Алкимёгар. Дунё адабиёти хазинаси. Пауло Коэльо

Алкимёгар. Дунё адабиёти хазинаси - Пауло Коэльо


Скачать книгу
эмас, бўлмаса Сантяго албатта биларди.

      – Хўш, сиз у ёқда нима иш қиласиз?

      – Нима иш қиламан? – Қария хохолаб кулиб юборди.

      – Уларга ҳукмронлик қиламан. Мен – Салимнинг шоҳиман.

      «Баъзан одамларнималарни валдирашмайди, – деб ўйладийигитча. – Тўғриси, ейиш-ичишдан бошқа нарсани хаёлига келтирмайдиган гунг қўйлар билан гаплашган минг марта афзал. Ёки – китоб ўқиш керак – улар ғаройиб ривоятларни айтиб беради, униям сен хоҳлаган пайтингда холос. Одамларбилан сўзлашсанг, тамом, расвои радди: томдан тараша тушгандай бир гап айтади, кейин аҳмоқ қилинган хўсадай ўтирасан – нима деб жавоб беришингни билмай».

      – Менинг исмим? Маликсиддиқ, – деди қария. – Қанча қўйинг бор?

      – Етарли, – Сантяго ҳам аниқ жавоб қилмади.

      – Ростданми? Қўйларингни етарли деб ҳисобласанг, демак, менинг ёрдамим керак эмас экан-да.

      Йигитчанинг астойдил аччиғи чиқди. У ёрдам-пордам сўрамаган бўлса. Қариянинг ўзи аввалига шароб сўради, сўнгра китобини сўради, яна у билан валақлашиб ўтиришга мажбур қиляпти-ю, гапини қаранг.

      – Китобимни беринг, – деди Сантяго. – Йўлга тушадиган пайтим бўлди.

      – Сурувингдаги қўйларнинг ўндан бирини менга берсанг, хазинага қандай етиб боришни ўргатаман.

      Йигитчага ҳамма нарса оп-ойдин бўлди: лўли кампир бир чақа ҳам олмади, бу қария унинг эри бўлса керак, гап билан бошини айлантириб, чўнтагини қоқлаб кетиш учун атайлаб юборилган.

      Аммо Сантяго ҳали оғзини гапга жуфтлагани ҳам йўқ эдики, қария чўп билан қумга нимадир чиза бошлади. У энгашган вақтда кўкрагига осилган бир нарса шундай ярқираб кетдики, йигитчанинг кўзи бир муддатҳеч вақони кўрмай қолди. Лекин қария ёшига хос бўлмаган чаққонлик билан яктагига ўраниб олди, Сантягога кўриш қобилияти қайтганда оёқлари остида қария чизган ёзувларни кўрди.

      Бу мўъжаз шаҳарнингбошмайдониниқоплаб ётган қумда у ота-онасининг исми-шарифини ва ўз ҳаётининг то шу лаҳзагача бўлган тарихини ўқиди, болаликдаги ўйинларини ўқиди ва диний семинариядаги совуқ тунлари тафсилотини ўқиди. Мовутчининг қизи исмини илк бора ана шу қумда ўқиди. У ҳаётидаги ҳеч қачон, ҳеч кимга айтиб бермаган воқеаларни ўқиди: бир сафар буғу овлайман, деб отасининг милтиғини сўрамасдан олганини ўқиди ва ҳаётида илк ва сўнгги бора аёл билан бирга бўлганини ўқиди.

      Қариянинг: «Мен – Салимнинг шоҳиман», – дегани ёдига тушди.

      – Нега шоҳ чўпон билан гаплашяпти? – Сантяго бироз ҳадик ва тортинчоқлик билан сўради.

      – Бунинг сабаблари кўп, лекин энг асосийси – сенинг ўз Тақдирингйўлидан бора олишга қодирлигинг.

      – Тақдир дегани нима ўзи? – сўради йигитча.

      – Жамики одамлар ёшлик пайтларида ўз Тақдирларини биладилар. Ана шу умр баҳорида ҳамма нарса оддий ва ҳамма йўллар очиқ бўлади. Улар орзу қилишдан қўрқмайдилар ва нимаики истаклари бўлса, ўшани рўёбга чиқариш учун интиладилар. Аммо фурсат ўтиши билан сирли бир қудрат уларни ўз Тақдирларини рўёбга чиқариш мумкин эмаслигига ишонтира боради.

      Сантяго қариянинг гапларидан унчалик


Скачать книгу