Микрокристаллик целлюлоза технологияси. Д. Ш. Хамдамова
туташган. Водород боғлари ёрдами- да молекуляр занжир ҳосил қилади. Қисқартирилган кимёвий
формуласи (С6Н10О5) n ёки элементар звеноси – [С6Н7О3 (ОН) 3] n кўринишда ёзилади. Ўз навбатида винт ўқи бўйлаб 10,3Å тар- тибланган, структура формуласи қуйидаги кўринишларда ифо-
даланади:
Элементар звеносини молекуляр массаси 162,1406 г/моль; зичлиги 1,53—1,55 г/см3; классификацияси – органик модда; ранги оқ. Целлюлоза полисахаридлар туркумига киради. Пахта целлюлозанинг полимерланиш даражаси 20000—30000 гача ети- ши мумкин. Пахта целлюлозани ажратиб олиш ва оқартириш натижасида унинг полимерланиш даражаси 1500—2000, ёғоч целлюлозаники эса 800 – 1200 гача пасаяди.
Полисахаридлар
Полисахаридлар – юқори молекулали углеводлар, мо- лекулалари чизиқли узун ёки тармоқланган занжирсимон глюкозид боғлари билан бириккан моносахарид қолдиқлар- дир. Гидролиз натижасида моносахаридлар ёки олигосаха- ридлар ҳосил бўлади. Полисахарид, унинг макромолекуласи β-D-глюкопиранозанинг элементар звеносидан ташкил топган бўлиб, 1 – 4 глюкозид боғлари билан боғланган:
Полисахаридлар тирик организмда захира (крахмал, глико- ген), структура (целлюлоза, хитин) ва бошқа функцияларни ба- жаради.
Полисахаридлар ёғочсимон целлюлоза таркибли ўсимлик- ларни гидролизлаш натижасида ҳам ҳосил бўлади. Мисол учун, ёғочга кислота билан ишлов бериш жараёнидаги полисахарид- ларни гидролизланиш механизми.
Ёғочнинг осон ва қийин гидролизланувчи полисахарид- лари
Полисахаридлар макромолекуласидаги глюкозид боғлари уларни гидролитик деструкцияга олиб келади. Гидролитик дес- трукция натижасида полисахаридларнинг узилган жойига сув элементи Н ва ОН бирикади. Гидролиз тўла бўлмаганда поли- сахаридларнинг полимерланиш даражаси (ПД) камаяди, барча глюкозид боғлари парчаланганда полисахарид моносахарид- ларга айланади. Глюкозид боғларининг узилган жойларида янги охирги звенолар ҳосил бўлади.
Ёғоч полисахаридларини кислота муҳитида гидролиз- лаш жараёнининг тезлиги иккига бўлинади – осон ва қийин гидролизланувчи. Бу бўлинишга сабаб полисахаридларнинг уст структура тузилишига (надмолекуляр структура) боғ- лиқ. Полисахаридларни суюлтирилган кислота эритмаларида (2—5% НСl, 1000C) гиролизлашда – осон гидролизланувчи; кон- центрланган кислоталарда (70—80% H2SO4 ёки 40—42% НСl, 250C) – қийин гидролизланувчи. Осон гидролизланувчи поли- сахаридларга гемицеллюлоза ва аморф полимерлар киради. Қийин гидролизланувчи полисахаридларга эса целлюлозали гемицеллюлоза, целлюлоза билан кристалланиб қолган пара- кристаллик қисми ва унинг микрофибриллари киради. Қуйида- ги схемада ёғочнинг углеродли қисми ва тўла гидролизланган маҳсулотлари келтирилган.
Полисахаридларнинг муҳим вакиллари – крахмал, инулин, хитин, гликоген.
Крахмал, ўсимликнинг муҳим захира полисахариди ва ка- такли деворининг компоненти ҳисобланади.
Инулин,