Алкимёгар. Дунё адабиёти хазинаси. Пауло Коэльо

Алкимёгар. Дунё адабиёти хазинаси - Пауло Коэльо


Скачать книгу
учун «Отамизга ҳамду санолар» дуосини ўқий бошлади.

      – Жуда қизиқ, – деб ғўлдиради кампир унинг кафтларидаги чизиқлардан кўз узмай, сўнгра яна сукутга чўмди.

      Йигитча баттарроқ безовта бўлди. Қўллари ҳам титрай бошлаган эди, дарров тортиб олди.

      – Кафтимга қараб фол кўришинг учун келганим йўқ, – деди у шу остонадан ўтганига ҳам афсусланиб – яхшиси, сўраган пулини бериб бу ердан тезроқ жўнаб қолсаммикан. Икки марта кўрилган қандайдир туш ҳақида ҳар балони ўйласа бўлади.

      – Биламан. Сен бу ерга тушингни таъбирлашим учун келгансан, – деб жавоб қилдилўли кампир. – Тушлар бу – Худонинг биз билан гаплашадиган тили. Худо дунё тилларидан бирида гапирган пайтда уни таржима қилишга қурбим етар. Лекин, агар Худо сенинг қалбингни тилида сенга мурожаат қилса, Унинг айтганлари фақат сенгагина тушунарли бўлади. Пул масаласига келсак, тушингнитаъбирини билмоқчимисан, пулини ҳам тўлайсан.

      «Балога қолдим шекилли», – деб ўйлади Сантяго, лекин энди ортга йўл йўқ эди. Чўпонлар хавфу хатарга ўрганиб қолишган: ҳали бўрилар сурувга ҳужум қилади, ҳали қурғоқчилик юз беради. Тўғриси, ҳаётнинг мазмуни ҳам ана шу хавфу хатарлар билан.

      – Мен икки бора бир хил туш кўрдим, – деди у. – Гўё қўйларимни ўтлоқда боқиб юрган эмишман, кейин битта болакай кўринди, қўйларим билан ўйнамоқчи бўлди. Мен бировнинг қўйларимга яқинлашишини ёқтирмайман, чунки улар бегоналардан қўрқишади. Билмайман нима учун фақат болаларнигина чўчимасдан яқинларига йўлатишади. Одамнингёшини қўйлар қандай фарқлайди – ҳеч тушунолмайман.

      – Тушингни гапир, – унинг сўзини бўлди кампир. – Тез бўл, ёғим куйиб кетяпти. Сенинг пулинг кам, менинг вақтим эса қиммат туради.

      – Болакай қўйлар билан роса ўйнади, – Сантяго бироз уялинқираб давом этди, – кейин тўсатдан мени қўлига кўтарди-да, Миср эҳромлари ёнига олиб келди.

      Лўли кампирэҳромларнинг нималигини биладимийўқми, деб Сантяго иккиланиб тўхтаб қолди. Кампир жим эди.

      – Миср эҳромларига олиб келди, – деб Сантяго секин, аниқ-аниқ қилиб такрорлади, – ўша ерда менга: «Агар яна шу жойларга йўлинг тушса кўмилган хазинани топасан», деди. Эндигина хазинаяширилган жойни кўрсатмоқчи эди, уйғониб кетдим. Иккинчи тушимда ҳам худди шу воқеа такрорланди.

      Кампир узоқ сукут сақлади, кейин яна Сантягонинг икки қўлидан тутиб, кафтларига диққат билан тикилди.

      – Ҳозир сендан бир чақа ҳам олмайман, – деди у ниҳоят.– Аммо хазинани топсанг,ўндан бири– меники.

      Йигитча қувонганидан кулиб юборди – тушидаги хазина арзимаган танга-чақаларини асраб қоляпти. Кампиршо ҳақиқатан ҳам лўлига ўхшайди: лўлиларни ўзи, сал жиннироқ бўлади, дейишади.

      – Бўпти, тушимнинг таъбирини айтсанг-чи энди, – деди Сантяго.

      – Аввал қасам ич. Хазинанинг ўндан бирини бераман деб қасам ич, таъбирини кейин айтаман.

      Қасам ичишга тўғри келди. Аммо кампир қасамни Муқаддас Исо Юраги тасвирига қараб такрорлашни талаб қилди.

      – Худо сен билан Умумбашар


Скачать книгу