Гладиолус. Маматқул Хазратқулов

Гладиолус - Маматқул Хазратқулов


Скачать книгу
ўша суҳбатдан кейин орадан кўп ўтмай профессор қаттиқ автоҳалокатга учради. Бир улфатининг туғилган кунида яхшигина кайф қилди. Тадбир сўнгида дўстлари қанча қаршилик қилмасин, Мэлс Тельманович ўзи машинани ҳайдаб кетди. Йўл четида турган юк машинасига бориб урилди. Ярим тун, унинг устига кайф баланд – ухлаб қолганми, Худо билади. Оёғи, иккита қовурғаси синди, боши лат еди, мияси чайқалди. Бир неча оғир операцияларни ўтказди. Беш ойдан зиёд тўшакка михланиб ётди. Муслима Шариповна у дўхтирдан бу дўхтирга чопавериб, силласи қуриди. Қизи Гулбаҳор билан навбатма-навбат қаради. Ўрнидан тургандан кейин ҳам юриб кета олмади, чап оёғининг тиззасидан кесишган эди. Каравотдан ногиронлар аравачасига ўтди. Аста-секин қўлтиқтаёқда юришга ўргатишди. Бир йиллардан сўнг Муслима Шариповна протез оёқ қилдириб берди. Унга кўникиш ҳам осон кечмади, хотини сабр-бардош билан ўргатди. Бу азоблар, оғриқлар Мэлс Тельмановични анча инжиқ қилиб қўйди. Муслима Шариповна барчасига чидади. Касалдан кўра унга қараганга оғир, деган гап қанчалар тўғри эканини ўз бошидан ўтказди.

      Қизи Гулбаҳорнинг турмушга чиққанига энди уч ой бўлганди, шунга қарамай ойисига қарашиб турди. Эри, қайнонаси тушунган одамлар экан, Гулбаҳор кунда-кунора дадасининг олдига боришига қаршилик қилишмади.

      Мэлс Тельманович шу кўйи ногирон бўлиб қолди. Кеча талабалар у ёқда турсин унча-мунча ўқитувчиларни ҳам оғзига қаратиб юрган профессор бугун бир оғиз ширин сўзга муштоқ, ҳайҳотдай уйда ёлғиз ўтирса… Бундан оғир кўргилик борми. Бу нима? Тақдирнинг синовими? Тақдир дегани нима ўзи? Уни ким яратади? Аллоҳданми бу?.. Мэлс Тельманович ёлғиз ўзи ўй суриб ўтираркан, хаёлда минг хил фикр чарх урарди. Гарчи бугун диннинг фазилатлари ҳақида оғиз кўпиртириб гапириб юрган бўлса-да, инсон организмида айрим оғир хасталикларнинг асорати бир умр сақланиб қолганидек, профессор миясининг бир чеккасида даҳрийликнинг асоратлари қолган эди. Ана шу асоратлар баъзан жунбишга келиб, Аллоҳ марҳаматли бўлса нега, қайси гуноҳларим учун менга бунча азоб беради. Синовми бу, деган фикрлар ғужғон ўйнарди. Гоҳида бундай фикрларидан ўзи ҳам сесканиб кетар, беихтиёр ё, Аллоҳ, ўзинг кечир гуноҳларимни, деб юборарди.

      Инсон зоти борки ўзини бегуноҳ, деб билади. Бошига бир ташвиш тушганда эса қайси гуноҳларим учун бу кўргиликлар, деб Аллоҳга даъво қилади. Мэлс Тельманович ҳам ўзининг назарида фаришта бўлмаса-да, ҳарқалай, шунга яқинроқ эди…

      Хотини ишдан келганда дардини сездирмасликка ҳаракат қилади. Аммо баъзида ўзи билиб-билмай ҳасратини ошкор қилиб қўяди. Муслима Шариповна эрининг аҳволини яхши тушунади, ҳис қилади. Бироқ начора? Бирдан-бир чора эрининг кўнглини кўтариш, иложи борича ёлғиз қолдирмаслик…

      Йиллар ўтган сари хотинини рашк қиладиган одат чиқарди.

      – Нега ҳар куни ясан-тусан қилиб кетасиз? – деди бир куни. – Ишга борасизми ёки театргами?

      Бу гапдан Муслима Шариповна кулди, эрининг одатий инжиқлиги, деб ўйлади.

      – Кўнглингиз хотиржам бўлсин, дадаси, – деди. – Менинг маршрутим битта: уй-иш, иш-уй. Онда-сонда бошқарма ёки вазирликка йиғилишга чақиришса, ўзгаради бу маршрут.

      Мэлс Тельманович


Скачать книгу