Нефрит остидаги жумбоқ. Бадий публистик роман. Зулфиябегим Адҳамзода

Нефрит остидаги жумбоқ. Бадий публистик роман - Зулфиябегим Адҳамзода


Скачать книгу
ҳам сезмай, одамларнинг ғалати, кулимсираб худди телбага қарагандек орқаларига қараб, қўллари билан кўрсатиб унга ҳайратланиб қараганларини ҳам сезмади. Аммо нур тез орада ғойиб бўлди. Массон ўзини ғайб кўрган-кўрмаганини текшириш учун, отрофдаги ўша маҳалла одамларига, улар ҳам бу воқеани кўрган-кўрмаганликларини сўради. У шу қадар ҳайратда эдики, унинг нигоҳлари кишини қўрқитарди. У мурожат қилган кишилар, унинг кўзидаги бу илм алангасини телбаликка ҳам йўйган бўлиб, ҳамма ҳам унинг саволларига жавоб беришга ошиқмади. Бир ҳил кишилар бундай воқеа тез-тез содир бўлишини, кўпинча нимадандир огоҳлантиришини айтишди. Аммо бош-қалар, ҳеч нимани кўрмаганларини, аксинча унга шундай кўринганини айтиб ўтиб кетишди.

      Массон тинчлигини йўқотди. У кечалари уйқусизликдан қийналарди. Тун ярмида туриб бирдан китоб варрақлар, яна бирдан кундалигига нималарнидир қайд қилган бўлиб, балкондан осмонга узоқ термулганча тонг оттирарди. Гоҳо кундалигини қучоқлаганча уҳлаб қоларди. Ўша пайтлар ҳеч қандай ғайбга ишонилмас, аксинча рад этилар, уни илмий нуқтаи назарда исботлашга уринишарди. Лекин бу воқеани ҳеч қандай нуқтайи назар билан исботлаб бўлмас эди. Унинг рафиқаси1Галина Ана-толиевна Пугаченкова, кўзларини дойим, ҳатто кулганида ҳам маюслик тарк этмасди. Қошлари ўша давр урфида қилдек қилиб терилган, каштан сочлари эса жингалак қилиб ортига қайтарилган, кийиниш услубига унчалик аҳамият бермаса-да, кийган киймлари унга жуда ярашиб турарди. Чунки табиятан ориқдан келган, ўрта бўйли аёл. Елкалари кенг бўлгани билан жуссаси этига ёпишгани учун, унчалик савлат бағишламасди. У эрининг ҳолатидан ташвишда, уни ҳадди-ҳаракатларига ҳадик билан қараб, кечалари унинг осмонга термулган кўзларидан қалқиб чиқаётган кўз ёшларга гувоҳ бўлиб қолди. Аввалига у тушунмади.

      – Бошига бир ташвиш тушганмикан, —дея ўрнидан турди. Шиппаги-

      ни, оёғининг бош бармоғи билан каравот тагидан излай бошлади. Ҳозиргина тўғри хаёлда ўрнидан туриб келаётган Галинани нима жин урди-ю, хаёли умуман бошқа тарафга кетди.

      – Миша, сенга нима бўлаяпти? – Дея уни тергай бошлади.

      – Ҳеч нима, ўзим шундай, – хаёллар оғушида қанотсиз парвоз қилаёт-

      ган Михаил, беҳосдан ортидан келган рафиқасининг ҳавотирли овозидан чўчиб тушди.

      – Миша. Мен сени кеча таниганим йўқ, – деб унга, талабнамо тикил-

      ганча, қўлини белига қўйиб турганини кўрган Михаил Массон,

      – Нега ундай қарайсан! – деб ўзича ўшқирган бўлди. Ва худди ўғри

      мисол кўзларини олиб қочди.

      – Йўқ, бунақаси кетмайди. – Деди-да, Галина эрининг қаршисига стул

      қўйиб олиб, унга шундай тикилди-ки, Михаилнинг чораси қолмади.

      – Мен…, – деб нимадан гап бошлашини билмай чўзилди Массон.

      Унинг жавдираган кўзлари Галинани баттар шубҳага солиб, унга бўлган ишончини сўндира бошлади. Худди бир жиноят устида қўлга туширган миршабдек, қўлларини қовуштириб, қошларини


Скачать книгу

<p>1</p>

ЎзСССР тарих фанлар номзоди.