурат солган деразага, гоҳ ёниб турган шамга қараб учадиган парвонага ўхшатар эди. Кечаю кундуз ёғиб, тонг олдидан тинган қорга биринчи из солганни халқимиз “шар бузув” дейди. Унинг ўша вақтдаги кўринишини айтмайсанми? Осмондаги қудратли тегирмон оппоқ гавҳарлардан ун янчиб сепгандай, ҳар зарраси


Скачать книгу