Осмондаги бахт. Донёрбек Усмонжонович Хакимов

Осмондаги бахт - Донёрбек Усмонжонович Хакимов


Скачать книгу
бўлиб, ошхона томонга борди. Шу пайтда эса ётоқда ўтирган Рауф ўрнидан туриб уйнинг ойнасидан ташқарини қаради. Рауф ташқарида онасини кўраман деб ўйлаганди. Аммо ташқари қоронғу эди. Рауф эса ҳеч нарса кўра олмади. Онасини кўришга бўлган умиди сўнгач, бошини ерга эгганча деразадан юзини терс бурди. Ота-онасини соғинарди. Аммо онасини эшик олдига ташлаб кетганини билмасди. Рауфнинг кўзларига ёш кела бошлади. Хунг, хунг отиб йиғламоқчи эди. Аммо Алфия кампирнинг овозини эшитгач кўзидаги кўз ёшларини артди. Алфия кампирга билдирмаслик учун ётоғига келиб ўтириб олди. Алфия кампирнинг Рауфга меҳри туша бошлади. Уни овқатлантираркан боласининг ёшлигини эслаб йиғлаб юборди. Алфия хонимнинг кўзларидаги ёшни кўрган Рауф ҳеч нарса емай унинг юзига қараб турди.

      – Бувижон, нима сиз ҳам ёлғиз колдингизми? – деб савол берди. Рауфнинг бу саволига анча муддат ўйланиб қолди.

      – Нега болам, мен ёлгиз эмасман. Ахир ёнимда сендай арслон болам борку, – деб Рауфнинг юзига қараб жилмайиб қўйди. Аммо эртага тонг отиб Рауф онасини сўраганда нима деб жавоб беришни ҳам билмасди. Рауф овқатланиб бўлгач ухлаб қолди. Лекин Алфия хонимнинг кўзларига ҳеч ҳам уйқу келмасди. Бу бола кимнинг авлоди эканлигига қизиқа бошлади. Бироз аввал юзларини ёпиб олган аёл нега шундай ширин болани ташлаб кетгани Алфия хонимни ўйлантирарди. Ўзига ўзи савол берарди. Лекин саволларининг бирига ҳам жавоб топа олмасди. Анча муддат ўйланиб ўтирган Алфия кампир ухлаб қолди. Қуёш нурлари деразанинг ойнасидан Рауфнинг юзларига тушиб, унинг ухлашига халақит берарди. Рауф деразанинг пардасини ёпмоқчи бўлиб яқинлашиб келди. Лекин мусаффо осмон, ўзига жалб қилиб турган табиат уйқусини қочириб юборди. Рауф деразани очди. Майин эсаётган шабода унинг юзига ура бошлади. Рауф чуқур нафас ола бошлади. Деразадан бошини чиқариб ташқарини кўздан кечирарди. Онасини келиб қолишига умид қилиб йўл томонга тикилди. Лекин ҳеч кимни кўрмади. Бошини ерга эгиб олиб, ташқарини томоша қилгиси келмасди. Кўзларига ёш ола бошлади. Ичкарида ёткан Алфия кампирга тикилиб қараб қўйди. Онасини қаерда эканлигини сўрамоқчи бўлди. Лекин Алфия кампирни ухлаётганини кўргач, уни безовта қилгиси келмади. Яна ойнадан ташқарига қаради. Ва аста пичирлаб гапира бошлади:

      Парчаланган юрагим парчаси,

      Келмас энди асло ўз ҳолига.

      Кўз ёшларим оқиб дарё бўлади,

      Онам келмаса энди ёнимга.

      Эркаласа, босса бағрига,

      Мехр бериб, турса қўлимдан.

      Бошимни қўйиб ётсам оёғига,

      Жаннатнинг хидини хидларди бурним.

      Ойижон, мехрибоним. Яна тонг отди. Ширин уйқуда ётган фарзандингиз яна кўзларини очди. Минг афсузки унинг кўзлари, бугун меҳрга тўлган, юзлари порлаб турган онасини кўра олмади. Биласизми ба мисли туш кўраётган инсондайдим. Кўзларимни очганимда бошка бир дунёга келиб қолгандай бўлдим. Бошқа оила, бошқа одамлар, янги бир дунёнинг бошланиши эди. Ойижон, каердасиз? Нега ҳали ҳамон келмадингиз? Наҳотки мени соғинмадингиз? Энди ҳеч ҳам келмайсизми? Мени болам деб


Скачать книгу