Осмондаги бахт. Донёрбек Усмонжонович Хакимов

Осмондаги бахт - Донёрбек Усмонжонович Хакимов


Скачать книгу
хётини сақлаб қолиш мақсадида унинг ёнига яқинлашиб келди.

      – Аравага чиқинг Афифа хоним. Бу ахволингизни кўрганлар сиздан шубҳалана бошлайди, – деб қулоғига пичирлади аравачи. Афифа хоним аравачининг юзига тикилиб каради. Исмини каердан билганлиги хакида ўйлана бошлади. Ва Афифа хоним аравага ўтирди. Афифа араванинг ойнасидан ташқарига қараб Хафиздан кўзларини уза олмасди. Қишлоқ оралаб кетардилар. Афифа уйига яқинлашиб келгани сари юраги дуккиллаб, тез ура бошлади. Кўз олдига бахтли онларини келтиришга харакат қилди. Аммо буни уддалай олмади. Унинг ўтқизган ёмон кунларининг хотиралари халақит бера бошлади. Кўзларини юмиб олиб, йиғларди. Бирдан арава тўхтади. Афифа нима бўлаётганини тушинмасди. Араванинг ойнасидан аста секин карай бошлади. Афифадан шубхаланган Чилтоннинг одамлари уни аравасини орқасидан тақиб қилиб келаётган эканлар. Афифа араванинг ойнасидан ташқарига тўпланиб турган қароқчиларни кўриб қўрқа бошлади. Ўзини химоялаш мақсадида араванинг ичидан бирор нарса қидирарди. Афсуски ҳеч нарса топа олмади. Ҳаммаёғи қалтирарди. Икки қўлини бириктирганча, юзини юқорига каратиб пичирлаб дуо қиларди. Хаёлига ҳар хил ёмон фикирлар келарди. Уларни ўйламасликга ҳаракат қиларди. Аммо унинг қўрқоқлиги, хаяжонланиши уни фикрини жамлаб олишига халақит қиларди. Қўли билан аста секин араванинг пардасини очишга ҳаракат қилди. Лекин буни уддалай олмади. Ташқаридан эса ҳар ҳил бақириқларни эшитарди. Бирдан Афифанинг қулоғига аравачининг бақириқ овози келди. Таппиллаб кимдир араванинг эшиги тарафга яқинлашиб келаётганини сезиб турарди. Афифа қўрқанидан арава ичидаги тошпонорни олиб, ургани таёрланиб турарди. Кўзларини араванинг эшигидан уза олмасди. Бирдан арава эшиги очилиб қароқчилар Афифани ушламоқчи бўлди. Қўлидаги тош понори билан Афифа арава ичкарисига кирган қароқчининг бошига урди. Тошпонор синиб кетди. Қароқчининг боши қонаб йиқилди. Икки қўлини маҳкам мижиқлаб олиб орқага силжиди. Араванинг ойнаси синиб, Афифанинг сочидан биров тортди. Бошида ўралиб турган қора матоси ечилиб кетганди. Томдан ҳам кимдир пичоқ билан йирта бошлаганди. Сочларини оғриқларига чидаб туролмади. Ерда турган арава ойнасининг синган парчасини олди. Қўлларини юқорига кўтариб қароқчининг қўлини кесди. Қўллари кесилган қароқчи Афифани сочларини қўйиб юборишга мажбур бўлди.Арава эшигидан отилиб чиқти. Бор кучи билан югириб кетарди. Қароқчилар уни қувлаб етмоқчи бўлдилар. Аммо уларнинг бошчилари уларни тўхтатди.

      – Менга қўйиб беринг, – деб елкасида осилиб турган халтасини ерга қўйди. Афифа улардан қутилдим деб ўйлаб жон жахти билан югириб кетарди.

      – Менга камон беринг, – деди қароқчилар бошлиғи. Одамларидан бири камон ва ўқ келтирди. Камон ўқларини ерга санчди. Улар ичидан бирини олиб камонини ўқлаб отди. Ўқ Афифанинг оёғига санчилди. Оёкларининг оғриқларига бардош бера олмаган Афифа ерга йиқилди. Қароқчилар у томонга яқинлашиб келардилар. Афифа орқасига қаради ва эмаглаб қочишга ҳаракат қилди. Аммо оёқлари жуда қаттиқ оғриётганди. Кўзларини


Скачать книгу