Буюк Беруний. Комил Хоразмий

Буюк Беруний - Комил Хоразмий


Скачать книгу
ёр ўрнига тошларни қучди.

      “Энди мен дунёдан тоқ ўтажакман,

      Руҳнинг васлига муштоқ ўтажакман.

      Ёр бўлиб хаёлда мудом қолурсан,

      Юлдуздек жилмайиб дардим олурсан.

      Кечиргин, Райҳоним, ғофил бандани,

      Ожизлик бобида бир шармандани.

      Ёлғончи дунёда чекдинг азият,

      Кўп эди кўксингда ахир пок ният.

      Нозу карашмалар ёдимда манинг,

      Тупроқа қўшилмиш гулдай баданинг.

      Тотли ул бўсалар сўнг нафас кадар,

      Ёдимдан чиқмагай, ишон, муқарар.

      Нариги дунёда қандоқ аҳволинг,

      Безовта қилмоқда ҳануз саволинг?

      Руҳимиз қўшилғай бамисли булут,

      Бу дунё беш кунлик – мени унда кут!

      Қафасдан узилса қачонки жоним,

      Сеники бўлурман яна Райҳоним!”

      Кўз ёшлар шашқатор – хуш сабо келди,

      Олис-олислардан бир нидо келди:

      “Муҳаммад, мен сендан айро эмасман,

      Ёнингдаги нурман – дарё эмасман.

      Ухласанг тушингга кирурман дарҳол,

      Тушингда силарман мен сени хушҳол.

      Ерда сенинг ўзинг, осмонда Худо,

      Шу икки ёримдан бўлмасман жудо.

      Соғинсанг жилмайган юлдузларга боқ,

      У сенга яқиндур, авомга йироқ.

      Ким айтди Райҳонинг ахир ўлди деб?

      Нодир чечаклардек илкис сўлди деб?!

      Сен борсан – мавжуддир шодонлик менга,

      Сен борсан – берилур омонлик менга.

      Шоҳлар сенга ҳавас қилишлари чин,

      Улар бир қағрадур, сен эса – лочин!

      Ожизман десанг гар хато қилурсан,

      Даҳо қудратлидур – буни билурсан?!

      Чунки, осмон билан беллашганинг рост,

      Подшоҳлар кўк учун соядур, холос.

      Не бўпти баданлар – Ер озуғидур,

      Кўк сари учгувчи Руҳ аталмиш дур.

      Бегим, эй севиклим, жоним Муҳаммад,

      Жаннатда кулишиб юрармиз албат!

      Йиғингни бас айла – доим дадил юр,

      Ҳар юрак урганда мени эслаб тур!”

      Нидони эшитиб Жайҳун тўлғонди,

      Беруний уйқудан шу он уйғонди.

      Яна аввалгидай ишқ ёзди куртак,

      Билдики, аслига қайтмоғи керак!

      8

      Гален (Жолинус) ва Авиценна (Абу Али ибн Сино)ни ёқлаб хато қилиш бошқаларни ёқлаб тўғри бўлишдан яхшироқдир.

Микеланжело37

      Данте ўзининг “Илоҳий комедия”сида Ибн Синони Птолемей, Евклид, Гиппократ, Гален номлари билан бир қаторда эслатиб ўтади.

Профессор Б.Д. Петров38

      Конец ознакомительного фрагмента.

      Текст предоставлен ООО «Литрес».

      Прочитайте эту книгу целиком, купив полную легальную версию на Литрес.

      Безопасно оплатить книгу можно банковской картой Visa, MasterCard, Maestro, со счета мобильного телефона, с платежного терминала, в салоне МТС или Связной, через PayPal, WebMoney, Яндекс.Деньги, QIWI Кошелек, бонусными картами или другим удобным Вам способом.

      1

      Одил


Скачать книгу

<p>37</p>

Ушбу иқтибос С.А.Каримов, А.Е. Шаламаевнинг “Абу Али ибн Сино” номли китобидан олинди. ( С.А.Каримов, А.Е. Шаламаев.“Абу Али ибн Сино”. Тошкент, 1980, 4 –бет)

<p>38</p>

Ўша жойда.