Изхор. Xurshid Do`stmuhammad

Изхор - Xurshid Do`stmuhammad


Скачать книгу
уни янада аниқ, янада ишонарли, янада ҳаётий гавдалантиришга эришиши лозим эди. Ҳикояни ҳозирги ҳолида ўқиган журналхон, ҳар ҳолда, и-я, Омила она вафот этган эмасми, нега яна у воқеаларга аралашиб юрибди, деб ўйлаши, чалғиши мумкин. Қолаверса, тарихий мавзуда ёзилган асар, у қайси жанрга мансублигидан қатъи назар, умумий қонуниятга бўйсуниши лозим. Бу – қаҳрамонлар ҳаракат қилаётган замон ва маконнинг аниқлиги масаласи. «Оқ либос»да эса бу сезилмайди, яъни асарда қаламга олинган замон ва макон ҳақида аниқ тасаввур ҳосил қила олмаймиз. Шу билан бирга, муҳим ижтимоий масала – талон-торожу муҳорабага халқнинг муносабати ёрқин ифода этилмаган. Ҳикояда бу кўпчиликнинг, Омила онамиз ўғлини босқинчилик юришидан қайтарсин, деган нидоси воситасидагина берилган, холос.

      Хуршиднинг ҳикоялари ичида «Қодир бобо» алоҳида ажралиб туради. Асар республика Компартияси Марказий Комитети ХVI пленумидан кейин диёримизда амалга оширилаётган кўламдор ўзгаришларга ҳамоҳанг. «Қодир бобо»да ҳам ёш ёзувчи психологик таҳлил йўлини тутади. Қодир бобо – собиқ раҳбар. У катта-кичик хатоларга йўл қўйган. Муаллиф уни қораламайди, аксинча, ички оламидаги пўртаналарни тасвирлашга интилади, шу тариқа, яъни изтироблар, мулоҳазалар – кечинмалар кўзгусида ўзлигини намоён этади.

      Қаҳрамонни ичдан ёритиш, характернинг ботиний оламини тадқиқ этиш – мураккаб санъат. Хуршиднинг бу борадаги уринишлари бесамар кетмаётир. Айни пайтда бадиий мантиқни бузиш ҳолларига ҳам йўл қўяётганини айтиш ўринлидир. Қодир бобо кўп йиллар мобайнида раҳбарлик қилган, жиддий хатоларга йўл қўйган, лавозимидан олиб ташлангач, тез орада ўз айбларига иқрор бўлади. «Энди ўйлаб кўрса (Қодир бобо – Б.Н.) – одамларнинг кўнгли, раъйи билан ҳисоблашмай қўйган экан…» Менимча, бу жараён узоқ, ҳа, узоқ кечади. Қодир бобо оғир руҳий қийноқлар сўнгидагина янглишганини тан олиши мумкин. Баайни шу жараён ҳикояда етарлича далилланмайди.

      Хуршид Дўстмуҳамедов ҳикояларига хос фазилат – улар ўзига хос, тасвири тиниқ, қаҳрамонлари эса ҳаётий. «Мўйсафиднинг пешонасидаги ажиндек иланг-биланг саф чўзилиб йўлга тушди» ёки «тўй-маъракаларда унга кенжа ўғли ош едирарди, чунки урушда ҳар иккала қўлидан ажралган эди» каби тиниқ ифодаларга бой. Айни пайтда айрим номутаносибликлардан ҳам холи эмас.

      «Ёмғир томчилари…» Бунда ҳам ўзига хос рамз бор, зеро, қўлингиздаги ҳикоялар Хуршид Дўстмуҳамедовнинг ижод чаманидаги илк чечаклардир. Улар адабиётимизга келажаги бор носир кириб келаётганидан далолат беради. Носиримизнинг тилаклари – эзгу, қаҳрамонлари – тирик одамлар. Унинг ҳикояларини ўқиб чиққач, ўзингиз ҳам бунга ишонч ҳосил қиласиз.

      Таҳририятдан:

      Жўн китоблар бўлгани каби тушунчаси тор китобхонлар ҳам йўқ эмас. Улар, танқидчиларимиздан бири куюниб ёзганидек, адабиётнинг ролини, тарбиявий қимматини бир ёқлама тушунишади. Ҳамма нарсанинг «икки карра икки – тўрт» қабилида содда, лўнда ва аниқ бўлишини исташади. Айни пайтда нозиктаъб китобхонлар


Скачать книгу