Алвидо, қурол. Эрнест Миллер Хемингуэй

Алвидо, қурол - Эрнест Миллер Хемингуэй


Скачать книгу
кечиринг, – деди у.

      – Ўзимни бир қадар устунликка эга бўлгандай сездим. Сиз тўғри қилдингиз.

      – Йўқ, сиз мени, илтимос, кечиринг, – деди у. – Дам олиш куни кечқурун ҳамшира офицер билан шундай қилиб ўтирса-я, деб хафа бўлиб кетдим. Қаттиқ тегади, деб ўйламовдим. Оғрияптими?

      У қоронғида менга қараб турарди. Мен аччиқланган бўлсам ҳам, лекин шахмат ўйинидагидек, ҳаммасини аниқ олдиндан кўриб турганимдан ўзимгаўзим ишонардим.

      – Сиз жуда ҳам тўғри қилдингиз, – дедим мен. – Сиздан сираям хафа эмасман.

      – Бечора!

      – Биласизми, мен жуда ҳам бемаъни турмуш кечиряпман. Ҳатто инглизча гаплашишга ҳам имконият йўқ. Бунинг устига сиз жудаям чиройлисиз.

      Мен унга тикилиб турардим.

      – Нимага буларни гапириб ўтирибсиз. Мен ахир кечирим сўрадим-ку. Биз ярашдик.

      – Ҳа, – дедим. – Биз урушни ҳам унутдик.

      У кулиб юборди. Унинг кулгисини биринчи марта эшитиб турибман. Кўзимни унинг юзидан узмасдим.

      – Сиз яхшисиз, – деди у.

      – Ундаймас.

      – Ҳа. Сиз меҳрибонсиз. Истасангиз, сизни ўзим ўпиб қўяман?

      Мен унинг кўзларига тикилиб, яна белидан қучдимда, ўпдим. Мен уни қаттиқ ўпиб, азот бағримга тортдим; лабларини очишга ҳаракат қилдим; у лабларини қаттиқ қимтиб олганди. Мен ҳамон аччиқдан тушмагандим, уни бағримга куч билан тортганимда, у тўсиндан титраб кетди. Мен уни қўйиб юбормай, маҳкам қисиб турардим, унинг юраги қандай ураётганини эшитдим, шунда унинг лаблари очилди ва бошини қўлимга ташлади, у елкамга бош қўйиб йиғлаб юборди.

      – Жоним! – деди. – Сиз мени ҳеч қачон хафа қилмайсиз, тўғрими?

      «Нима деяпти ўзи», деб ўйладим. Мен унинг сочларини силаб, елкасига қоқиб қўйдим. У йиғларди.

      – Хафа қилмайсиз-а? – у кўзларини менга кўтарди. – Чунки бизнинг ҳаётимиз жуда ҳам ғалати бўлади.

      Сал ўтгач, мен уни вилланинг эшигигача кузатдим, у кириб кетди, мен уйга жўнадим. Уйга келиб, юқорига кўтарилдим. Ринальди ўринда ётган экан.

      У менга қаради.

      – Шундай қилиб, мисс Баркли билан ишларингиз олға жиляптими?

      – Биз у билан дўстмиз.

      – Сиз ҳозир овдаги итга ўхшайсиз.

      Тушунмадим.

      – Кимга?

      У тушунтирди.

      – Ўзингиз, – дедим мен, – итга ўхшаб, худди…

      – Тўхтанг, – деди у. – Сал бўлмаса бир-биримизни хўп ҳақорат қиладиганга ўхшаймиз. – У кулиб юборди.

      – Хайрли тун, – дедим.

      – Хайрли тун, ишратпараст.

      Мен ёстиқ билан унинг шамини уриб туширдимда, қоронғида ўринга ётдим. Ринальди шамни олиб ёқди ва ўқишда давом этди.

      Олтинчи боб

      Икки кунгача постларни айланиб юрдим. Уйга қайтганимда вақт алламаҳал бўлиб қолганди, мисс Баркли билан фақат эртаси кунигина учрашолдим. У боғда кўринмади, шунинг учун ҳам мен госпиталнинг идорасида ўтириб, қачон пастга тушаркин деб, кутдим. Идора жойлашган хонанинг девори бўйлаб рангдор ёғоч постаментларда жуда кўп мармар бюстлар турарди. Идора олдидаги пешайвон ҳам бюстларга тўла эди. Мармар ҳайкалчаларнинг умумий хусусиятларига кўра улар гўё бир одамга ишлангандай кўринарди. Мен ҳайкал кўрсам, юрагим


Скачать книгу