Юрак - аланга: бадиалар. Иброҳим Ғафуров

Юрак - аланга: бадиалар - Иброҳим Ғафуров


Скачать книгу
«Севгим, севгилим»дан сўнг яна қатор йирик асарлар яратди. Уларда тасвирланган энг сўлим қаҳрамонларнинг тақдири баъзан сизникига ўхшаш, табиатларида эса сизни му ҳибларингизга севимли қилган талай фазилатлар бор. Мен бу гапларни сизга шунинг учун ёзмоқдаманки, Ўлмас Умарбековни санъаткор сифатида элга танитган Гулчеҳра, Сайёра, Мунис сингари қаҳрамонларнинг бунчалар яхши чиқишига сиз сабаб бўлдингиз. Буларни яратишга ёзувчини сиз илҳомлантирдингиз. Омадли эр яхши хотинга омад ёр ёзувчи яхши қаҳрамонга дуч келади ва бундан бир умрлик илҳом ижодга рағбат олади.

      Сиз Ўлмас Умарбековнинг илк кашфиёти бўлганлигингиз билан қувонтирган эдингиз. Чунки, назаримда, адиб сизни топгач, сиз билан бирга адабиётда ўзининг ҳам йўлини топди. У ҳатто «Ёз ёмғири»да табиатан бутунлай сизга ёт Мунисхонни тасвирлаганда ҳам, кўз ўнгида сиз тургандай бўлиб кўринасиз. Сизга қараб туриб, у, Мунисхонни сизнинг аксингиз килиб яратгандай. Чунки бугунги кунларда, ҳаётда Мунисхон деганлар анча-мунча кўпая бошлади.... Лекин… бу ҳақда кейин, унинг ўзига ёзаман.

      Попук! Сиз олтмишинчи йил ўрталарида жуда кўп китобхонларни ўзингизга мафтун қилиб қўйган эдингиз. Мен бунинг сабабларини ўйлайман. Адабиётимизда ўн етти ёшдаги сиз каби жозибали қизлар образи йўқмиди? Бор эди. Аммо ҳамма гап шундаки, сиз Ўлмас Умарбеков ихтиросида ўзгача бир тароватга, ўзгача латифликка эга бўлдингиз. Сиз замон кишисисиз. Сизнинг томирингизда нотинч, серғулу бир қон кезиб юради: бу – ёшликнинг тинчимас ва тинчитмас қони. Сиз ота-онасиз ўсдингиз, бошингизга тушган қийинчиликлар қалбингизни юмшоқ қилиб қўйди. Сиз ҳар мисқол яхшиликнинг кадрига етиш, уни умр бўйи эъзозлашга ўргандингиз. Отадан ортиқ оталик қилган Усмон акага бўлган фарзандлик садоқатингиз мана шундан туғилди. Шу сизни яхшиликларга тобе қилди. Юрагингизни олижаноб бир зиё билан ёритди. Эркак кишига қиз бола севги изҳор қилса одамларга қанчалар эриш туюлишини ўзингиз биласиз. Шунинг учун бунга камдан-кам қиз бола жасорат қилади. Буни турлича талқин қиладиган, уни ҳаёсизлик, эрсираш, енгилтакликка йўядиганлар ҳам топилади. Бошқа бирлар қиз бола севгисини билдирса, қалбининг сири кўчади, у тушини йўқотиб қўйган одамдай безовта бўлиб қолади, дейдилар. Баъзи бировлар эса қиз бола юрагини ошкор қилиб қўйса бу унга хорлик келтиради, деб ўйлайдилар. Бу гапларнинг ҳаммаси ҳам тўғри ёки бутунлай нотўғри, бачкана гаплар демоқчи эмасман. Чунки сиз ўқиган қизсиз. Адабиётда буларнинг исботига мисоллар кўплигини яхши биласиз. Лекин ҳамма бало изҳори ишқ қиз болага ярашадими, йўқми? Менимча, у сизга жуда ярашган. Сизнинг меҳр ва севгига чанқоқ қалбингиз бирдан зилол булоқ бошидан чиқиб қолди. Сиз, тақдир экан, она тарбиятига муяссар була билмай эркаклардан баъзи бир нарсаларни яшириш кераклигини ўрганолмай қолгандингиз. Шунинг учун ҳам Ўктамжонга бутун вужудингиз билан талпиниб, ундан ўз туйғуларингизни пинҳон қилолмай: «Мен… мен… ёқаманми сизга?» «Мен… мен… сизни севаман» деганингизда ва бу илк севгининг титроқ унлари бўлиб қулоғимизга


Скачать книгу