Мангу латофат: бадиалар. Иброҳим Ғафуров
кўтаринкиликнинг фарқи бор. Кўтаринкилик теран мазмундан узоқ бўлса, у қуруқ риторика тусини олади. Ўттизинчи – эллигинчи йиллар шеъриятида советизм мафкураси талаби ва тўғридан-тўғри тазйиқи ва таъсири остида бундай риторика шеъриятда урф бўлган ва охир-оқибат уни бутунлай емиришга олиб келган эди. Эллигинчи йилларда пуч риторика янада кучайган эди. Эркин Воҳидовнинг шеърлари маълум маънода ана шу риторикага қарши исён тусини олган эди. «Ўзбегим», «Ўзбекистон», «Инсон» триадаси Эркин Воҳидов томонидан истифода этилган кўтаринкилик бу – юрт ва халқнинг тарихий тақдири, келажаги билан чамбарчас боғланган, асли мақсади миллатда ифтихор туйғуларини уйғотиш ва шу орқали ҳаракатга чорлайдиган кўтаринкилик эди. Шоир бу асарларини бежиз «фахрия» ёки «қасида» деб атамайди. Уларда жанр талабларидан келиб чиқиб, ва албатта уларни ўз заковати қудрати билан бойитиб, янги ўзанга солиб ўзининг асил фарзандлик фахри, ифтихори, ғурури ва шулар орқали туганмас муҳаббатини изҳор этди. Кўҳна жанрларга янгидан жон бағишлади.
70-йиллар Эркин Воҳидов ижодида янги давр. У «Ўзбегим»да ўзи учун тамомила янги тасвир усулини очди. Биз унинг бу усулини МИҚЁСЛИ ТАСВИР УСУЛИ деб атаган бўлардик. «Ўзбегим»да бу усул ўзини тўла намоён қилди. «Ўзбекистон» фахриясида, «Инсон» қасидасида миқёсли тасвир усули янада мустаҳкамланди. Триадада қўлланган бу усул – тасодифий ҳодиса эмаслигини кўрсатди. Шоир унга онгли тарзда келган ва ўзининг йирик ижодий мақсадини рўёбга чиқаришга сафарбар этган эди. Уч шеърий асарда қўллангач, у том маънода бадиий усул тусини олди ва барча хусусиятларига кўра усул деб қарашга имкон беради. Бу усул маълум даражада ва маълум меъёрда «Ёшлик девони» учун ҳам характерли бир бадиий ҳодиса бўлган эди. Шоирнинг ғазалга тўла маънода даврон юкини, XX аср кишисининг драмаларини юклаши, шеър воситаларига – қофия ва радифларга даврнинг миқёсли ҳодисаларини чиқариши кабиларда ҳам миқёсли тасвир усулининг ўзига хосликлари кўзга ташланган эди.
Миқёсли тасвир усули Эркин Воҳидов шеъриятининг 70-йиллардаги тўлқинларида тўла ва ранг-баранг тарзда намоён бўлди. 70-йиллар унинг шеърияти шу миқёсли тасвир усулининг ҳукмрон бўлганлиги билан характерланади. Бу шоирнинг ажиб бир муваффақиятли топилмаси эди ва у санъаткор адибга ёрқин бадиий асарлар яратишга хизмат қилди. Миқёсли тасвир усули унинг шу йиллардаги асарларида кенглик ва теранлик яратилиши учун зўр восита бўлди.
Бу усул маълум маънода даврнинг характеридан келиб чиқди. Бошқа маънода эса шоирнинг янгиланган, ўзгарган ижодий мақсадларини ҳам акс эттирди.
Дунё сиёсатида қарама-қаршилик, қутбланиш кескин кучайди. Тоталитаризмга асосланган тузум билан эркин бозор иқтисодига асосланган демократик тузум ўртасида ҳар соҳада кураш драматик тус олди. Икки системанинг зид туришидан дунёнинг турли қитъаларида бўҳронлар, қонли низолар, можаролар чиқди. Инсоният вужудга келган темир деворларни емириш заруратга айланганлиги,