Микрокристаллик целлюлоза технологияси. Д. Ш. Хамдамова
порошокли целлюлозада эса жуда паст -0,096г/см3. Олинган порошок намуналарнинг солиштирма юзаси буғни сорбцияланиш қобилиятига қараб аниқланган [40]. Порошокли целлюлозанинг солиштирма юза- си юқори бўлиб, 230—290 м2/г атрофида. Намуналарни сув тутиш хоссасида, келтирилган усулда, аниқланганда анча паст (55%). 2.4-расмда дарахтдан олинган порошокли целлюлозанинг мик- роскопик кўриниши келтирилган.
а) б) в)
2.4-расм. Ёғочдан олинган порошок целлюлозанинг микроскопик кўри- ниши: а) – арча; б) – қарағай; в) – 5% ли сувли гелини юқори тезликда дис-
терглангандаги микроскопик кўриниши. (100 марта катталаштирилган).
Порошокли целлюлозани узлуксиз усулда ишлаб чиқариш
Қозон технологик университети (Россия) олимлари порошок- ли целлюлоза олиш технологияси ва қурилмаларини яратиш ҳамда такомиллаштириш бўйича кўплаб тадқиқотлар олиб бо- ришган. Жумладан, Д. Б. Просвирников бошчилигида бир гуруҳ тадқиқотчилар узлуксиз усулда порошокли целлюлоза ишлаб чиқариш қурилмасини ишлаб чиққанлиги бўйича патент олиш- ган [40,41]. Қурилманинг принципиал схемаси 2.5-расмда кел- тирилган.
Қурилманинг ишлаш принципи. Дастлаб, хом ашё —ёғоч пайраха, қипиқлар ёки бошқа ёғоч чиқиндилар қурилмага май- далаш ҳамда унга сув ёки кислота эритмасида гидролизлаш учун юкланади. Компонентлар қисман аралаштирилгач, масса цилиндр шаклидаги реакторга узатилади, буғ ёрдамида дастлаб гидролизланади. Реакторда масса (хом ашё) юқори босим ва температурада олиб борилади. Қурилмага ўрнатилган автома- тик назорат элементлар реактордаги буғ босими, температураси ва циркуляция жараёнларини бир меъёрда бажариб боришни таъминлайди. Бу жараён узлуксиз давом этади. Реакторда ҳо- сил бўлган лигнин аралаш хом ашё, буғҳаво аралашмаси билан ишлов бериш учун махсус камерада ишлов берилади. Сўнгра
масса, ишқорий эритма билан ишлов бериш учун резервуарга узатилади.
2.5-расм. Порошокли целлюлозани узлуксиз олиш қурилмасининг принципиал схемаси:
– — хом ашёни сув ёки кислота эритмаси билан аралаштириш қурилмаси;
– — аралаштиргич; 3,35,43,46,51,54 – приводлар (юргизгич); 4 – сув ёки кислота учун вентиль; 5 – хом ашё юклаш қисми; 6 —цилиндр шаклидаги қалин деворли канал; 7 —тўсиқ; 8,9 – поршенлар; 10,17 – штоклар; 11,12,18,19,27,30, 37,38,39,48,49,56 – вентиллар; 13,14 – каналлар; 15,16 —
поршенлар; 20 – хом ашёга дастлабки ишлов берувчи реактор; 21 – канал;
22 – тешикли қувур; 23 – вентиль; 24 —лигнинли целлюлозани буғловчи камера; 25,28 – гидравлик клапанлар; 26,29 – ишчи оралиқлар; 31 – лигнинцеллюлоза толаларини ишқор билан ишлов бериш учун резервуар; 32 – резервуар қобиғи (кўйлаги); 33 – панжара; 34 – лигнин целлюлозали толаларни ишқор билан аралаштиргич;36,47 – насослар; 40,41 – буғ қувурлари; 42,50 —эгилувчан шнекли транспортёр; 44 – ювиш қурилмаси; 45 – аралаштиргич; 52 – целлюлоза толаларини кислотали гидролизловчи горизонтал реактор; 53 – айланувчан шнек; 55 – форсунка; 57 – ювгич қурилмаси билан таъминланган порошокни