Эртаклар: Тилла хумча, Шчелкунчик ва сичқон қироли. Эрнст Гофман

Эртаклар: Тилла хумча, Шчелкунчик ва сичқон қироли - Эрнст Гофман


Скачать книгу
аждар қора қанотларини совутига уришидан қаттиқ жаранг янграётганди; бу қудратли бонгдан гулчаларга яна жон кирди ва улар ниҳоят, силласи қуриган аждар атрофида чипор қушчалардек қанот қоқишарди ва енгилган аждар ер қаърида яширинди. Лилия халос этилганди, бўз йигит уни самовий муҳаббатнинг оловли иштиёқи билан қучди ва барча гуллар, қушлар ва ҳатто баланд гранит қоялар тантанали мадҳ билан лилияни водийнинг шоҳбонуси деб эълон қилишди.

      – Аммо, ижозатингиз билан, муҳтарам жаноб архивариус, буларнинг ҳаммаси борган-тургани шарқона мутаккабирлик, – деди рўйхатчи Геербанд, – биз эса сиздан, баъзан одатланганимиздек, олий даражадаги беназир ҳаётингиз, олам кезишларингиздаги бирор саргузашт ҳақида ҳикоя қилиб беришингизни, тағин бу ишонарли бўлишини сўраган эдик.

      – Хўш, нима бўпти? – эътироз билдирди архивариус Линдгорст. – Ҳозир сизга гапириб берганларим эътиборингизга ҳавола этмоқчи бўлганларимнинг энг ишонарлиси, марҳаматли инсон-лар ва маълум даражада ўз ҳаётимга тааллуқлидир. Зеро, ўзим ўша водийданман, ва пировардида шоҳбону бўлган оловли лилия бувимнинг бувисининг бувисининг бувиси, шундай қилиб, аслини олганда мен – шаҳзодаман.

      Ҳамма қаҳ-қаҳ уриб кулиб юборди.

      – Ҳа, кулаверинг, – давом этди архивариус Линдгорст, – сизга озгина учини чиқарганим маънисиз ва телбанамо бўлиб кўриниши мумкин, шунга қарамасдан буларнинг ҳаммаси тутуриқсиз нарсалар ва ҳатто қочирим эмас, балки айни ҳақиқат. Бироқ агар дунёга келишимга сабаб бўлган мўъжизавор севги тарихи сизга у қадар ёқмаслигини билганимда, сизларга укам кечаги ташрифи пайтида мени хабардор қилган баъзи бир янгиликларни айтиб берган бўлардим, албатта.

      – Йўғ-е, жаноб архивариус, укангиз борми? У қаерда? Қаерда яшайди? У ҳам қироллик хизматидами ёки, эҳтимол, олимми? – ҳар тарафдан саволлар ёғилиб кетди.

      – Йўқ, – жавоб қайтарарди совуққина қилиб ва вазмин архивариус тамакини ҳидлар экан, – у ёмон йўлга кириб кетди ва аждарга айланди.

      – Марҳамат қилиб нима дедингиз, муҳтарам архивариус, – илиб кетди рўйхатчи Геербанд, – аждарга айланди?

      – Ҳа, аждарга айланди, – давом этди архивариус Линдгорст, – буни у, очиғини айганда, тушкунликка тушганидан қилди. Сизга маълумки, жаноблар, отам яқинда – атиги уч юз саксон беш йил илгари вафот этган, шунинг учун ҳали ҳам аза тутяпман: у менга, ўзининг суюкли фарзандига, укам жуда эга бўлгиси келган зийнатли ақиқни васият қилиб қолдирган. Укам билан бу ҳақда отам тобути олдида беадабларча баҳслашиб қолдик, шу сабаб ниҳоят тоқати-тоқ бўлиб кетган мурда тобутдан сакраб чиқди ва баджаҳл укамни ҳайдаб солди, бундан ғазаби жўшган укам шу заҳотиёқ аждар бўлиш учун йўлга тушди. Эндиликда у Тунис яқинидаги сарв ўрмонида яшайди, бу ерда у машҳур, ақл бовар қилмайдиган лаълни Лапландиядаги даладанҳовлисида истиқомат қиладиган бир некромант28 қўриқлайди ва укам фақатгина некромант боғдаги жўякларда саламандрлари29 билан


Скачать книгу

<p>28</p>

Некромант – Ўрта асрларда вафот этганлар арвоҳларини чақирадиган афсунгар.

<p>29</p>

Саламандрлар – Ўрта асрлардаги халқ ривоятларида олов руҳи.