Шерлок Холмс ва доктор Уотсоннинг саргузаштлари. Артур Конан Дойл

Шерлок Холмс ва доктор Уотсоннинг саргузаштлари - Артур Конан Дойл


Скачать книгу
эмас, мен айтган одамни бошлаб келасиз.

      – Розиман.

      – Бу хонага кириб келганингиздан бери биринчи маротаба ақлли сўз айтдингиз, Уотсон. Зерикмаслик учун ана у жавондаги китобларни варақлаб чиқишингиз мумкин. Мен бир оз чарчадим. Қизиқ, электр токи тахтадан ўтаётганда нимани ҳис қиларкин?.. Уотсон, соат олтида биз суҳбатимизни давом эттирамиз.

      Аммо суҳбатимиз дўстим айтган вақтда эмас, ундан анча вақтлироқ ва мени жуда ҳаяжонга солган Холмснинг эшикка югурганидан ҳам ғалатироқ йўсинда бошланди.

      Мен каравотда ҳолсиз ётган Холмсга бир неча дақиқа ҳайратомуз қараб турдим. Унинг кўзи деярли юмуқ эди, гўё у ухлаб ётгандек эди.

      Мен китоб варақлайдиган кайфиятда эмасдим, шунинг учун хонада юриб деворларга осилган номи чиққан жиноятчиларнинг суратларини томоша қила бошладим. Шу алпозда томоша қилиб каминга яқинлашдим. Каминнинг токчасида тартибсиз ҳолда ҳар хил шприцлар, тамакидонлар, паккилар, тўппонча ўқлари, тамаки трубкалари ва майда-чуйдалар ётарди. Шулар орасидаги фил суягидан ясалган ва қора, оқ нақшлар ўйилган, суриладиган қопқоқли қутича диққатимни ўзига тортди. Бу буюм жуда чиройли эди, мен тузукроқ томоша қилиш мақсадида беихтиёр қўл узатганимни биламан, аммо тўсатдан…

      Холмс шундай қичқирдики, менимча кўчанинг энг йироқ бурчакларидаги одамлар ҳам эшитган бўлса керак. Бу ҳайқириқдан, танам музлаб, сочларим тикка бўлиб кетди. Ўгирилиб қараганимда Холмснинг юзи даҳшатли даражада ўзгариб, кўзлари ёнаётгандек кўринди. Қўлимдаги қутичани маҳкам ушлаганча тошдек қотиб қолдим.

      – Ҳозироқ жойига қўйинг! Эшитяпсизми, Уотсон, ҳозироқ жойига қўйинг!

      Қутичани ўрнига қўйганимдан сўнг у енгил тин олиб, ўзини яна ёстиққа ташлади.

      – Уотсон, нарсаларимга бировнинг текканини ёмон кўраман. Ахир сиз буни яхши биласиз-ку. Нимага ҳадеб юраверасиз, бунга чидолмайман. Врач бўлатуриб беморни жинни қилиб қўйишингиз ҳеч гап эмас! Оромимни бузмай тинч ўтиринг.

      Бу воқеа менга ҳаддан ташқари оғир таъсир қилди. Холмсга мансуб бўлмаган қизиққонлик, сабабсиз ҳайқириш, унинг асаби қанчалик бўшашиб кетганидан далолат берарди. Шундай ақл эгасининг бу ҳолатга тушганини кўриш қандай даҳшатли-а?.. Энг тушкун хаёллар билан айтилган муддат келгунча стулда михлангандек жим ўтирдим. Холмс ҳам соатини кузатиб турган бўлса керак. Чунки соат роппа-роса олти бўлиши билан яна ўша ҳаяжонли титроқ овозда гап бошлади.

      – Уотсон, ёнингизда майда пул борми? – деб сўради.

      – Ҳа, бор.

      – Кумушми?

      – Ҳа, етарлича.

      – Ярим кронликдан қанча?

      – Бешта.

      – Кам, жуда кам! – деб хитоб қилди. – Афсус! Шундай бўлса ҳам сиз ҳамма майдангизни соат чўнтагингизга солиб қўйинг, қолган пулларни шимингизни чап чўнтагига жойланг. Худди шундай. Раҳмат! Бу мувозанатингизни сақлайди.

      Бу гап яққол эсдан оғишнинг ўзи эди. У сесканиб, ё йўталди, ё йиғлади.

      – Энди, Уотсон, газни ёқинг. Илтимос қиламан, жуда ҳам эҳтиёт бўлиб, газни фақат ярмигача очинг. Жуда яхши, раҳмат.


Скачать книгу