Юрак - аланга: бадиалар. Иброҳим Ғафуров

Юрак - аланга: бадиалар - Иброҳим Ғафуров


Скачать книгу
хатларимиз ҳам тугаёзди.

      Ўлмас ака! Мен сизнинг чинакам саргузашт асарингиз «Жўра қишлоқ»да тасвирланган, маъюс ва мулойим чеҳраси кўз ўнгимдан, ипакдай товуши қулоғимдан кетмай қолган Ортиқбибига ҳам хат тайёрлай дегандим. Бироқ у бир зумгина кўрсатилиб, сўнг дарҳол беркитилган сўлим аёлнинг сурати каби ғалати таассурот қолдирди. У яхши бир куйдан хаёлда қолган узуқ парчага ўхшади. Ортиқбуш ҳам ўн кунлик эрини кута-кута ўлиб кетди…

      Сиз кейинги йилларда яратган ва бадиий характер эътиборига кўра ҳар жиҳатдан анча қуюқ ишланган хотин-қиз персонажларнинг суратини чизмоқчи, улар билан танқидчи ҳам кўпроқ публицистнинг тили билан баҳслашмоқчи бўлдим. Ҳаётнинг буюк панорамаси қаршисида ушбу қаҳрамонлар кўз ўнгимиздан бир-бир босиб ўтдилар. Уларнинг бадиий тақдири ва тақдирининг бадиий тарихи китоб муҳиблари учун ибрат, сабоқ, армон бўлиб қолади.

      Таълимотимиз – адабиёт зийрак ва маъруф ўқувчи билан тирик.

      АДИБНИНГ КАМОЛИ

1. Яхшиликнинг қадри

      Яхшиликнинг қадри, ёмонлик одамнинг жонидан ўтганда билинади. Тўкинликнинг қадри, очлик, абгорликнинг даҳшати бахт кулиб қараганда маълум бўлади. Фаровончиликнинг инсон учун тенгсиз бир неъмат эканлиги вайронгарчиликлардан сўнг янада аниқроқ кўринади.

      Ўзбек адабиётининг таниқли намояндаларидан бири Назир Сафаровнинг санъаткор сифатида шаклланиши жараёнларига назар ташланса, у онги эндигина уйғониб кела бошлаган чоғларданоқ ҳаётда эзгулик билан ёмонликлар ўртасидаги омонсиз олишувларга, олишувлардан туғилган кўз кўриб, қулоқ эшитмаган фожиаларга ўзи гувоҳ бўлганлигини, уларни ўз бошидан кечирганлигини кўрамиз. У эсини таниган дамларданоқ ҳақ билан ҳақсизлик ўртасидаги курашнинг устидан чиқди. Ва дам сайин бу курашнинг ғоятда аянчли, оғир манзараларини кузатди. Унга адолат билан адолатсизликни ҳаётнинг ўзи чоғиштириб берди, буларнинг нисбатини унга ҳаётнинг ўзи англатди.

      Қўчқор бўлур қўзининг пешонаси дўнг бўлур, дейди халқ. Жуда кўп адиблар ўзларининг санъаткор бўлиб етишувларида болаликда олган таассуротлари, болалик чоғлари, болаликдаги тарбиялари, болалик муҳити канчалар муҳим аҳамиятга эга бўлганлигини қайта-қайта таъкидлаб ўтганлари маълум. Болаликнинг тоза ва беғубор, бениҳоя таассуротларга чанқоқ лавҳига ёзилган илк саҳифалар ҳеч қачон, умрнинг сўнг дамларига қадар ўчмайин сақланади. Сўнг бу таассуротлар кавсар суви билан тўла қудуққа айланадиким, одам бир умр унинг оби неъмати билан тирик юради, унинг завқи билан яшайди, унинг завқидан ижод гулшанларини безайди. Шунинг учун бўлса керак, кимдир болаликдаги хотираларни тошга ўйилган гул деб атаган эди.

      Назир Сафаровнинг «Кўрган кечирганларим» ва унинг тадрижий давоми бўлмиш «Наврўз» ўша тошга ўйилган гулнинг қоғоз саҳифаларига туширилган тиниқ ва жозибадор нақшидир. Бу асарларни фақат болаликдаги хотиралар деб айтиш, уларни соф мемуар асарлар қаторига киритиш ёки буткул бадиий тўқимага асосланган аcap, дейиш ўринли эмас. Улар бир кишининг, бир шахснинг


Скачать книгу