Мавлоно Завқий. Хамидулла Абдуллаев
унча кенг бўлмаган кўчаларда терлаб-пишиб ўйинқароқлик қилиш билан ўтди. Аста-секин ўйинларни тарк этиб, мутолаа ва отасининг касби маҳсидўзлик билан шуғуллана бошлади.
***
Инсоният тарихига назар солсак, узоқ йиллар давомида диний низолар, дахшатли жанжаллар бўлганини гувоҳи бўламиз. Хўш нега шундай бўлган? Бунинг сабаби шундаки кўпгина одамлар чинакам эътиқод, чинакам гўзаллик нима эканини билмай, эътиқоднинг чин мохиятини тушунмай, ўрганмай ўзини диндор деб тушунади, яна бир тур кишилар динни ўз манфаатларига мослаш қайғуси билан ёки уни даромад манбаи деб тушунувчилар ҳам йўқ эмас. Бундай кишиларнинг аксарият кўпчилиги динга ёнгил – елпи қараган, саёз фикрли ва илмсиз одамлардир. Билимсизлик хардоим салбий хохишларнинг авж олишига етаклайди, айниқса очкўзлик, шухратпараслик, нафсни тиябилмаслик, худбинлик, хирсга берилиш каби қусурларни йўлини тўсишга ожизлик қилиб қолади. Чинакам эътиқод эгаси умр бўйи меҳнат қилади, тер тўкади, илм олади, ана шу йўл билан, тинимсиз ўз ички оламини бойитиб, маънавиятини юксалтириб, ўз дилини поклаб боради, бундай одам худбинликдан холи, кишиларга меҳрибон, хаммага омад тилагувчи бўлиб энг ёқимсиз қусурлар хасад бахиллик, бойликка ружу қўйишларидан фориғ бўлади, Парвардигорга чин дилдан ишонган бундай эътиқод эгалари, хурофот, мутаассиблик, бефаросатликдан холи бўладилар. Бундай гўзал кишиларнинг кўпайиши бахтли ҳаётга, мамлакатнинг тараққий қилишига, мазмунли ҳаёт томон етаклайди, бундай юртининг қудрати беқиёс ошади, фидоийлик ва фаоллик тинмай ривожланаберади. Хурофотдан холи бўлган бундай мамлакатни хеч кандай ёв мағлуб қилаолмайди. Бунинг акси бўлган юртда матаассиблик авж олади, бақироқ мутаассиблар пайдо бўлади, илмсизлик, порахўрлик, дилозорилик авж олади. Фуқароларнинг асосий қисми оломонга айланиб, диний низолар кучаяди, жахолат хукмрон кучга айланади, кишилар учун зарарли бўлган фикрлашлар, кераксиз ақидалар ҳам хукмрон кучга айланади. Ўтмиш шуни юз қарра исбот қилди, қайсики юртда муттассиблик кучайса ўша юрт инқирозга юз тутиб, душманга ем бўлган, мустақиллигини йўқотган, донишманд ва хос одамлар изтиробларга мубтало бўлган. Хар бир юртнинг билимдонлари бундай муаммолар устида бош қотирмоқлари, хушёр бўлишлари жуда мухим.
Одамлар воқеаларнинг якунига эмас, кўпроқ унинг ўзига эътибор берадилар. Шу сабабга кўра жуда кўп жараёнларнинг якуни қайғули тугайди.
Чинакам қайғу, чинакам муаммолар, чинакам қийинчиликлар донишмандлар йўлига ғов бўладиган доимий тўсиқлардир.
Яқингинада бўлиб ўтган жараёнларни хаёлимиздан ўтказиб таажжубга тушамиз, ишонгимиз келмайди. Наҳотки шундай ишлар бўлган экан деб ҳайрон бўламиз. Бутун бошли юрт кимгадир мерос, қайсидир бир кимса унинг тўла хўжайини. Шоҳлик тахтига ўтириб олган киши уни ўз майли билан хоҳлаганича бошқаради, нимани истаса ўшани қилади. У одамнинг илми, истеъдоди, инсоний фазилатлари, юртига ва миллатига бўлган меҳр-муҳаббати билан ҳеч кимнинг иши йўқ, деярли ҳеч кимга ҳисобот бермайди. Унинг зулмидан тўйган халқнинг қўлидан ҳеч нарса келмайди, дардини айтса бўладиган