Аслингиздек бўлишга тайёрмисиз?. Юлдузхон Назар

Аслингиздек бўлишга тайёрмисиз? - Юлдузхон Назар


Скачать книгу
Аллоҳ 18.000 оламни яратган. Биз эса фақат ўзимиз яшаётган маконни қайсидир бир даражада англаймиз, холос. Қолган оламлар биз билан ёнма-ён қўшни бўлиб яшайди, биз улар ҳақида ҳеч нарса билмаймиз. Аллоҳ буларнинг барчасини нима учун яратган, қандай қилиб яратган? Қайси “қўллари” билан, қандай Донолик билан бутун олам, коинотнинг тарҳини олган экан? Аллоҳ олган бу тариҳнинг ичида 18.000 оламнинг тўхтовсиз ҳаракатланиши – ўзаро бир-бирига боғлиқ ҳолда қилиб битилган. Ҳаттоки танамизнинг ҳар бир нуқтаси бир-бирига боғлиқ, Ер юзидаги табиат ҳодисалари бир-бирига боғлиқ, инсонлар бир-бирига боғлиқ – азваж ҳолда битилган. Бу битилган тарҳнинг ичида ўсиш, униш, ривожланиш, тараққий қилиш эволюция, тириклик Концепцияси ётади! “Мавжудотларни бир-бирига муҳтож (азваж) қилиб яратган ва Ўзи ҳеч кимга ва ҳеч нарсага муҳтож бўлмаган Зот нақадар пок ва мукаммалдир” (Ёсин сураси, 36-оят). Субҳоналлоҳ! Қандай Куч, қандай Қудрат, қандай Қуввват бутун оламнинг тўхтовсиз айланиб туришини – “бор бўлиш концепциясини” бошқарар экан? Шу билан бирга қандай қилиб Аллоҳ, бир вақтнинг ўзида миллиардлаб одамлар аҳволидан хабардор бўла олади? Бир вақтнинг ўзида, бизнинг ҳар биримизнинг – Ер юзидаги миллиардлаб одамларнинг бу дунёда қилаётган ҳар бир ишларидан У қандай хабардор бўлиши мумкин? Ҳаттоки, биз ичимизда ўйлайдиган фикр, қалбимизда кечадиган ҳис-туйғуларни, муаммоларни қандай қилиб, қайси “Кўзлари” билан кўриб, қайси “Қулоқлари” билан эшитиб туриши, билиши мумкин? Бу ҳам бизни болалигимиздан ўйлантириб келаётган саволлар.Чунки катталар доимо “ Аллоҳ қилаётган ҳар бир ишингни кўриб турибди”, деб бизни огоҳлантиришар эди.

      Яна ҳам ҳайратланарлиси шундаки, Аллоҳ инсонни фақат қуруқ тана, жисмини яратиш билан чекланиб қолгани йўқ. Унинг вужудига жон билан бирга Ўзининг Даргоҳидан руҳ ато этди, қалб берди, қалб ичида иймон берди, атрофимиздаги оламни, Аллоҳни севишимиз ва бир-биримизни севишимиз учун муҳаббат берди, ҳис-туйғу берди – буларни бизга неъмат қилиб берди. Шу билан бирга бизга хизмат қилиш учун берган неъматларидан ташқари, биз энди ўзимиз ҳаракатга келтиришимиз, ишлатишимиз, жонлантиришимиз керак бўлган инсон учун хос бўлган неъмат – онг, тафаккур, ақл, идрок берди ва ҳайвонларга берган нафсдан фарқли ўлароқ, инсон ўз-ўзини назорат қила олиши, тергай олиши учун Қиёмат Кунида сўроққа тутиладиган онгли Нафсни ҳам берди.

      Бу дунёдаги ҳаёт бизнинг онгимиз орқали ўтади. Инсон онги тўхтовсиз равишда ўсиши, эволюция тараққиётидан ўтиши орқалигина инсоннинг даражасини белгилайди. Биз кўзимиз билан кўриб, ақлимиз билан идрок қилиб, онгимиз орқали борлиқни тафаккур қила оламиз. Қай даражада тафаккур қилишимиз онгимизга боғлиқ. Лекин Аллоҳ борлиқдаги олам билан бирга, кўринмайдиган оламнинг ҳам Муаллифи! Аллоҳ бизга фақат кўзимизга кўринадиган нарсаларнигина эмас, балки кўринмас оламни ҳам онгимиз орқали тафаккур қила олишимизга имкон берган. Буни эса биз қалбимиз билан идрок қиламиз. Масалан, жуда ҳам содда мисол келтирадиган


Скачать книгу