Абадият қонунлари. 2-китоб. Мукимжон Фатхиддинович Исаков

Абадият қонунлари. 2-китоб - Мукимжон Фатхиддинович Исаков


Скачать книгу
номоддий нур моддий намоёнликка ўтмоқлик қонуниятида турмишдур, ҳали!

      Ондин моддийланмиш зарра орқали иссиқлик ҳам таралур ва ул таралмоқ давомида ул юлдузларким, ўзлигига хосса ва хусусиятлар намоён қилурлар ҳамда ул юлдуз қайноқлиги улким, ул нур ўтказмоқликда бош ва йўлдош зарраларнинг муносабати оддий бир тошдаги бош ва йўлдош зарралар муносабатидин ўзгача турмоқлиги қонуният эрур.

      Оддий совуқ тошда ва бул юлдузни моддий вужудга келтира турмиш зарраларнинг ул ўзгача ҳолатлиликда турмиши эрса, бул бўшлиқ-фазода юлдузни вужудга келтира моддийланмиш зарраларнинг ўзлигидин нур иссиқлик, ёруғлик таратмоғи эрмас, йўқ, балки номоддий қонуниятли номоддий куч бирла номоддий нур ул ҳаракатдаги моддийланмиш зарралар хоссаларига таъсир бирла, аларни мажбурлаб ўзидин ул номоддий нурни ўтказмоққа ундаб турмоғидин ўзга яна не қонуният соғлом ақл учун қонуният бўлмоғи мумкин эрур?

      Ва борлиқ-дунёда одамий мавжудот кўз-ла моддий кўриб, ақлан тушуниб етмиш унсур, ҳаракат, ҳолат ва жараёнларким, ўз хосса ва хусусиятидадур ва аларнинг барчасин ул хосса ва хусусиятлари номоддий борлиқдин моддийланмиш заррани қонуниятли ҳаракат бирла тута номоддий куч ярата турмиш хосса ва хусусиятлардин балқур, бас!

      Ўзга қонуният бўлмас, соғлом ақл учун ўзга қонуният қонуният бўла билмас!

      Сайёра курраси юлдузга бориб урилиб ҳам кетмас, онинг тасарруфидин чиқиб ҳам кетмас, бир маромда мудом айланур, юлдуз ва сайёранинг ўзаро номоддий қонуниятлар ярата турмоғи номоддий қонуниятли кучнинг зарралар бирикувидин, умумланмасидин, яхлитланувидин таралур номоддий қонуниятлар бирла кечмоқлигидин ўзга яна не қонуният қонуният бўла олур?

      Моддийланмиш ул икки улкан жисмдур, аларда зарраларнинг совуқ бўшлиқ-фазода совимоқлиги, яъни зарраларга номоддий қонуниятли номоддий куч таъсири бирла номоддий нурни моддийланмиш заррага таъсирин жиловламоқ учун заррага босимий кучланмоғи бирла кечур, холос.

      Гар номоддий қонуниятли номоддий куч номоддий нурни жиловлай, номоддий нурни моддий борлиққа таъсирин озайтирмаса, номоддий нурким совуқ бўшлиқ-фазода кучсизлана зарраланмас, моддий борлиқ вужудга келмас эрур эрди, чун номоддий нурким, ўзлигида мужассам ёруғлик, иссиқлик, таралувчанлик қудрати бирла неки одамий мавжудот учун, неки сайёра учун, балки моддий борлиқ-коинот учун ўта-ўта, такроран (!), ўта-ўта, ўта-ўта қудратдорликда эрурлиги очиқ намоёнликдаги жараён эрурку, ахир!

      Ахир, сайёрада таъсир бирла ҳажман озгинагина жинснинг портламоқлигидин таралур ул ёруғлик, ул иссиқлик одамий мавжудотнинг мавжудлик қудратига нисбатан улканлардин улкан ул қудрат ва имконият бирла таралур, моддийликни яксон этур бўлса, улким, моддий-борлиқ кўламига нисбатан шунчаки йўқдек сайёрада ул кичик ҳажмли жинсдин ончаларким қудратдорлик эрса, моддий борлиқни вужудга келтира турмиш ул номоддий нур, номоддий қонуният, номоддий куч мавжуд номоддий борлиқдаги қудратдорликнинг нақадар мислсиз эрканин одамий


Скачать книгу