Юрак - аланга: бадиалар. Иброҳим Ғафуров
сақлаб туриш учун юборган ва у «Энг сўнгги нафасгача!» деб ўртоқлари билан онт ичган эди. Улар сўзларининг устидан чиқдилар. Ана, улар Эргашев билан ёнма-ён ётибдилар. Командир буйруғи бажарилмади-ку! Гвардиячи старшина Эргашевга ишониб топширилган позиция душман қўлига ўтиб кетди! Мана шундай оғир бир вазиятда Эргашев ўз жонини қутқариш устида эмас, позицияни қайта қўлга киритиш хусусида ўйлайди. У нима бўлмасин, жангчи унинг шаънига доғ туширмасликка интилади ва бунинг уддасидан чиқишга ўзида енгиб бўлмас бир куч ҳис қилади. У қайта ҳужумга ўтган жангчиларимизнинг йўлини тўсиб турган немис пулемётчиларига қарата ўт очади ва уларни саросимага солиб, жангчиларимизга йўл очади. Днестр плацдарми яна бизнинг қўлимизга ўтади. Бунда Боиснинг мардлиги муҳим роль ўйнайди. Мен буни ўқиганимда жазо отрядларининг манфур таъқибига учраб тиғи паррон бўлган оддий халқнинг Жиззах далаларида қочиб бориши ва ўн бир яшар ғоятда қўрқиб кетган Назирқулнинг онаси, опаларига берган кўмаги, чолнинг этагига ёпишиб олиб, лой ўрадан чиққан кезларини, Тожи холанинг қасос алангаланган сўзларини, эри мардикорликдан икки муштдек-муштдек қанд олиб келганда, буни данакдек-данакдек бўлакларга бўлиб қўни-қўшниларга тарқатган хотиннинг олижаноблигини, қувғиндилар саҳрода оч-яланғоч, хор-зор ётган кезлар қозоқ биродарларнинг мол сўйиб уларга гўшт, дон улашганларини эсладим. Боис Эргашевнинг жасорати, назаримда, ўзининг чуқур инсоний мазмуни билан мана шу халқчил анъаналарга бориб уланишини ўйладим.
Янгилик, олижаноблик доимо ўзини курашларда устувор қилади. Халқ ардоқлаган қаҳрамонлардан бири Турсуной пахтачиликдаги янги ҳаракат учун неча-неча тўғонларни бузиб ўтди, неча-неча қийинчиликларни енгди. Назир Сафаров нозиккина бир қиз юрагида жасоратнинг аланга олиши, курашчанликнинг уйғониши тарихини ҳаққоният билан гавдалантириб берди «Узоқни кўзлаган қиз»да. Мен Турсунойнинг онгли жасорати, ишчи киз Саодатхоннинг саботида «Тарих тилга кирди»да тасвирланган темурларнинг, «Уйғониш»даги мард жайноқларнинг давр кишисига хос ўз кўркам давомини топганлиги устида ўйлайман. Булар адолатга чанқоқ одамлар, айни чоғда улар адолат учун жанг қила биладиган марди майдонлар.
Назир Сафаров яратган адабий қаҳрамонлар оламида мана шундай аҳдида устувор кишилар доимо марказий ўринда туради. Чунки ёзувчи мана шундай қаҳрамонларни севади. Уларни маслакда сабот, танлаган ишига қодирлик, амалида исбот чуқур намоён бўлишини тасвирлашга биринчи даражали аҳамият беради. Назир Сафаров ижодига хос бўлган мана шу яхшиликка кўзи очиқлик, адолатпарварлик, назаримда, ўша ўн олтинчи йилги халқ ҳаракати кезларида туғилмадимикин, биринчи куртаклари ўшанда шаклланмадимикин. «Омон-омон бўлиб, сургун бекор қилинганидан қувонган халқ ўз она шаҳри томон ёпирилиб борар экан, Назиркулнинг назарида оломон орасидан шундай бир овоз эшитилгандай бўлади: «… Бобокалонларимнинг киндик қони, хоки тупроғи қўшилган табаррук шаҳрим! Жазо отряди қўйган