Шерлок Холмс ва доктор Уотсоннинг саргузаштлари. Артур Конан Дойл

Шерлок Холмс ва доктор Уотсоннинг саргузаштлари - Артур Конан Дойл


Скачать книгу
шаҳдам-шаҳдам ва жадал юриш одати унга жуда яхши таниш экан. Оқсоч кабинет эшигининг ёпилганини эшитмабди-ю, лекин орадан тахминан бир дақиқача вақт ўтгач, пастдаги кабинетдан мудҳиш бир чинқириқ эшитилипти. Бу хириллаган, жазавали фарёд ниҳоятда ғайритабиий бўлиб эшитилган, чунки чинқираётган одамнинг аёллигини ҳам, эркаклигини ҳам аниқлаб бўлмаган. Шу пайт оғир бир нарса гурсиллаб қулаб, бутун уй ларзага келипти, кейин ҳаммаёқ жим-жит бўлиб қолипти. Оқсоч даҳшатдан бир неча фурсат шамдек қотиб қолган, лекин кейин ўзини қўлга олиб югурганича зинадан пастга тушган-у, кабинет эшигини ланг очган. У ёш йигит Смитнинг ерда узала тушиб ётганини кўрган. Аввалига оқсоч ҳеч қандай ғайритабиий ҳолни пайқамаган. У Смитни кўтармоқчи бўлган, шундагина йигитнинг бўйнидан пастроқдаги жароҳатдан қон оқаётганини кўриб қолган. Жароҳат кичкина, аммо чуқур бўлиб, чамаси уйқу томири лат еган бўлса керак. Шу ерда у, Смитнинг ёнида жиноят қуроли: сопи фил суягидан ясалган, дами қайрилмайдиган пичоқ ётганини кўрипти; бундай пичоқларни кўпинча кўҳна ёзув столлари устида кўриш мумкин – уларнинг тиғи билан одатда конвертларнинг мум муҳрлари кўчирилади. Бу пичоқ ҳамиша профессорнинг столида ётаркан.

      Оқсоч қиз Смитни ўлган деб ўйлапти, лекин шунга қарамай, графиндаги сувдан унинг юзига пуркаган экан, у бир зумгагина кўзини очибди-ю, «Профессор, бу ўша аёл» – деб ғўлдирабди. Оқсоч, бу сўзларни аниқ эшитдим, деб қасам ичди. Бахтиқаро йигит астойдил уриниб, яна бирон гап айтмоқчи бўлипти, ҳатто ўнг қўлини юқорига кўтарибди ҳам. Лекин қўли шу заҳоти яна «шилқ» этиб тушиб, Смит бошқа қимирламабди.

      Кейин хонага рўзғор соҳибаси югуриб кирибди. Лекин у Смитнинг охирги сўзларини эшитмаган. У Сьюзенни жасад олдида қолдириб, ўзи профессор қошига чопган. Профессор тўшагида қаттиқ ҳаяжонланиб ўтирган экан. Фарёдни у ҳам эшитган ва уйда бирон бахтсизлик юз берди, деб ўйлаган. Миссис Маркер, профессор тунги пижамада эди, деб айтди, бу гапини тасдиқлаш учун у қасам ичишга ҳам тайёр, қолаверса, бу қария Мортимернинг ёрдамисиз ўзи кийина олмас ҳам экан, боғбонга эса, у соат ўн иккида келишни тайинлаган экан. Профессор менга, уйнинг ичкарисидан, қаердандир чинқириқ эшитганини, шундан бошқа ҳеч нима билмаслигини айтди. У котибининг: «Профессор, бу ўша аёл! – деб айтган сўзларини қандай изоҳлашни ҳам билмайди. Эҳтимол, бу жон талвасасидаги алаҳлаш бўлса керак. Профессорнинг фикрича, Смитнинг биронта ҳам душмани бўлмаган, шу боис котибининг ўлдирилиш сабабини била олмай боши қотиб ўтирипти. Биринчи навбатда, профессор боғбон Мортимерни полицияни чақириб келишга юборипти. Кейин констебль менга хабар қилди. То мен етиб боргунимча, уйда ҳеч бир нарсага тегишмаган, ундан ташқари, уйдан кўчага бориладиган йўлкадан ҳеч ким юрмасин, деб қаттиқ тайинлашган. Ҳа, мистер Шерлок Холмс, бу сизнинг назарияларингизни амалда қўллаб кўриш учун жуда ажойиб ҳодиса. Бунинг учун ҳамма нарса тайёр.

      – Фақат Шерлок Холмсдан бошқа, – деди дўстим хиёлгина ачитиб. – Яхши, келинг, энди


Скачать книгу