Изхор. Xurshid Do`stmuhammad

Изхор - Xurshid Do`stmuhammad


Скачать книгу
олгани, энг бақувват қанотлар эгаси бўлмиш бургут ҳам вақт ва табиат стихияси олдида ожиз қолгани жуда ишонарли тасвирланган.

      Адиб ижодида маъно салмоғи жиҳатидан қиссага татийдиган «Жажман» ҳикояси ҳам муносиб ўрин эгаллайди. Бу ҳикоя ҳақида матбуотда яхши фикрлар айтилди. …Ҳикояда бадиий услубдаги янгиликдан ташқари поэтик ғоя ва сюжет ҳам, ботиний, фалсафий рамзлар ҳам табиий, ҳаётий, ўзига хос бўлиб, бу асар, бизнингча, нафақат Хуршид Дўстмуҳаммад ижодида, ўзбек бадиий насрида ҳам янги саҳифадир.

      «Ибн Муғанний» ҳикоясида реализмдан жуда узоқ, фантастика учун ҳам нотабиий услуб танланган. Аввало, бу нотабиийлик ҳикоя сюжетининг ўта шартлилигида кўзга ташланади. …Лекин тасвирда мантиқсиз ўринлар ҳам кўзга ташланади. Қаҳрамон том бўйи қалинликдаги, яна изғирин совуқда муз қотган қорни кураксиз, кетмонсиз ва ё тешасиз яланг қўл-оёқ билан очиб бўлмаслигини билмайдими? Бироқ ҳикояда яхши поэтик ғоя бор. Яъни инсоннинг санъатсиз яшаши фожиа демоқчи адиб.

      «Отамнинг ошнаси» номли ҳикояси ўта замонавий руҳда ёзилган бўлиб, ўз навбатида, фалсафийликка мойил. Бу фалсафийлик , энг аввало, ёзувчининг ўзига хос маҳорати орқали баён этилган воқеа баёнининг табиий тасвирида кўзга ташланади. Муаллиф бадиий ижодга алоқадор адабий макон ва замон, бадиий детал ва персонажларга юклатилган вазифани жуда ўз ўрнида тақсимлаган.

      Хуршид Дўстмуҳаммаднинг муҳаббат мавзуидаги «Оқимга қарши оққан гул» номли ҳикояси ҳам унинг ноанъанавий, янгича, сирли услубдаги асарлари сирасидан. Бу ҳикояда муаллиф япон мумтоз адиби Акутагава ва Ойбек асарларидан илҳом олганини айтади. …Бу сирли ҳикоя ҳам, назаримизда, оддий китобхонларга, ҳатто расмиятчи, истеъдодли зиёлиларга ҳам аталмаган. Ҳикоя мажозий, аллегорик тасвир ва талқинларга тўлиб-тошган.

      «Беозор қушнинг қарғиши» – ёзувчининг энг сара ҳикояларидан бири. У анъанавий, реалистик услубда ёзилган ва халқимиз менталитетига хос бир ақида – беозор қалдирғочлар бахтли, хосиятли хонадонларга уя қуриши ҳақида бўлгани учун ҳар қандай зийрак ўқувчига жуда қизиқарли.

Дамин ТЎРАЕВ («Рангин тасвирлар жилоси». Т.: «Akademnashr». 2014. Б.54-97.)

      ВОРИСИЙЛИК ВА ИЖОДИЙ АНЪАНАЛАР ИЛДИЗИ

      Ворисийлик ва ижодий анъаналарга суяниб, изчил қалам тебратаётган Аҳмад Аъзам, Хуршид Дўстмуҳаммад, Назар Эшонқул, Улуғбек Ҳамдам, Саломат Вафо ва Исажон Султон ана шу эҳтиёж моҳиятини ижодий концепциялари мағзига сингдириб боришаётгани кузатилади. Миллий адабиёт ва жаҳон адабиётида шаклланган бадиий маҳорат мактаблари билан яқин ҳамкорликнинг диққатга сазовор самараси Хуршид Дўстмуҳаммад ижодида яққолроқ кўзга ташланади.

      Х.Дўстмуҳаммад дастлаб ёзган «Киова қуёши», «Алам» ва «Кўчиш» каби ҳикоялар шакли ва мазмунидаёқ катта ва ўрта авлод орасидан чиққан новатор адиблар янгилаган бадиий-эстетик тафаккур тарзининг айрим жозибадор белгилари нишона берган эди. Адиб қўллаган анъанавий реализм ана шу бадиий-эстетик белгилар заминида ўзини ўзи ислоҳ қилиш жараёнини


Скачать книгу