Нефрит остидаги жумбоқ. Бадий публистик роман. Зулфиябегим Адҳамзода

Нефрит остидаги жумбоқ. Бадий публистик роман - Зулфиябегим Адҳамзода


Скачать книгу
ўзим ҳам билмай қолдим, ўлай агар, ишон.

      Михаил Массон рафиқасига кўз қири билан ним табасум қилди-да, чап қўли билан уни ўзига тортиб, қучоқлаб олди.

      – Мени шу қадар севасан деб ўйламагандим. Кимдир сени рашқ қилса

      кишига ёқар экан. Аммо ўн йиллик эрингни аблаҳ деганингни унут-майман, – деб унга ҳазиломуз киноя билан қўлини бигиз қилди.

      Галина Михаилни қучоқлаганча елкасидан бошини олгиси келмас. Кўзларини юмганча тебранарди. Ора-чора юмуқ қўзлари билан, соқоли ўсиб Галинанинг ғашига тегаётганига қарамай юзидан ўпиб кўйди. Улар бир неча дақиқа, шу ҳолатда деразадан осмонга қараганча хаёллар ва ширин хотиралар оғушида ўтиришди. Галина Умр йўлдошининг қайноқ бағридан илкис қўзғалди-да, Михаилга:

      – Тўгри айтасан Миша. Темур баъзи манбаъларда уруш худоси дея

      тилга олинади, баъзида эса ўлим худоси деб. – Мулойимлик билан эрига ён босди. Михаилнинг сукут сақлаб, яна хаёлга чўмгани Галинани ташвишлантирди.

      – Шумиди бор муаммо? Қизиқ, буни нимаси муаммо?

      Михайил худди энг муҳимини айтмаган гуноҳкордек чуқур уф тортиб, стол устида турган кўзойнагини қўлига олиб артди. икки кўз орасидаги бурун суягини бармоғи билан сиқиб қўйди. Ва кўз ойнагини тақиб олди.

      – Ҳамма муаммо шунда-да. Биласан, сиёсатимизда бундай воқеалар,

      ғайб ҳақида умуман гапириш мумкин эмас. Мен эса бу қабрни очиб кўришни истайман. Бунинг учун менга эса руҳсатнома керак. Аммо руҳсатнома олишим учун жиддий сабаб келтиришим зарур. Мен нимани сабаб қилиб кўрсатаман? Шуъла кўрганимни ёзаманми? Менга руҳсатнома эмас, жиннихонага йўлланма беришади.

      Михаил сочларини силаганча, ташвиши яна эсига тушиб балконга чиқиб кетди. Четларига ҳунарманд аёллар томонидан қўлда ҳошия берилган Оппоқ дастурхон ёзилган, хона ўртасида турган думалоқ Столга қўйилган, тилла ҳар билан ишлов берилган биллюр графиндан стаканга сув қуйди-да, баланд овозда Михаилга:

      – Ёз. Тегишли идораларга мурожант қил. – Деб чала очиқ турган бал-

      коннинг эшигига мўралади. Очиқ ҳавода, саҳар ёғдусини томоша қилиб чуқур-чуқур нафас олиб, икки қўлини ёзганча, кўзларини чирт юмиб тоза ҳаводан нафас олаётган Миҳаил, ортига ҳам қарамай кўзларини кескин очди. Гўё кимдир ширин уйқудан уйғотиб юборгандек:

      – Нима дейман? Менга биров ишонади деб ўйлайсанми? – деди.

      Галина ўйланиб қолди. Эрига ачиниб унинг ёнига яқинлашди, юмшоқ ва иссиқ, аммо ишхонасидаги қоғозлар дастидан шўралашга яқинлашиб қолган қўлларини қаттиқ сиқиб юзига босди.

      – Сиқилма Миша, икковлон бир иложини қиламиз. Биз албатта бу қа-

      брни очиб, уни ўрганамиз. Мен сен биланман азизим, – деди.

      Ўша кундан эр-хотин бу ишга жуда жиддий киришдилар. Кутубхона-ларда кечгача қолиб кетадиган, фарзандлари Вадим Михайлович Массон энагаси билан уйқига кетадиган бўлди. Кунлардан бир кун Галина кечаси уйғониб эрини турта бошлади.

      – Миша тур! Миша!

      Михайил ширингина туш кўраётган эканми Галинанинг қўлларини олиб ташлаб, кўрпасига ўраниб олди.

      – Нима


Скачать книгу