Сенга ишонаман. Ворис Йўлчиев
бу фақат мен учун эмас, Ватанимиз учун ҳам жуда муҳим. Биз қанчалик бой маданиятга эга эканимизни бутун дунёга кўрсатишимиз керак. Низомий Ганжавийни…
– Бўпти, мен домлага етказаман, – қиз шундай дея дастакни илиб қўйди. Қундуз тарвузи қўлтиғидан тушиб ташқарига чиқаётганида, Лиза уни тўхтатди.
– Ўртоқ рассом, ишингиз ҳал бўлдими? – жавобни кутмаёқ мақсадга кўчди. – Эртага бир эмас, учта тўй бор. Келинларни безатишим керак. Бошқа мижозлар безовта қилмаслиги учун эшикни ичкаридан қулфлаб қўяман. Агар телефон керак бўп қолса, овора бўлиб келмасангиз, яхши бўларди.
«Эртага «Мона Лиза»да Ҳамиднинг ҳам тўйи бўлади» хаёлидан ўтказди Қундуз. Кейин хонасига етиб олиб, эски диванга ўтирди. Ўйга толиб, сигарет буруқситди.
Қизиқ, Раёсат домла пулни қачон бераркин? Беш минг ваъда қилганди. Бу пулнинг бир қисмига мойбўёқ, сувбўёқ, гуаш, пастел, бироз мато олиши мумкин. Англияда танишлар бор. Аукцион уйида рўйхатдан ўтиш, ижара пули, транспорт харажатлари учун уч минг долларга яқин пул кетади. Йўлкирага, ейишичиш, меҳмонхона харажатларига бир ярим минг керак.
У Низомийнинг буюклигини тўла акс эттиролса ва томошабин эътиборини жалб этолса, албатта, муваффақият қозонади. Бутун дунё бу асарлардан гапиради. Кейин яхшигина пул ҳам ишлаб олиши ҳам мумкин.
Аслида муҳими пул эмас. Энг асосийси, миллатнинг маънавий тараққиётига хизмат қилиш. Қолаверса, глобаллашув, оммавий маданият, ахлоқсизлик кенг қулоч ёя бошлаган бир пайтда буюк Низомийнинг ахлоқий асарларига эҳтиёж катта. Эҳтимол дунёни маънавий таназзулдан асраб қолишда бу ҳаракатлар ўз самарасини берар.
Эҳ! Бир оз пул топа олганида эди… Болаларини қишлоққа, Жалилободга юборарди. Ўзи шаҳарлик бўлса-да, қишлоқдан уйланганди. Болалар ёзда қишлоқда дам олиб келади.
Уч ойлик ижара ҳақи ҳам тўпланиб қолди. Қарийб беш юз доллар пул дегани. Эсиз! Боя Ҳамид берган пулни олиб қолса бўларди. Кейинги пайтларда фақат Ҳулкарнинг маоши билан кун кечиряптилар. Унинг топгани кундалик еб-ичиш, йўлкира ва Қундузнинг сигаретидан ортмаяпти. Ижарани пулига эса бир чақа ҳам ортмаяпти.
Қарзларини ўйласа юраги орқага тортиб кетади. Ҳамиддан, амакиваччасидан, рассом ошналаридан олган қарзлари ҳам анча-мунчага бориб қолди.
Ўрнидан туриб, хонанинг нариги бурчагига отиб юборган мато парчасини олиб келди. Эскизни кўздан кечириб, яна диванга ўрнашди.
Дафъатан телефон жиринглади.
– Лаббай, – дарҳол телефонни қулоғига тутди. – Ҳа, мен Қундузман. Рассомман… Мойбўёқ билан ҳам, сувбўёқ билан ишлайман. Исталган жанрда чиза оламан. Буюртма бермоқчимисиз? Бўпти. Мен тайёрман. Қанақа иш? Кўришганда айтасизми? Қўлимда бироз ишлар бор, аммо сизнинг буюртмангизни биринчи бўлиб бажараман. Эртагами? Бўпти, айтган вақтингизда етиб бораман.
Қундуз телефонни чўнтагига солиб, мамнун кафт ишқади:
«Жуда соз. Ёғли ишга ўхшайди. Қўлимга яхшигина пул тушиб қолса, анча ишларимни битириб олардим. Озроқ бўнак пули берса, Ҳамидга тўёна ҳам берардим».
Керишиб диванга