Мавлоно Завқий. Хамидулла Абдуллаев
олиш унга юкланган. Ҳамма ишларни режалаб олган Аъзамхўжа уйни йиғиштириб тартибга солишдан бошлади, тахмондаги кўрпачаларни бир бошдан солиб, атрофга болиш ва ёстиқларни териб қўйди. Тоғорадаги сомса совиб қолмаслиги учун кўрпача билан ўраб қўйди-да, сўнгра дастурхон солиб тузай бошлади. Ликопча ва пиёлаларни териб қўйиб, бир бошдан қуруқ мева ва ширинликларни тузади. Энди шошилмай кўкатларни тўғраб, сузма қатиқ билан аралаштириш лозим ҳамда кабобга қўшиб ейиш учун «зирапиёз» ҳам тайёрлаш керак. У тухумсимон нўш пиёзларни тозалаб «қил-қил» қилиб тўғрай бошлади, сўнгра уларни енгилгина эзғилаб, сирка қуйди, устидан озгина мурч сепиб аралаштириб қўйди. Энди пиёлаларга қаймоқ ва мурабболарни қуйиб жойлаштириши керак. Қандолат печак, лабз, ҳолвалар каби қандларни чиройли қилиб териб чиқди. Хонага хушбўй ҳид тарқалсин деб дастурхон ўртасига райҳон қўйишни ҳам унутмади. Қалампир-туздан тортиб барча нарсаларни ҳозирлаб бўлди-да, сихларни олиб гўшт бўлакчаларини тера бошлади. Энди бироз дам олиб меҳмонларни кутиб олса бўлаверади. Ҳеч нарсани эсидан чиқариб қўймадимми деб ўйлай бошлади. Йўқ ҳамма нарса жойида, дастурхоннинг тўрт бурчагига биттадан сочиқ қўйса бас. Обдастага сув тўлдириб, чилопчинни ҳам ҳозирлаб қўйган.
– Тайёргарлик бўляптими, Аъзамхўжа?
– Ҳамма йўқ бисёр, дастурхонни айтганингиздек қилиб тузаб қўйдим.
– Қанақа таомлар қиламиз?
– Биринчисига қобили шўрва, кейин паловхонтўрада.
– Шунинг ўзи етадими?
– Албатта етади, дастурхонга анчагина нозу неъматлар тузадим. Орада иккитадан сомса ҳам берамиз.
– Сомса ҳам тайёрладингизми?
– Дўстингиз Маҳмудхўжа бир тоғора сомса ташлаб кетди, совға ўрнига деди. Кўрпача билан ўраб қўйдим.
– Эй бечора, жуда қўли очиқда.
– Менга қаранг Муҳаммад Солиҳ, машшоқчиларни ҳам айтдингизми?
– Айтдим, Қамбар ҳофизни айтдим, шериклари билан ҳали-замон кириб келади.
– Ундай бўлса…
– Нимадир демоқчимисиз?
– «Ҳалиги»дан бўладими?
– Бир-иккита қарилар ҳам келишади, ноқулай бўлмасмикин?
– Шундай қувончли кунда озгина-озгина қилмасак бўлмайди-да.
–
Сиз дўстларимиз харқанча хурсандчилик қилсаларинг мен ҳам хурсанд бўламан, лекин иймон – эътиқодли бўлатуриб бундай ишлар қилиш менимча яхши иш бўлмайди.
–
Акагинам, бунақа ишлар ими – жимида бўлади, бирорта кимса хидини хам билмайди.
–
Сиз Аъзамхўжа нихоятда ақилли одамсиз, харқандай ишни бандалардан яшириш мумкин, лекин Оллоҳдан яшириб бўлмайди. Шу сафарчалик мени манзур тутинг.
–
Хўп ака, айтганимиздек қиламиз.
–
Барака топинг ука, чақалоқнинг бахтли ва омадли бўлиши учун истак билдирсаларинг мен учун катта мурувват кўрсатган бўласизлар. Қарилар Қуръон тиловот қиладилар, яхшигина сухбат қиламиз.
–
Яхши,