Аслингиздек бўлишга тайёрмисиз?. Юлдузхон Назар
аямай ўз маслаҳатлари билан ёрдам берган исломшунос олим дўстларим, АҚШ Жоржия Эмори Университети профессорлари Абдуғофуров Раҳимжон ва Абдуғофурова Донохонларга ўз миннатдорчилигимни билдираман. Ҳамюртларим билан фахрланган ҳолда, уларнинг илмий салоҳиятлари янада юксалишини, дунёдаги етук ислом олимлари сарасидан бўлиб қолишларини Аллоҳдан сўрайман.
Олган, ўрганган билимларимни сизларга улашар эканман, Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳматуллоҳи алайҳ, Шайх Абдулазиз Мансур, Шайх Алоуддин Мансур раҳматуллоҳи алайҳ, ҳозирги ёшларга ўз билим, салоҳиятини сидқидилдан ва тинмай улашаётган АҚШдаги “Баййина” институти ходимлари Нуъмон Али Хон, Умар Сулаймонга ўз миннатдорчилигимни билдириб, бу инсонларнинг соғлигини Аллоҳдан сўраб дуо қилиб қоламан. Шунингдек, Ясир Кади, доктор Зокир Наик, Холид Ясин, Шомил Аловутдинов, Валерия Порохова, Қозон шаҳридаги Қул Шариф мачити имоми Рамил Юнусовга, Нуриддин ҳожи домла ва бошқаларга ўз миннатдорчилигимни билдираман. Ўтганларни Аллоҳ раҳматига олсин, умргузаронлик қилаётганларини зиё таратишдек, савобли ишларини Аллоҳ янада зиёда қилсин.
Ҳурматли ўқувчим! Ушбу рисола қалбингиз чироғини янада ёритса, тафаккур оламингизни зиёда қилиб, ўз-ўзингизни англашга ёрдам берса, Сизни янада юксак чўққиларга рағбатлантира олса, иншааллоҳ, мен ўз олдимга қўйган мақсадимга эришган бўламан ва ўзимни бахтиёр ҳисоблайман. Аллоҳдан бу ҳаётда жамият учун, Ватан учун фойдали ва Аллоҳ қадрлаган ИНСОНЛАР бўлишингизни сўраб қоламан.
I. “АСЛИНГИЗ”ДЕК БЎЛИШГА ТАЙЁРМИСИЗ?
Яралишнинг илоҳий Концепцияси
Болалик пайтида осмон тўла юлдузларга тикилиб хаёл сурмаган одам бўлмаса керак. Сиз ҳам болалик пайтингизда болаларча соддалик ва беғуборлик билан нима учун юлдузларнинг тушиб кетмаслиги ҳақида ўйлагандирсиз, улар билан балки хаёлан гаплашгандирсиз; хаёлан осмонларга чиқиб, осмоннинг у тарафида нималар борлигини билгингиз, коинот билан янада яқинроқ бўлгингиз келгандир, “нега ундай, нега бундай” каби ўй, хаёллар, саволлар билан катталарнинг бошини қотиргандирсиз. Бундай ҳолатлар албатта ҳар биримизнинг бошимиздан кечган. Мен болалигимда Ерни ҳеч нарсасиз, одамларсиз тасаввур қилишга, умуман, ҳеч нарсасиз, бўм-бўшликни тасаввур қилишга уриниб кўрар эдим. Лекин ҳар қанча уринмай, ҳеч нарсасиз, бўм-бўш, йўқ Ерни тасаввур қила олмаганман, осмон тўла юлдузлар, кимсасиз чўлда ўсган ўт-ўланлар билан бирга ўзимнинг ҳам борлигимни кўраверганман. Бу болаликда кечган кичик бир ҳолат.
Ҳа, бу инсон қизиқувчанлигига хос нарса. Шунинг учун ҳам бўлса керак, инсонлар бир неча минг йиллар давомида Ерда ҳаётнинг пайдо бўлиши, ўсимликлар, жонзотлар, Инсоннинг пайдо бўлиш ҳақиқатини ўрганишга уриниб келганлар; Осмон, қуёш, сайёралар, юлдузлар сирини, Ким ва қандай Куч томонидан бошқарилишини сир-синоатини билишга ҳаракат қилишган.
Мактабда астрономиядан олган билимларингиздан ташқари теварак-атрофимизни ўраб турган