Аслингиздек бўлишга тайёрмисиз?. Юлдузхон Назар
Ваҳий юборди, Муқаддас Китобларни туширди. Марҳаматли, Раҳмон, Раҳимлик сифати билан бизга ердаги ҳаётимиздан бошлаб, то Ўзининг Даргоҳигача олиб борадиган йўлни пайғамбарлар орқали кўрсатиб қўйди.
Аллоҳ – мутлақ Мукаммал. У бандаларини ана шу Мукаммаллик сари интилишларини, етишишларини истайди. Бу – ўз-ўзини англамоқлик, огоҳ бўлишлик демакдир.
Улуғ Аллоҳ Ўзи яратган бандасини Ўзининг Даргоҳида бўлишини истайди, жуда ҳам истайди. У бизларни “Лисонут тайр” асаридаги “йўлга чиқмаган” қушлардек бўлиб қолишимизни ёки шира йиғадиган бармоқчаларидан айрилиб, асал қилиш моҳиятидан ва ўз уйидан маҳрум бўлган асаларига ўхшаб қолишимизни истамайди. У бандасининг иймон кучи билан, меҳр-муҳаббат билан йўғрилган топ-тоза биллурдек қалбида Ўз жамолини кўришни истайди.
Балки одамзоднинг Ерда яшаши Аллоҳнинг Қаламида шу мақсадда битилгандир? Қалби биллурдек ярқироқ, олтиндек соф бўлиши учун ҳам инсон пешонасига синовлар битилгандир? Биллур ҳеч қачон ўз ҳолича биллур бўлмаган. Шиша биллурга айланиши учун қандай қийин жараёнлардан ўтади? Олтин ҳам қанча ишловлардан, қанчалик қийин, мураккаб жараёнлардан ўтиб, олтинга айланиши керак! Темир ўз ҳолича қолиб кетса, занглаб чириб кетиши аниқ. Аслида эса одам ҳам “занглаб қолмаслик” учун худди шундай “жараёнлардан соғ-омон ўтиб, ўз ҳолини ўзгартирсагина, ҳақиқий ОДАМ даражасига ета олади. Ҳақиқий одам даражасига етишиш, ана шу синовлардан омон ўтиш учун одамга ҳақиқий йўлбошловчи керак бўлади. Шунинг учун ҳам Аллоҳ инсониятга пайғамбарлар юборди, Ваҳий туширди. У бизга пайғамбарларга эргашишни буюрди. Чунки, Пайғамбарларнинг йўлиОДАМ даражасига етишишга, ўзидан-ўзигача – Аллоҳнинг Даргоҳигача олиб борадиган йўлдир.
Пайғамбарлар ана шундай синов йўлларидан сабот билан ўтган Аллоҳнинг расуллари. Шунинг учун ҳам Аллоҳ фақат пайғамбарларга эргашишни буюрган.
Сиз “Аллоҳ пайғамбарларни юборди”, “Аллоҳ осмонлардан Ваҳий – Муқаддас Китобларни туширди” сўзларини қандай қабул қиласиз? Бу сўзлар сизни бирор марта жиддий ўйлантирганми? Пайғамбарлар билан боғлиқ ҳодисаларни, жараёнларни сиз қандай тасаввур қиласиз? Аллоҳ Ер юзига пайғамбарлар юборганига, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам охирги пайғамбар эканликларига, осмонлардан Ваҳий келганига сизнинг ўзингизнинг қалбингизда тўлиқ ишонч борми? Ёки кимлардир айтгани учун ишонасизми? Бу ҳақда ҳам бир тафаккур қилиб кўринг.
Айтишларича, “Биринчи бўлиб Аллоҳ Пайғамбарлик Руҳини яратади. Бу Руҳни Аллоҳ ўз Нуридан яратган экан. Аллоҳ Ўзи ҳақида бандаларини огоҳ этиш учун Ер юзига юборган пайғамбарларининг барчаси ана шу Руҳдан яратилган эканлар. Шунинг учун ҳам Ер юзига юборилган пайғамбарлар бутун дунёга ажойиб равишда таъсир кўрсата олганлар. Дунё бўйлаб ёруғликни, нурни кўтариб юра олишлари ва атрофга тарата олишлари учун Аллоҳ уларга куч берган эди”. Аллоҳ: “Агар Мен пайғамбарлик Руҳини яратмаганимда, дунёни яратмас эдим”, деб айтган экан. Аллоҳ Пайғамбарлик Руҳини яратганида, у ниҳоят даражада ёрқин ва қайноқ бўлган