Алвидо, қурол. Эрнест Миллер Хемингуэй
навбатчи идора хизматчиси эса контора орқасидан менга ўқрайиб қараб қўяр, мен эсам мисс Баркли қачон чиқаркин деб, мармар полни, мармар ҳайкалларни ва деворларга ишланган суратларни томоша қилиб ўтирардим. Девордаги суратлар дид билан ишланганди. Бундай суратлар бўёқлари ёрилиб, кўчиб туша бошлаганда, айниқса, чиройлироқ бўлиб кўринади.
Мен Кэтрин Баркли пешайвонга кирганини кўриб, ўрнимдан турдим. Қаршимда юриб келаётганда унчалик бўйдор бўлиб кўринмади, лекин ғоят дилбар эди.
– Хайрли оқшом, мистер Генри, – деди у.
– Хайрли оқшом, – дедим мен. Контора ортидаги идора хизматчиси қулоғини динг қилиб турарди.
– Шу ерда ўтирамизми ё боққа чиқамизми?
– Юринг чиқайлик. Боғ салқинроқ.
Мен унинг изидан эшикка юрдим, идора хизматчиси кўзи билан таъқиб этиб турарди. Қумтош ётқизилган йўлкадан кетаётганимизда, қиз сўради:
– Қаерларда қолиб кетдингиз?
– Постларни текшириб чиқдим.
– Лоақал икки энли хат ёзиб, айтиб қўйсангиз бўлмасмиди?
– Йўқ, – дедим мен. – Ўнг келмади. Мен шу куниёқ қайтаман девдим.
– Бари бир менга бир оғиз айтиб қўйиш керак эди, жоним.
Биз хиёбондан бурилиб, дарахтлар остидаги йўлкадан юрдик. Мен унинг қўлидан тутдим-да, тўхтаб уни ўпдим.
– Бирон ерга борсак бўлмайдими?
– Йўқ, – деди у. – Биз фақат сайр қилишимиз мумкин. Сиз жуда узоқ йўқ бўлиб кетдингиз.
– Бугун учинчи кун. Лекин мана, келдим-ку.
У менга қаради.
– Сиз мени яхши кўрасиз-а?
– Ҳа.
– Ростдан ҳам ахир сиз мени яхши кўраман, деган эдингиз, а?
– Ҳа, – ёлғонладим мен. – Мен сизни севаман.
Мен унга бундай деб айтмагандим.
– Мени Кэтрин деб чақирасиз-а?
– Кэтрин.
Биз яна озроқ юриб, яна дарахт тагида тўхтадик.
– Бундай денг-чи: кечаси мен Кэтрин олдига қайтдим.
– Кечаси мен Кэтрин олдига қайтдим.
– Жоним, сиз ахир қайтиб келдингиз, тўғрими?
– Ҳа.
– Сизни шундай севаманки, мен шундай ёмон аҳволга тушдимки… Энди бошқа кетмайсиз-а?
– Йўқ. Мен ҳар доим қайтиб келаман.
– Сизни шунчалар севаман. Қўлингизни мана бу ерга қўйинг.
– У доим шу ерда турибди.
Мен уни ўзимга қаратиб олдим, ўпганимда юзи менга кўриниб турарди, кўзларини юмуб олганди. Унинг юмуқ кўзларидан ўпдим. Мен унинг табиатида бир оз девонасорлик бордир, деб ўйладим. Аммо бари бир эмасми? Мен бунинг оқибати қандай бўлишини ўйлаб ўтирмасдим. Бу ҳар куни кечқурун офицерлар харобатхонасига боришдан кўра маъқулроқ эди, у ерда ойимтиллалар бўйнингизга осилиб олишади-да, кўнгиллари сизда эканлигини кўрсатиш учун. Бошқа офицерлар билан юқорига чиқиб-тушиб туришаркан, сизнинг шапкангизни олдини орқага қилиб кийиб олишади. Мен Кэтрин Барклини яхши кўрмаганимни, яхши кўриб қолиш ниятим ҳам йўқлигини