Изхор. Xurshid Do`stmuhammad

Изхор - Xurshid Do`stmuhammad


Скачать книгу
ўлдирамиз, деб ошиққан бозорчиларга қўшилиб югурмайди. Негаки, у Жажманни ўлдириш билан яхшиликка эришиш мумкин эмаслигини жуда яхши тушунади. Токи ер юзида Жажманлар бор экан, абадий эзгулик ҳақида ўй суриш бекордир. Ёвузликнинг интиҳосиз эканлигини баҳайбат қўл саноқсиз Жажманлар ташлаш билан ҳам тасдиқлайди.

      Асардаги иккинчи қараш ҳам бевосита Жажманнинг хатти-ҳаракати билан боғлиқ. Жажман бу ўринда порахўрлар, товламачилар, халқ мулкини ўмарувчилар, ташмачилар, умуман айтганда, миллат ичидаги митти-митти юҳолар сифатида кўринади. Бу юҳоларни биз истаган ном билан аташимиз мумкин. Бу юҳолар истаган миллат ичидан хоҳлаганча топилади. Ҳикояда туркий миллатлар характери жуда яхши очиб берилган. Бу фикрни далиллаш мақсадида биз яна ҳикоянинг бошланиш қисмига қайтамиз. Сотиладиган майизнинг ярмини ўғирлатиб оҳ-воҳ қилаётган жувон қошига келаётган Зардушт бобо ўзининг қопидан энг сара майиздан белбоғига уч-тўрт кафт ташлаб, жувоннинг яримлаган қопи устига тўкади. Чолнинг орқасидан аста-секин бошқа кишилар ҳам ўзининг илинганини олиб келиб бирин-кетин аёлнинг қопига тўка бошлайди. Худди шу ўринда ўзбекона юксак одамийлик ва ҳамдардлик яққол кўринади. Яна шу жойда миллат ёки халқ қачон ягона куч бўлиб бирлаша олади, деган масаланинг ечимини ҳам топамиз. Ҳа, миллат қайғусида бир-бири билан осонроқ топишади. Бунинг учун ана шу ғамни-фалокатни барчага етказа билиш, одамларнинг кўзини очиш керак. «Жажман» ҳикояси шу маънода халқни уйғотишга ва бирлашишга чорлайди.

      Учинчи аспектда биз ҳикоянинг янада чуқурроқ қатламига дуч келамиз. Бу энди миллий,тўғрироғи, миллатлар тўғрисидаги масаладир. Ҳозир Ўрта Осиёнинг босиб олиниши қайта муҳокама қилинаётган пайтда бу ҳикоя маълум фикрлар уйғотади. Биз Россияга «қўшиб олиниш»нинг қандай оқибатларга олиб келганини кўрдик. Асарда тасвирланган бозорни Ўрта Осиё деб олсак, Жажманни рамзий маънода ғайридин кишилар дейишимиз мумкин. Жажман биринчи марта тимга оралаб туршак-майизларни паққос туширган пайтда нимадан тарқагани номаълум бу махлуқни тўйдириш учун одамлар дастлаб қизиқиш ва эрмакка ким ўзди қилишса, уни тўйдириб бўлмаслигини англагач, ундан аста-секин ўзларини торта бошлашади. Авваллари «бир чўқиб ўн марта атрофга қарайдиган» жонзот бора-бора одамлардан тап тортмай қўяди.

      «Кейинроқ Жажман биров чақирмаса ҳам ердан ёриб чиққандек пайдо бўлишни, растага уюлган мева қоқисидан бемалол паққос туширишни одат қилди. Тимдагилар бунга кўникди, сўнг… ўша кезлар, ким эди-я, ҳа-я, анави Сўзамол ёнғоқфурушнинг бобоси – Бобо ёнғоқфуруш Жажманни «Йўқол-е!» – деб қувиб солди. Қопдаги ёнғоқни қарсиллатиб чақаётган Жажман пинагини бузмади, ошиқмай-нетмай қопчиғини тўлдирди-да, «лип» этиб кўздан ғойиб бўлди».

      Уни эрмак деб билганлар бу митти юҳонинг иштаҳаси ва қинғирлигидан даҳшатга туша бошлади. Аввал фақат мева-чевага қаноат қиладиган махлуқ кейинроқ пул ўғирлашга, аниқроғи, тортиб олишга одатланди. Охири одамлар «Йўқол-е!» деб қувиб солишдан,


Скачать книгу