Ахлоқи кабир. Аристотель
кескин ўзгариш жараёнида (оёқ ювиши саҳнасидагидай) ўз-ўзидан зоҳир бўлса, бадиийлиги зиёдроқ бўлади. Билиб қолишнинг иккинчи кўриниши шоир томонидан тўқиб чиқарилган, шунинг учун бадиийликдан йироқдир. «Ифигения»да Орест ўзини худди шундай усул билан билдириб қўяди: Ифигения бу ўринда ўзини хат ёрдамида танитади. Орест эса ривоят воқеасидан келиб чиқиб гапирмай, шоир истаги билан гапиради. Шунинг учун бундай билиб қолиш муваффақиятсиз бўлиб, юқорида айтилганлардан фарқ қилмайди. Худди шунингдек, Орест ўзида белгиси бўлганида ҳам худди шундай ҳолатда бадиий заиф бўлур эди (Софоклнинг «Терей»идаги «тўқувчи мокисининг овози»га таққослаб кўринг)53.
Учинчиси – хотиралар орқали билиб қолишдир. Одам бирор манзарани кўрганида нимадир эсига тушиб, ҳаяжонланиб кетади. Дикеогеннинг «Киприяликлар» асарида (қаҳрамон) бир суратни кўриб йиғлаб юборади. «Алкиной ҳузуридаги ҳикоя»да эса қаҳрамон кифарачининг куйини тинглаб, (бошидан кечган) воқеалар эсига тушиб, ҳўнграб йиғлаб юборади. Шу орқали иккиси билиб қолинади.
Тўртинчи хил билиб қолиш хулоса чиқариш орқали содир бўлади. «Хоэфоралар»да шундай: «(Менга) ўхшаш кимдир келди, менга фақат Орест ўхшар эди, демак, Орест келган». Софист Полиид асарида ҳам шундай, унда Орест синглиси қурбонликка берилганидай, ўзи ҳам шу қисматга учраяжаги ҳақида табиий равишда ўйлайди. Феодектнинг «Тидей»ида ҳам (қаҳрамон) «ўғлимни излаб келган эдим, мана ўзим ўляпман», деб ўйлайди. «Финей қизлари»да ҳам аёллар бир жойни кўрганларида, шу жойда кемадан туширилган эдик, шу жойда ўлиб кетсак керак, деб ўз қисматлари ҳақида хулоса чиқаришади54. Яна (бешинчи хил) мураккаб билиб қолиш ҳам бўлади, унда қаҳрамон суҳбатдошининг ёлғон хулосаси орқали ўзини танитиб қўяди. «Одиссей – сохта хабарчи»да бир одам (ўзи кўрмаган) ёйни танийман, дейди. Бошқаси «суҳбатдошим ёйни (кўрган экан) танийди», деган ёлғон хулоса чиқаради.55
Аммо энг яхши билиб қолиш воқеаларнинг ўзидан келиб чиқувчи ва табиийлиги билан ҳайратга солувчи (олтинчи хил) Софоклнинг «Эдип»и ва «Ифигения»дагидай ҳолатдир. Воқеа шу қадар ишонарлики, Ифигения мактубни (уйига) бериб юбормоқчи бўлади. Фақат ана шундай билиб қолишлар турли тўқиб-чатилган белгиларга ва маржонларга муҳтож бўлмайди, иккинчи ўринда эса хулоса ёрдамида билиб қолиш туради.
XVII
Шоир фабулани тартибга солиб ва уни сўз билан ифодалаётганида, иложи борича, воқеаларни кўз ўнгида жонли тасаввур қилиши керак; ана шунда шоир гўё воқеаларда ўзи қатнашгандай бўлади, барча зарур тасвирларни излаб топади ва ҳеч қандай мантиқсизликка йўл қўймайди. Бунга исбот сифатида Каркин асаридаги камчиликни кўрсатиш мумкин. Асарда Амфиарай ибодатхонадан чиқади, бироқ бу уни ибодатхонага кирганини кўрмаган томошабин учун мантиқсиз бўлиб қолади, шунинг учун томошабинлар норози бўлишди, драма эса муваффақиятсизликка учради. Ҳатто имо-ишоралар ҳам иложи борича ифодалашга хизмат қилиши керак. Эҳтиросларининг табиати бир хил бўлган қаҳрамонларни
53
«Тўқувчи мокисининг овози» – Терей томонидан зўрланган ва тили кесиб ташланган Филомела дастгоҳда матоҳ тўқиб, бўлган воқеани тасвирлайди ва шу матоҳни Терейнинг хотини Прокнага юборади.
54
Бу асарларнинг сюжети бизга равшан эмас.
55
«Одиссей – сохта хабарчи» асари ҳақида ҳам бизда етарли маълумот йўқ.