Эртаклар: Тилла хумча, Шчелкунчик ва сичқон қироли. Эрнст Гофман

Эртаклар: Тилла хумча, Шчелкунчик ва сичқон қироли - Эрнст Гофман


Скачать книгу
шу мақсадда ҳикоя қилмоқдаман. Шундай қилиб, айтилгандек, талаба Ансельм архивариус Линдгорст дуч келган оқшомдан сўнг уни ҳеч нарса қизиқтирмайдиган хаёлпарастликка тушиб, одатий турмушга ҳар қандай ташқи тегинишларга лоқайд бўлиб қолди. У вужудининг туб-тубида тушуниб бўлмайдиган нимадир уйғонганлиги ва бу ўзга, олий ҳаётни ваъда қилаётган тотли орзулар ва азобли уқубатлар келтирганлигини туярди. Унинг учун энг афзали – ўтлоқлар ва дарахтзорларда танҳо кезиб юриш ва гўё ўзини ғариб турмушга банди қилган ҳамма нарсадан халос бўлиб, ич-ичидан кўтарилаётган тимсоллар хусусида мушоҳада қилиб, ўзлигини англаш эди. Ва бир сафар олис-олисларга сайрдан қайтар экан, аллақандай жодулар таъсирида бисёр ғаройиботларни кўрган ўша ажойиб маржон мевали бута олдидан ўтишига тўғри келди; у майсазордаги қадрдон яшил жойга талпинишни ҳис этди; лекин бу ерга ўтириши билан ўшанда самовий қувонч билан тасаввур этган ва худди ўзга куч қалби-дан суриб чиқарган нарсаларни иккинчи бор кўраётгандек, улар энг ёрқин бўёқларда намоён бўлди. Ҳатто ажабтовур кўм-кўк кўзчалар маржон мевали дарахт ўртасида биланглаётган тилла-яшил тус илончага тегишлилиги ва хушқадининг буралишларида дилини бахтиёрлик ва завққа тўлдираётган ҳамон ўша мафтункор биллур товушлар жаранглаши кераклиги аввалгидан ҳам равшанроқ гавдаланди. Ва ўша меърож кунидагидек у маржонли мева дарахтини қучоқлаб, шохлари орасига қичқира бошлади: «Оҳ! сени кўриб олишим учун яна бир мартагина ялт эт, ва кўтарил, ва шохларда тебран, қадрли кўк илончам… Яна бир мартагина жуда кўркам кўзчаларинг билан менга боқ!.. Оҳ! Сени севаман ва қайтиб келмасанг, ғам ва қайғудан ҳалок бўламан!» Аммо, аввалги галдагидек, ҳамма ёқ осуда ва сокин бўлиб, маржон мевали бута шохлари ва барглари билан ноаниқ шовулларди. Бироқ талаба Ансельмга ич-ичида нима қимирлаётганидан ва ҳаракатга келтираётганидан, кўксини оғриқ ва тинимсиз азоб билан тилка-пора қилаётганидан ўзи хабардорга ўхшаб кўринарди. «Бу сени, мафтункор тилла илончам, – дерди ўзи-ўзига, – ўлгунимча бутун вужудим, бутун қалбим билан севишимдан; сенсиз яшай олмаслигим ва агар яна сени кўрмасам ва юрагим маҳбубаси сифатида сенга эга бўлмасам умидсиз ситамларда ҳалок бўлишим белгисидир… Лекин меники бўлишингни биламан ва ўшанда бошқа, олий дунёдаги тушларим ваъда қилган ҳамма нарса рўёбга чиқади». Шундай қилиб, талаба Ансельм қуёш дарахт учларига ўзининг олтин учқунларини сочаётган ҳар оқшомда маржон мевали бута олдига бориб, қалби қаъридан чиқаётган аянчли овоз билан шохлар ва баргларга мурожаат қилар ва қадрдон севгилиси, тилла-кўк тус илончасини чорларди. Бир сафар, одати бўйича ана шундай оҳ чекаётганида, бирдан олдида кенг оч-кулранг ёмғирпўшга бурканган баланд бўйли, озғин киши пайдо бўлди ва ўтдек порлаётган баҳайбат кўзларини унга чақнатганча, қичқира бошлади:

      – Ҳой, ҳой! Бу ерда ким нола қиляпти ва чийилламоқда? Ҳей! Ҳей! Бу манускриптларимни кўчиришни хоҳлаётган ўша жаноб талаба Ансельм–ку!

      Талаба


Скачать книгу