Изхор. Xurshid Do`stmuhammad
меросхўри» ҳикоясида жуда ёрқин ифодаланган. Ҳикоя қаҳрамони рассом бутун умр портрет жанрида ишлаб, ижодини тирикчилик манбаига айлантиради. Натижада у оддий нусхакашга айланиб қолади. Кузатиб турганимиздек, қаҳрамоннинг исмига айланган «Нусхакаш» сўзи мазкур ҳикоядаги метафорик кўчим тарзида ифода топиб, ёзувчининг очиқ-ошкора муносабатини ўзида намоён этиб турибди.
КОНЦЕПТУАЛЬНЫЕ ТЕНДЕНЦИИ РАЗВИТИЯ УЗБЕКСКОЙ ЛИТЕРАТУРЫ КОНЦА ХХ НАЧАЛА ХХI ВЕКОВ
И уже в 90-годы Х.Достмухаммад в рассказе «Жажман» использует несколько иной вариант художественного мифологизма, в эстетическом ключе более тяготеющего к тенденциям так называемого «магического реализма» (также одно из синтетических явлений прозы ХХ века). Писатель на основе религиозно-философской мифологии зороастризма создает совершенно новую, неомифологически обозначенную только на уровне идей и философских тем, сюжетную ситуацию, символически мифологизируя ее за счет персонажей реального плана и условно-фантасмагорических образов (например, зверек Жажман). В этом ключе, хотя и со своими авторскими нюансами выстраивается и неомифологическая поэтика романа Тухтамурада Рустама «Капалаклар уйини» («Игра бабочек») и другого произведения Х.Достмухаммада «Бозор» («Базар»), в которых очевидное смешение реального и фантастического основано на классических законах художественного со-творения мифа.
МЕҲРЛИ АЁЛЛАР МАДҲИ
Хуршид Дўстмуҳаммад «Шабада» ҳикоясида («ЎзАС», 2012 йил 14 декабрь) оиланинг мустаҳкамлиги ва ободлиги ҳашамат ёки бойликда эмас, балки меҳр-оқибатда, вафо ва садоқатдадир, деган ғояни илгари суради. Тадбиркорлиги ортидан бой-бадавлат бўлиб кетган Комрон икки қаватли ҳашаматли ҳовли-жой қуради. Бунгача у уйланиб, иккита фарзанд кўрган. Бироқ энди бу қасрда яқинда топган маъшуқаси, «сутга чайиб олган»дек оппоқ, исми жисмига мос Нозикой билан яшашни истаб, оиласини ҳайдаб юборади. Шундан сўнг бу ҳовлидаги ҳаёт таҳликали тус олади. Хонадонда эр-хотинни тун бўйи қора шарпалар безовта қила бошлайди. Бу Комроннинг ўз оиласига хиёнат қилиб, маъшуқасини уйига олиб келгани оқибатидир. Бу ҳақда уни онаси ҳам, тоғаси ҳам огоҳлантирган эдилар. Аммо Комрон на онасининг, на тоғасининг гапларини инобатга олмади. Боз устига иши ҳам юришмай қолди, Нозикой бола ташлади, қўрқоқ бўлиб қолди… Охир-оқибат қасрмонанд ҳовли кунларнинг бирида ўз-ўзидан ёниб, кулга айланди. Комроннинг онаси Раҳима ая билан тоғаси нутқи орқали айтилган: «Гулдек оиланинг бузилиши аршни ларзага келтиради», деган фикр ўқувчини ҳушёр торттиради.
УСЛУБ ЖИЛОЛАРИ, ПОЭТИК ҒОЯ ВА РУҲИЙ ТАҲЛИЛ
Хуршид Дўстмуҳаммад бугунги ўзбек бадиий прозасини янги шаклий-услубий ва тасвирий изланишлари