Ахлоқи кабир. Аристотель
эмас, аммо шундай бўлгани яхши, негаки, санъат асари ҳаётдаги нусхадан кўра аълороқ бўлиши зарур. Поэзияда ақл бовар қилмай диган нарсаларни эса «одамлар шундай дейишади» деган маънода тушунмоқ лозим. Яна шу маънода тушуниш керакки, ақлга тўғри келмайдиган нарса ҳамиша ҳам ақлга номувофиқ бўлавермайди: ахир «мумкин бўлмаган нарсалар ҳам кўп содир бўлиши мумкин». Мантиққа зид гапларни ҳам одамларнинг ўзича ўйлашларини рад этганимиздай тушунтириш мумкин. Яъни, бир нарсанинг худди ўзи айтилганми, худди шу нарса ҳақида айтилганми, худди шу йўл билан айтилганми – мана шулар шоир ўзига қарши чиқаяптими, ўз-ўзига қарама-қарши чиқяптими – ҳаммасига жавоб беради.
Лекин агар шоир ҳеч бир заруриятсиз маънога зид (Эврипидда Эгейнинг пайдо бўлишидай) нарсани ёхуд ахлоққа зид («Орест»даги Менелайнинг тубанлиги каби) нарсани тасвирласа, уни чиндан ҳам шундай нарсаларни тасвирлаган деб айблаш асосли бўлади.
Демак, шоирга билдириладиган эътирозлар тўрт хил бўлади: (1) мумкин бўлмаган нарсаларни тасвирлагани учун; (2) ақлга зид нарсаларни тасвирлагани учун; (3) ўз фикрига зид нарсаларни тасвирлагани учун; (4) санъат қоидаларига зид тасвирлагани учун. Бу эътирозларни юқорида айтилган ўн икки жиҳатдан инкор этиш мумкин.
XXVI
Эпик тасвир яхшими ёки трагик тасвирми, деган савол туғилиши мумкин. Унчалик оғир бўлмаган асар, албатта яхши, у энг яхши томошабинларга мўлжалланган. Ҳамма нарсани акс эттирувчи поэзия ҳамиша вазминроқ бўлади. Чунончи, баъзи ижрочилар, агар ўзларидан бирон нарса қўшмаса, диск отаётганини кўрсатмоқчи бўлиб, пириллаб айланадиган «Сцилла» трагедиясини ижро этаётганида корифейга ёпишиб оладиган баъзи бемаза найчиларга ўхшаб, мумкин қадар кўп ҳаракат қилишмаса, томошабин тушунмай қолади, деб ўйлашади. Илгариги актёрлар кейинги актёрлар авлоди ҳақида шундай фикр билдиришади. Масалан, аввалги актёр (Минниск) кейинги давр актёри Каллипидни ижрода ошириб юборгани учун маймун деб атаган эди. (Актёр) Пиндар ҳақида ҳам шундай фикр бор эди. (Эпос тарафдорлари) трагедия ҳақида ҳам шу каби фикрларни айтишади. Каллипид ва Пиндар каби актёрлар кейинги авлодга мансуб бўлганидай, бутун трагедия санъати эпосга нисбатан енгилроқдир, дейишади эпос тарафдорлари. Эпос тарафдорлари, – олижаноб одамларга мўлжалланган. Эпос актёрларнинг масхарабозларча имо ва ҳаракатларига зор эмас, трагедия санъати эса авом учун чиқарилган, дейишади.
Аммо, биринчидан, бу танқид поэзияга эмас, актёрлик санъатига дахлдордир. Ошиқча қилиқлар рапсодда ҳам учраши мумкин. Масалан, Сосистрат шундай бўлган. Ярашмаган қилиқларни лирик қўшиқлар ижрочиси опунтлик Мнасифей ҳам қилар эди. Сўнгра, (иккинчидан) умуман гавда ҳаракатларини инкор қилиш тўғри эмас. Акс ҳолда рақсни ҳам рад этиш керак бўлади. Бироқ истеъдодсиз актёрларнинг гавда ҳаракатларини инкор этиш керак, албатта. (Илгарироқ) Каллипидни ҳам, бошқа актёрларни ҳам эркин аёлларни ўхшатиб ўйнаёлмагани учун танқид қилинган ва ҳозир ҳам танқид қилинмоқда.
(Учинчидан)