Юрак - аланга: бадиалар. Иброҳим Ғафуров

Юрак - аланга: бадиалар - Иброҳим Ғафуров


Скачать книгу
маънода дағдағали сўзлари билан чиқди. Қурилишларнинг миқёсини шеърга олиб кирди ва ўз шеъриятини ўша кунларнинг шеъриятига айлантирди.

      У ўз шеъри билан чойхоналардан тортиб, Турксиб йўлларигача, алкоголдан тортиб нефть учун бўлган буюк курашгача, хотин-қизлар тортиб умумий мажбурий таълим масалаларигача қамраб олди ва уларни ёритди.

      Ғафур Ғулом бошданоқ адабиёт майдонига зўр бир баҳс ва зўр бир мунозара билан кириб келди. Унинг илк шеърининг сарлавҳасидаёқ шу мунозара бор… Ғафур Ғуломнинг мунозараси жамият манфаатларидан қочадиганларга, ижодни соф сўз ўйинига айлантиришга, гўзалликни тор интим қобиқлар ичига ўраш ва халқ жон олиб жон бераётган кунларда ҳам «соз каби сўзлар»нинг мақтовларига бағишлашга уринаётганларга қарши қаратилгандир. Айтиш мумкинки, унинг ижодида дунёқарашлар мунозараси акс этмаган шеъри йўқ. У ўз эътиқоди, қараши, фалсафаси, гўзаллик тушунчаси билан кучли қуролланган шоир. Шу қурол билан оламни ўзгартирувчиларга қарши чиқаётганларга, унинг йўлларига тўғон бўлишга интилаётганларга, жамият ичидан аста бош чиқариб келаётган турли иллатларга, маразликларга қарши аёвсиз курашади. Бинобарин, мана шундай курашни ўз бошидан кечирган шоир ўз умрини бахтиёр деб атаганда ҳақли эди. Яъни:

      Таажжуб қиламен оиламизнинг

      Толелар яратган тасодифига,

      Тасодиф эмасдир, балки сен бизни

      Курашлар тақмишдир бахтнинг ипига.

      Шоирнинг ҳар бир сатрида кишига юксак ишонч барқ уриб туради. У инсоний фазилатларидан тенгсиз бир ифтихор туйғуларига тўлади. Ва ўз навбатида уларнинг томирларига илҳом ўтини қуяди, улардан ўзларига нисбатан олий бир ишонч ҳиссини тарбиялайди, вояга етказади. Шу маънода унинг шеъри чинакам илҳомбахш шеърдир.

      Ғафур Ғулом шеъриятида шу нарса авж нуқтада туради доим: инсонни мушарраф қилувчи меҳнатдир. Ғафур Ғулом ҳар қачон мана шуни оғишмаган, мардона эътиқод билан улуғлади ва ўзи ҳам улардан чинакам авжи баланд илҳом олди. Ва шу илҳом учун умр бўйи миннатдор бўлиб яшади. У бунга ҳақли эди.

      Шоир ижодининг ранглари, фавқулодда етук образлари унинг эътиқодидан озиқланди. Шу тамойил унинг шеъриятидаги асосий, магистрал оҳангларни белгилаб берди. Образ муҳаббатдан ва дунёқарашдан туғилади.

      Жозиба ҳар бир сўзда, шоир шеър ичига киритаётган ҳар бир ҳаётий деталда акс этади. Биз образ муҳаббатдан туғилади дедик. Образ нафратдан ҳам туғилади. Нафратнинг кучи шеърдаги фашистлар тасвирига келганда айниқса зўраяди. Шоир тасвирида Гитлер акиллайди, «фаҳш қўйнида йирганч парвариш кўрган сояпарвар илмилиқ бадан» бу газандалар ҳолига бойқушлар кулади.

      Ғафур Ғуломнинг Иккинчи жаҳон уруши даври лирикаси мана шундай бениҳоя чуқур муҳаббат ва қузғунларга нисбатан аёвсиз нафратдан туғилган, баъзан одамнинг ақлини лол қиладиган образлари, бадиий ифодавий кучи билан ажралиб туради. «Кузатиш», «Қиш», «Салом ва табрик», «Сен етим эмассан», «Хотин», «Бизнинг кўчада ҳам байрам бўлажак» сингари шеърлар Ғафур Ғуломнинг шуҳратини жаҳонга


Скачать книгу