Ибройим Юсупов. Шарап Уснатдинов

Ибройим Юсупов - Шарап Уснатдинов


Скачать книгу
ҳолатда узоқ юриш мумкин эмас эди, дангал гапиришнинг вақти етган куни мадда бойлаган яра ёрилди:

      – Нима қиламиз, ҳаммамиз биргалашиб ёзамизми?

      – Нимани ёзамиз?

      – Билиб туриб, билмагандек сўрашни бас қилинглар-эй!

      – Кимга ёзамиз?

      – Қайдам, Тошкентга, академияга бўлса керак.

      – Улар Нукусдаги бу гапдан бехабармикин?

      – Қаердан хабардор бўлади, тушида кўриб биладими?

      – Бизнинг гапларимиз катталарникидан кўра муҳимроқ бўлиб, эътиборга олинармикин?

      – Катталаринг ким?

      – Айимбетов, Кожуров, Сағитов, Аймурзаев, Бегимов, Ўринбоев, Досумов, Бердимуратов, яна давом эттираверайинми?

      – Улар қаёққа ёзишибди?

      – Ёзиб ҳам, айтиб ҳам юришган йўқми? Баъзиларининг ўша куни безовта бўлганини кўрмадингми?

      Савол-жавоб тўхтаб қолди. Ҳамма ерга қараб жим ўтирибди.

      – Қўрқиш керак.

      – Кимдан?

      – Яна айтаман, қўрқиш керак! – деди кескин сўзлаб Ўринбой.

      – Ҳақиқатни айтишдан қўрқамизми?

      – Қўрқасан! Нега қўрқмас экансан?! Биринчи сўзга чиқиб, Давқораевнинг авра-астарини ағдарган одам мабодо институтга директор бўлиб кетган йўқми?

      – Тўғри гап, – деди Ўразоқ, – яна сенга қандай исбот керак?

      – Ибройим, сен нима дейсан?

      – Бабош билади.

      – Бабошга қарасанг, жўхоринг бу йил пишмайди, очдан ўласан.

      – Ундай дема, у пишиши керак бўлган экиннигина пиширади…

      Ибройимнинг кўнглидагини шундай очмай, Бабошга тўнкаб, воқеа чигаллашиб, томонлар келиша олмай қолган вақтда бирдан қизиб кетиб, масалани кескин ҳал этишини, бироқ ҳадеганда қизишмаслигини дўстлари яхши билишади.

      Улар бировлардан дакки еб, аччиғи тарқамай юрган одамга ўхшар эди. Бу дунёнинг ўткинчилиги, чархи фалак гардишининг галма-гал айланиб келиши тўхтаб, ҳамма нарса фақат шунга тақалиб қолгандай, бир неча кундан буён шу гап. Москвада ўқиётган аспирантлар Марат Нурмуҳаммедов билан Сирожиддин Аҳмедов ҳам келган. Улар ўтган февраль ойида Москвадаги Шарқшунослик институтининг директори, атоқли тарихчи археолог Сергей Павлович Толстов билан сектор бошлиғи, Давқораевнинг илмий раҳбари Евгений Эдуардович Бертельснинг (у вақтларда иккаласи ҳам Сталин мукофоти совриндорлари) бошчилигида Давқораевнинг докторлик иши муҳокамаси қандай ўтганини бошидан охиригача батафсил айтиб берган.

      – Бизлар Марат иккаламиз диссертацияни машинкадан кейин текшириб бердик. Соат ўн иккида ҳимоя бошланиши керак эди, кўп одамлар йиғилган бўлса ҳам, негадир Нажим оға безовта бўлаверди, – деган эди Сирожиддин.

      – Мухтор Омархонович келиши керак, сизлар Марат иккингиз ташқаридаги эшикда кутиб туринг, келганидан олиб кирасиз…

      Ташқарида қор бўралаб ёғмоқда. Биз аввал у киши билан учрашмаганмиз, фақат суратини кўрганмиз. Москва давлат университетининг профессори эканини биламиз. Чамаси ярим соатла�


Скачать книгу