Мангу латофат: бадиалар. Иброҳим Ғафуров

Мангу латофат: бадиалар - Иброҳим Ғафуров


Скачать книгу
очди. Эҳтирос ва кечинмаларнинг лирик тўлқинлари ўрнида ижтимоий муҳокама, танқид, ривоят – интеллектуал шеъриятга хос унсурлар, хусусиятлар куч олди. Шеърий ривоятларда юмор, киноя зарофат билан бирга ўткир танқид кучайди. Унинг кинояси, танқиди жамиятнинг турли иллатлари – дабдабабозлик, нўноқлик, манфаатпарастлик, соддалик, эпсизлик, ожизлик, қулларча фикрлаш ва иш тутиш сингариларни ўзининг ўткир тиғи остига олади, лекин бу танқиддан мурод – ҳажв эмас. Бу лирик-фалсафий, ижтимоий йўналишдаги танқиддир. Унинг асосий тиғи жамиятнинг ахлоқий-маънавий муҳитини яхшилашга қаратилган.

      Эркин Воҳидовнинг таланти – ҳаракатчан, ўсишга, янгиланишга, яшариб боришга қобил талант. Унинг кейинги йилларда яратган «Бедорлик», «Шарқий қирғоқ» (1983 йилда Давлат мукофотига сазовор бўлган), «Шоиру шеъру шуур», «Изтироб», «Яхшидир аччиқ ҳақиқат» сингари китоблари, «Руҳлар исёни», «Донишқишлоқ латифалари» туркум асарлари, «Истанбул фожиаси», «Олтин девор» сингари драматик асарлари чуқур фалсафийҳаётий мазмуни, ифодаларининг реалистик ёрқинлиги ва соддалиги, шоирона мантиқий инсоний қувватининг кучига кўра ўзбек интеллектуал шеърияти, публицистикаси, шеърий драмаларининг энг яхши намуналаридан бўлиб қолди. Унинг ривоятлари, «Қумурсқалар жанги», «Tоғ лочини», «Арслон ўргатувчи», «Тандир ҳақида эртак» сингари кўплаб асарлари замирида драматик туғёнлар, аҳдлар, ҳақиқат йўлидаги баҳслар ётади.

      Шоир ижодининг ҳали ўсмирлик чоғидаёқ элга фидойи фарзанд бўлишга аҳд қилган эди. У кейин шу аҳдидан бир зум бўлсин чекинмади, уни ёдидан чиқармади. Балки аҳди йилдан йилга кучайиб борди. Элни қанча яхши билса, дунёни қанча кун кезса, ўзга юртларни кўрса, бу аҳд зўрайиб борганлигини, шоир ўз олдига халқининг жуда катта мақсадини қўйиб яшаганлиги ва ёзганлигини кузатиш мумкин. Унинг барча асарлари шу аҳд ва юракдаги камолдан етишди. У аҳдида қанчалик қаттиқ ва устувор туриши айниқса, «қайта қуриш» деб аталган йилларда қатъият билан намоён бўлди. 1988 – 1990-йилларда унинг «Руҳимиз эҳтиёжи», «Ўзбекча саломга ўзбекча алик бўлсин», «Инсон маъмур бўлмаса…», «Мулоқот», «Эгалик ҳуқуқи», «Улғайиш азоби» сингари истиқлол арафасидаги миллий тараққиёт, озодлик, халқнинг янгидан уйғониши, XX аср охири, инсониятнинг ўта азобли масалаларини кўтарган мақолалари ва суҳбатлари одамлар ўртасида қизғин муҳокамаларга сабаб бўлди. Бу каби ўйчанлик ҳоким мақолаларида у жамиятимизнинг равнақи ва ўнгланиши, тикланиши учун ғоят муҳим бўлган таклифларини ўртага қўйди. Унинг халқ ишончини қозонган депутат эканлиги ҳам халқ, мамлакат турмушини яхшилаш, жамият ҳаётини янги асосларда йўлга қўйиш сингари давр тақозо қилаётган масалаларни катта масъулият билан кўтариш имконини берди. 1989 йилда ёзилган «Ўзбекча саломга ўзбекча алик бўлсин» деган ўта жонли чиқишида у Давлат тили билан чамбарчас боғлиқ жиддий масалалар ҳақида фикр юритаркан, Атамалар маркази тузиш, уни Ўзбекистон Олий Кенгаши ёхуд Вазирлар Кенгаши қошида ташкил этиш таклифини илгари сурди. Кўп ўтмай жамоатчилик ва Ўзбекистон раҳбари томонидан қўллаб-қувватланган бу таклиф асосида


Скачать книгу