Нефрит остидаги жумбоқ. Бадий публистик роман. Зулфиябегим Адҳамзода

Нефрит остидаги жумбоқ. Бадий публистик роман - Зулфиябегим Адҳамзода


Скачать книгу
кузнинг сўнги кунлари. Ўша давр комунистик партияси авж нуқтасида. Владимир Илич Лениндан сўнг, ҳалқ Иосив Сталин бошчилигида янги ғоялар, янги сиёсат ҳукмида эди. Иосиф Виссарионович Сталин (асл фамилияси Жугашвилли) табияти ўта қаттиққўл, жоҳил инсон. Ўз сўзининг қадрини биладиган, ўта кибрли сиёсатчи. Ўтмишининг қора доғларини ўта усталик билан ёпган, уч фарзанднинг отаси. Келиб чиқиши Кавказ грузинларидан. Дойимий равишда қоп-қора қошлари чимирилган, нўхатдек кўзлари ҳамиша лочин каби сергак. Грузинларга хос ўткир тўти бурунли. Сочлари ёшига қарамақарши равишда умуман тўкилмаган. Кулганидан кўра жаҳли чиққанида савлатлироқ кўринадиган, қалин мўйлаб остидан ҳамиша трупкасини қўймадиган, кийиниш маданиятидан агар унинг аёли бўлмаганида умуман йироқда бир шаҳс эди. Битта пальтосини токи хотини тунда алмаштириб қўймагунича эгнидан қўймасди. Ҳокимятни севади-ю, молу давлатга ружу қўймаган сирли, жумбоқ инсон эди.

      Катта хонанинг икки дераза ўртасидаги деворга В. И. Лениннинг катта портрети, четларига тилла ҳар билан ишлов берилган, жимжимали гардишда осилиб турарди. И. В. Сталин Деразага орқа қилиб жойлаш-тирилган иш столига тирсакларини босганча ҳужжатларни кўздан кечириб ўтирарди. Столнинг чап тарафига, деворга суяб жойлаштирилган, иш столидан чамаси икки қадам нарироқда, устига қизил чойшаб ёпилган диван жойлаштирилган. Диваннинг тепасига Иван Грознийнинг сурати осилган эди. Иш столининг рўпарасидан беш олти қадам нарида эса бир-бирига қарама қарши қилиб жойлаштирилган иккита кресло. Уларнинг ўртасига ёғочдан ишланган, биргина шаҳмат доскаси сиғадиган стол турарди. И. В. Сталин ҳужжатлардан чарчаб эндигина турмоқчи эди. Со-вет иттифоқининг маршали Г. К. Жуков, эшикни тақиллатиб унинг ёнига киришга изн сўради.

      Георгий Константинович Жуков, баланд бўйли, сочлари деярли тўкилиб бўлган аммо юзидан, ҳудди чизиб қўйилгандек табассум ифодаси кетмайдиган, фариштали, оғир-вазмин, ҳар қандай ҳолатда ҳам Сталинга содиқ. Бурч тушунчасини ўзининг ҳаётидан ҳам устун биладиган ва албатта Сталинниг озми-кўпми сирларидан хабардор инсон. Сталин, ни-мадандир ҳавотирда, ҳарсиллаб кириб келаётган Жуковга:

      – Уруш бошландими? – дея ҳазиллашди. Унинг ҳазиллари ҳам шу қа-

      дар жиддий эдики, кулишга ҳам қўрқасан киши.

      – Йўқ. Нега ундай дейсиз ўртоқ Сталин? Ахир СССРга ким ҳам ҳу-

      жум қила оларди. Сиздек бошлиғимиз турганда ким ҳам журъат қила оларди. – деди Жуков ҳазил оҳангида. Сталинга бу лаганбардорлик ёқмаса-да, барибир чиройли сўзлар унинг юзига табассум бағишлади.

      – Нега унда безовта кўринасиз?

      – Мазангиз йўқлиги ҳақида хабар топдим. – Сталин, ҳа ол-а, лаган-

      бардорлик ҳам эви билан-да, дегандек жилмайди ва Жуковга рўпара-сидаги Стулга ўтиришга ишора қилди.

      – Ўлмайман, ахир ўзингиз айтдингизку «журъат қила олмайди» деб.

      – Шундайку-я аммо… – деб эндигина муддаога ўтмоқчи эди Жуков,

      шу пайт кремл ҳизматчиларидан бири хонага киришга изн сўради. Сталиннинг «кираверинг» ишорасини


Скачать книгу