Тасаввуф алломалари. Хамиджон Хомидий

Тасаввуф алломалари - Хамиджон Хомидий


Скачать книгу
шуки, «берувчи қўл олувчи қўлдан яхшироқдир» ҳадисига амал қил. Ҳеч кимсанинг қўлидан ҳеч нарса емагин ва берсанг, ҳаммага тенг бер, ҳеч нарсанг бўлмаса чучук сўзингни аяма.

* * *

      Бировни яхши дейишдан тилингизни тийинг. Бировни ёмон дейишдан парҳез қилинг. Яхши-ёмон ғийбатдан тийилинг.

* * *

      Ҳар нима тиласанг, У (Аллоҳ)нинг даргоҳидан тилагинки, ҳамма дардларнинг давоси Ундадир.

* * *

      Кишига етган ҳар қандай бало, ранж, мусибатнинг хушвақтлиги (манфаати) ўша ҳолни пинҳон тутганда пинҳон ҳосил бўлади.

* * *

      Бир киши Маъруфга бойлиги билан фахрланди. Маъруф деди:

      – Худойи таоло сени кўриб турибди. Ўзингни гадолар қаторида тутиб, улуғвор қўрсатишдан ҳазар қил.

* * *

      Маъруф рўзадор эди. Пешин намози учун муридлари билан масжидга кетаётганида бир мешкобчининг қичқириғини эшитди.

      Мешкобчи деди:

      – Менинг сувимдан ичган бандани Аллоҳ ярлақасин.

      Маъруф дарҳол унинг сувидан сотиб олиб ичди.

      Муридлар сўрадилар:

      – Нима учун рўзангизни очдингиз?

      Маъруф деди:

      – Мешкобчининг дуосига умидвор бўлдим.

      Маъруфнинг вафотидан сўнг улуғлардан бири уни тушида кўриб сўради:

      – Аллоҳ сенга нима қилди?

      Маъруф деди:

      – Ўша мешкобчининг дуоси билан Аллоҳ мени мағфират қилди.

* * *

      Солиҳ амалсиз жаннат талаб қилиш гуноҳлардан биридир, асоссиз шафоат кутиш ғурур ифодасидир.

* * *

      Аллоҳга итоат қилмасдан Ундан раҳмат сўраш жаҳолат ва аҳмоқликдир.

* * *

      Аллоҳ сени мискин суратидан бошқа суратда кўришидан эҳтиёт бўл.

      7. ИБРОҲИМ АДҲАМ

      Шарқда «Умм ул-булдон», «Қуббат ул-ислом» номи билан машҳур бўлган Балх энг қадимий шаҳарлардан бири ҳисобланади. Бу кўҳна маданий манзилдан кўплаб дин, илм-фан, бадиий сўз санъати арбоблари етишиб чиққан. Улардан бири – саргузашти халқ орасида сонсиз ҳикояту ривоят, қиссалар пайдо бўлишига замин яратган Иброҳим Адҳамдир.

      Иброҳим Адҳам зодагон оилада дунёга келган. Ёшлигида яхши билим олган. Илоҳий илмга қизиқиб, Ҳақ йўлига кирган. Шаҳар ҳокими бўлган.

      Иброҳим Адҳамнинг Ҳақ йўлига кириши ҳақида ибратли нақл бор: Иброҳим Адҳам саройида ухлаб ётса, томда биров юргандек бўлади. Ҳовлига чиқиб қараса, ҳақиқатдан ҳам томда биров юрибди.

      Иброҳим Адҳам сўради:

      – Ҳой, кимсан, кечаси томда нима қилиб юрибсан?

      Томдан овоз келди:

      – Туямни қидириб юрибман.

      Иброҳим Адҳам деди:

      – Қанақа одамсан, томда туя нима қилади?

      Таниш овоз жавоб берди:

      – Сен ҳокимлик тахтида ўтириб «Ҳаққа етаман» деб юрганингдан кейин мен томда туямни қидирсам нима қилибди?

      Бу сўзлар Иброҳим Адҳамнинг кўнглига таъсир қилиб, бутун давлати, оиласидан воз кечиб, Ҳақ йўлида саҳрога чиқиб кетган. Бир чўпонга шоҳона кийимларини бериб, дарвешлар либосини кийган.

      Иброҳим аввал Марв, сўнг Нишопурда яшаган. Нишопурдаги бир ғорда тўққиз йил ибодат билан машғул бўлган. Ғор «Иброҳим ғори» деган ном билан ҳозирга қадар маълум ва машҳурдир. Иброҳим Адҳам ҳалоллик, тўғрилик,


Скачать книгу