Гладиолус. Маматқул Хазратқулов

Гладиолус - Маматқул Хазратқулов


Скачать книгу
кўрмади, улардан ҳатто ҳақоратлар эшитди. “Шу касбни танладингми, чида” деб ўзига-ўзи таскин бериб келади. Биронтасига қаттиқ гапирмади, эътироз билдирмади. “Хўп бўлади, опажон, кечиринг, акажон” деб енгди. Энди мана бу одамга – ўзи севиб оила қурган турмуш ўртоғига, ўттиз йилдан бери бир ёстиққа бош қўйиб келаётган жуфти ҳалолига заҳрини сочадими, дилини оғритадими? Қолаверса, бу киши ҳам бир беморидай гап. Битта гап камлик, иккита гап кўплик қилади. Пешонасига битгани шу экан, тақдирга тан беради. Соғлигида, ёшлигида яхши-ю, ногирон бўлиб қолганида, ёши олтмишдан ошганда ёмон бўлиб қолдими?! Йўқ, бундай фикрлар Муслима Шариповнанинг хаёлига ҳам келгани йўқ. Бундай гапларни ўйлашнинг ўзи уят!

      – Бекорга ўзингизни ҳам, мени ҳам кайфиятимни бузаяпсиз, дадаси. Илтимос, жон Мэлс ака, сал кўнглингизни кенг қилинг. Ношукр бўлмайлик… Озгина сабр қилинг, индин якшанба, бирга бирон жойга бориб, айланиб келамиз. Хўпми? Ҳар хил ёмон гумонларни хаёлингиздан чиқариб ташланг, илтимос. – У эрининг ёнига бориб, эркалади. – Соғлиғингизни ўйланг, азизим. Мендан кўнглингиз тўқ бўлсин… Мен ундай ишлардан ҳазар қиламан… Ота-онам яхши ният билан шу исмни қўйишган, унга доғ туширишга ҳаққим йўқ… Майли, яхши ўтиринг, мен кеч қолаяпман, бугун мажлисим бор. – Эрининг юзидан ўпди. – Хайр, жоним.

      Мэлс Тельмановичнинг лаблари пичирлади:

      – Яхши бориб келинг. – Хотини эшикка яқинлашганда баландроқ овозда деди: – Ваҳлироқ келинг.

      Муслима Шариповна ортига ўгирилиб, эрига қараб хайр оҳангида бармоқларини силкиди.

* * *

      Гулбаҳор янги келган беморларнинг касаллик варақасини тўлдириб ўтирган эди, қўл телефони жиринглади.

      – Лаббай…

      – Ассалому алайкум, Гулбаҳор, яхшимисиз, кечирасиз, безовта қилмадимми, гаплаша оласизми?

      – Ҳа-ҳа, бемалол…

      – Мен Шарифа Боқиевнаман…

      – Э, Шарифа опа, яхшимисиз? Ишлар билан чарчамай юрибсизми, уйлар тинчми, опа?

      – Раҳмат, ҳаммаси яхши. Гулбаҳор, мен сизни бир масалада безовта қиляпман.

      – Тинчликми, опа?

      – Тинчлик, тинчлик… Гулбаҳор, нима десам экан… Шу опанинг сал мазалари бўлмади…

      Гулбаҳор бирдан сергак тортди.

      – Нима бўлди ойимга?

      – Хавотир олманг, ҳаммаси жойида… Бироз юраклари безовта қипти. Кардиограмма қилдик, босимларини ўлчадик… Хуллас, бироз чарчаганга ўхшайдилар. Уч-тўрт кун дам олинг, десам кўнмаяптилар… Шунга ўзингиз кечқурун олдиларига ўтиб, бир гаплашиб кўрасизми, деб қўнғироқ қилаётган эдим.

      – Шарифа опа, очиғини айтинг, аҳволлари яхшими? Мен ҳозир етиб бораман…

      Шарифа Боқиевна Гулбаҳорнинг гапини бўлди:

      – Гулбаҳор, жон синглим, безовта бўлманг, унақа ваҳима қиладиган ҳеч нарса йўқ. Кабинетларида ишлаб ўтириптилар. Зинҳор кела кўрманг. Мен қўнғироқ қилганимни ҳам билмасинлар, бўлмаса гап эшитаман. Жуда қаттиқ тайинладилар ҳеч кимга билдирманг деб. Айниқса, Гулбаҳор билмасин, дедилар… Мен сизга айтмай туролмадим. Ўзингиз бир йўлини қилиб, билиб оларсиз. Хўпми?

      – Бўпти, Шарифа опа, сиз хавотир


Скачать книгу