Лўли. Амина Шенликўғли

Лўли - Амина Шенликўғли


Скачать книгу
ғазаб билан ўрнидан турди:

      – Ўчир овозингни! Бир қарич бўла туриб, бунақа нарсаларни сўрама, демаганмидим? Уларнинг аҳволи сизларгаям таъсир қилибди чоғи:

      Ғамлар айланади ҳар бир жумлада,

      Энди сукут сақланг, эй калималар,

      Кўнгил бўлмаса-да қай бир кимсада,

      Кимнидир тилкалар алланималар.

      Эшикларни ёпинг, кўзлар юмилсин,

      Дунё титрамасин уятдан э, воҳ,

      Ор-номус тупроққа майли, кўмилсин,

      Коинот жойидан жилмасин ногоҳ…

      Бу суҳбатлар орасида Хоқон ҳам хонага кириб келганди. Онасининг дугоналари билан кўришишдан аввал уларнинг ҳар бирини синчиклаб кўздан кечирди. Аёллар ҳам Хоқоннинг ҳаракатидан ажабланишди. Қизчанинг кўзларида унинг бахтсизлиги акс этарди.

      Нолон Хоқоннинг юзларига кулиб термилди:

      – Ниманидир сўрамоқчимидинг, шириним?

      Гарчи Хоқон жажжи елкаларини силкитиб, «йўқ» деса-да, унинг юзларидан нигоронликни пайқаш қийин эмасди.

      – Гапиравер, нимадир демоқчимисан?

      Хоқон қаердандир жасорат топди:

      – Сиз ҳам болангизга янги ота олиб келасизми?

      Аёллар бир-бирига қараб қолдилар.

      – Нега сўраяпсан, жоним?

      Хоқон қўлидаги нонни тишларкан, жавоб берди:

      – Сизнинг болангизга янги отанинг кераги йўқ, у ўзининг отасини хоҳлайди.

      – Сен қаердан биласан, болам? У ҳали гапиролмайди-ку?

      Айни шу дардни бошидан кечирган бола ўз туйғуларини тилига чиқарди:

      – Менга айтди. Мен эшитдим. Илтимос, унинг отасини алмаштирманг, холажон…

      Бир тоғ иккинчисига зулм қилса, албатта, зулм соҳиби чўкишга маҳкумдир.

      ГЎЗАЛ ИРҚНИНГ ЧИРКИН ТОМОНИ

      Само мактабда эди. Лўли дея аталиб, хўрланганини ҳам тушуна оларди. Фақат ўзини билмасликка солиб юрарди, холос.

      Ўтган куни ҳам бир ўқитувчи уни нафрат ила кўнглини оғритди. Бекордан бекорга. Ўшанда мактаб эшиги олдида саф тортиб туришганди. Ҳар доимгидек қасамёд ўқишаётганди:

      Туркмиз…

      Тўғримиз…

      Ҳаракатчанмиз…

      (....)

      Борлиғимиз

      Туркнинг борлиғига фидо бўлсин…

      Қасамёд асносида Само ўзи кўрган ҳаракатларни хаёлида жонлантирарди. Эзилиб топталганини англаган кундан бери ўзини бахтсиз санарди. Ҳозир бу «қасамёд» ўша эзилган, топталган онларни солиштириб, қандайдир мантиқсизликларни англагандай бўлди, лекин моҳиятига етолмади.

      Болалар синфга киришганида, Само ўқитувчидан сўради:

      – Муаллим! «Туркмиз, нақадар бахтлимиз», дедик. Турк бўлмаганлар бахтли бўлолмайдими?

      Ўқитувчи Самодан бу саволни сира ҳам кутмаганди. Бироз асабийлик билан жавоб қайтарди:

      – Туркияда яшаганидан кейин ҳар бир инсон турк ҳисобланади.

      Само Тепажиқдан келгани учун баъзи мактабларга қабул қилинмаган болалар ҳақида эшитганди. Ўзи ўқиётган мактабда ҳам лўли аталадиган болаларга яхши муносабатда бўлинмаслигини


Скачать книгу