Аслингиздек бўлишга тайёрмисиз?. Юлдузхон Назар
Ернинг улканлиги уларнинг олдида тариқ донасидек аҳамиятсиз бўлиб кўринар экан. Қуёш – битта юлдуз. Лекин ана шу юлдузнинг катталигини ҳисобласангиз, унинг ҳажмига 1 миллиондан ортиқ бизнинг Еримиздек планеталар сиғиб кетар экан. Лекин Қуёшдан ҳам миллион марта катта бўлган юлдузлар ҳам бор. Битта галактикани пайдо қилиш учун миллионлаб юлдузлар керак экан. Ахир миллиардлаб галактикалар мавжуд-ку!? Тасаввур қилаяпсизми? Биз коинот, галактикалар ҳақида, юлдузлар, сайёралар ва бошқа яралмишлар ҳақида гапирар эканмиз, булар бизга яқинроқ бўлган осмонда – биринчи осмонда мавжуд.
Аллоҳ етти осмонни яратган. Бир осмон билан иккинчи осмоннинг орасидаги масофа 500 йилга тенг экан. Қандай тезлик билан бу масофа босилади, буни Аллоҳ билади.
Ибн Касийр раҳматуллоҳи алайҳ “ал-Бидоя ва Ниҳоя” асарида (Умар Сулаймон дарсларидан) Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қуйидаги ҳадисларини келтирганлар: “Бизларга яқин бўлган осмон, яъни – биринчи осмон кейинги иккинчи осмон олдида худди саҳрода ётган узукка ўхшайди”, деб айтганлар. Яъни, биз чексиз, деб ҳисоблаётган осмонимиз кейинги осмон олдида худди бепоён саҳрода ётган узук мисоли экан. Худди шундай, иккинчи осмон ҳам учинчи осмон олдида худди саҳрода ётган узукдек экан. Учинчи осмон ҳам тўртинчи осмон олдида ҳам мисоли худди шундай. Мана шундай ўхшатиш билан пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам еттинчи осмонга қадар тушунтирадилар. Еттинчи осмондан кейин эса Аллоҳнинг Курси келар экан. “ Унинг Курсийси осмонлар ва ерни ҳам ўз ичига сиғдира олур” (Бақара сураси, 255-оят). Еттинчи осмон ҳам Аллоҳнинг Курсийси олдида худди саҳрога ташланган узукка ўхшар экан! Барча осмонлару ерни ўз ичига сиғдира олган Курсийдан кейин Арш келар экан. Курсийнинг эса катталиги Арш билан солиштирганда худди саҳрога ташланган узук мисоли экан. Тасаввур қилаяпсизми? Биз биринчи осмоннинг катталигини тасаввур ҳам қила олмаймиз. Еттинчи осмонгача, ҳар қаватдаги осмоннинг ҳар бири кейингисидан катталиги, ундан сўнг Аллоҳнинг Курси ва ниҳоят, Арши Аъло… Буларни қандай қилиб тасаввурга сиғдириш мумкин? Аллоҳ яратган Арш ҳақида ҳар қанча фикр юритмайлик, Унинг бу даргоҳини тасаввуримизга сиғдиришга ожизмиз.
Олимлар бизнинг галактикамизда уч юз миллиарддан ортиқ юлдузлар, тахминан бир триллион планеталар борлигини тахмин қилмоқдалар. Бу фақат бизнинг галактикамизда! Бутун коинот бўйлаб юз миллиард галактикалар бор. Булар доимо ҳаракатда бўладилар. Коинотнинг нақадар катталигини тасаввур қилаяпсизми? 100 миллиард галактикани ўзига сиғдирган ва булар ўзаро ҳаракатда. Биз эса фақат биттасини биламиз, холос!
Шу билан бирга Аллоҳ нафақат коинот, осмонлар, ерни яратди, балки сувни, ҳавони яратганидан сўнг ўсимликлар оламини, ҳайвонотлар оламини яратди. У доимо Аллоҳга сажда қилиб итоатда турадиган фаришталарни нурдан яратди, жинларни оловдан яратди. Одамни эса лойдан яратди. Ҳозирги замон олимларининг хулосаларига кўра, одам танасидаги мавжуд бўлган кимёвий, биологик, минерал моддаларнинг