Шерлок Холмс ва доктор Уотсоннинг саргузаштлари. Артур Конан Дойл
яна ўша воқеа ҳақида гап очди. Отланиб энди кетмоқчи бўлиб турган эдим, бирдан Холмс:
– Уйда қолсангиз яхши бўларди, Уотсон, – деб мени тўхтатди.
– Нега?
– Негаки, бугун эрталаб Хилтон Кьюбиттдан телеграмма олдим. Бизга раққос одамчалар сурати билан мурожаат қилган Хилтон Кьюбитт эсингиздами? У Лондонга соат биру йигирмада етиб келиши керак. Ҳадемай шу ерда бўлади. Телеграммадан маълум бўлишича, жуда муҳим янгиликлар бор.
Биз Хилтонни кўп кутмадик: норфолклик заминдор поезддан туша солиб тўғри бизникига шамолдек елиб келипти. У жуда ташвишли, дилсиёҳ кўринарди. Кўзлари маъюс боқар, пешонасида ажинлар пайдо бўлган эди.
– Бу воқеа асабимни ишдан чиқарди, мистер Холмс, – деди у беҳол курсига чўкаркан. – Қандайдир мавҳум, кўринмас одамлар чор атрофдан ўраб олиб, сени тўрга илинтирмоқчи бўлаётганини ҳис этиш жуда ҳам ёмон бўларкан, бу ҳам баҳарнави-я, аммо хотинимнинг муттасил изтироб чекаётганини, кун сайин умри хазон бўлаётганини кўришга ҳеч тоқатим қолмади! Илси кўз ўнгимда ўлиб боряпти.
– Хотинингиз сизга бирон гап айтдими?
– Йўқ, мистер Холмс, ҳеч нима айтмади. Баъзи-баъзида у шўрлик менга жудаям юрагини ёзгиси келаётгандек бўлади-ю, лекин дадиллик етишмаётганини сезаман. Унга кўмаклашмоқчи бўлдим, лекин бу уринишим қўпол чиқиб, уни чўчитиб юбордим, холос. Хотиним кўпинча аждодларимнинг қанчалик қадимий эканлиги, бутун графликда бизни қанчалик эъзозлашлари, оиламиз шаънига заррача ҳам доғ тушмаганидан нақадар ғурурланишимиз ҳақида гап очади, шундай пайтларда мен ҳар гал унинг яна нималарнидир айтишга оғиз жуфтлаганини, аммо негадир гапиришга тили бормай жим бўлиб қолганини сезаман.
– Ўзингиз бирон янгилик учратдингизми?
– Кўп учратдим, мистер Холмс. Сизга бир талай янги раққос одамчаларни олиб келдим. Энг муҳими, ўзини кўрдим…
– Кимни? Расмларни чизган одамними?
– Ҳа, уни иш устида кўрдим. Лекин, ижозатингиз билан бир бошдан ҳикоя қилиб берсам…
Бу ердан қайтиб борган кунимнинг эртасига эрталаб одамчаларнинг янги суратини кўриб қолдим. Бу сафар сурат майсазор чеккасига қурилган пичанхонанинг қора тахта эшигига бўр билан чизилган эди: пичанхона уйимизнинг деразасидан яққол кўриниб туради. Мен у суратларни битта қўймай кўчириб олдим. Мана ўша одамчалар.
Хилтон ёнидан бир варақ қоғоз олиб, уни стол устига ёзиб қўйди. Қоғозда қуйидаги белгилар тасвирланган эди.
– Жуда соз! – деди Холмс. – Офарин! Давом этинг, қулоғим сизда.
– Мен бу ёзувни кўчириб олдим-да, сўнг ўчириб ташладим, лекин икки кундан кейин яна ўша эшикда янги ёзув пайдо бўлди. Мана у:
Холмс мамнуният билан қўлларини бир-бирига ишқаб, кулиб қўйди.
– Материалларга бойияпмиз, – деди у.
Уч кундан кейин қуёш соати устида қоғозга чизилган одамчаларни топиб олдим. Қоғозга тош бостириб қўйилган эди. Мана ўша қоғоз. Кўряпсизки, бу