Илоҳийнома. Шайх Фаридуддин Аттор

Илоҳийнома - Шайх Фаридуддин Аттор


Скачать книгу
Ибни Ямин хат берди шунда,

      Ёзилмиш эрди Яъқуб ҳоли унда.

      1095     Олиб мактубни Юсуф бағри ёнди,

      Туриб, фарзандлари ёнига борди.

      Келинглар, тонг ели эсмиш, деди ул,

      Бобонгиздин хабар етмиш, деди ул.

      Не дермиз, очдилар мактубни охир,

      Ўпиб, сўнг сурдилар кўзларга бир-бир.

      Ўқиб, мазмунига ҳам етдилар сўнг,

      Чекиб ғам, оҳу фарёд этдилар сўнг.

      Ҳамма кўзларда ҳасрат ёши эрди,

      Не ҳасрат, балки ҳайрат ёши эрди.

      1100     Юсуф фарзандларига таскин айтди,

      Юпатди, сўнг ўзи тахтига қайтди.

      Йиғилди аҳли аркон, бўлдилар жам,

      Арода этдилар шай суфрани ҳам.

      Юсуф кўз ташлабон, амр айлади чун:

      Яъқуб фарзандлари, айтинг, киришсин.

      Уларни ўтқизинглар икки-икки,

      Ака бўлсин ука ёнида токи…

      Улар жуфт-жуфт бўлиб ўлтирди унда,

      Боқиб, Ибни Ямин оҳ чекди шунда.

      1105     Бу маҳфилда у ёлғиз қолмиш эрди,

      Қани, ёнимда Юсуф бўлса, дерди.

      Юсуфни ёд этиб, йиғлар эди ул,

      Юрак, бағрини кўп тиғлар эди ул.

      Чу андин сўрди Юсуф, шоҳи аҳрор:

      Нечун ёшинг тўкарсен мунчаким зор?

      Деди: ёлғиз қолибмен, ғам чекармен,

      Шу боис кўзларимдин ёш тўкармен.

      Бор эрди бир оғам, айрилдим ондин,

      Биз эрдик бир атою бир анодин.

      1110     Йўқолди, бўлди ғойиб, кетди буткул,

      Биров билмас, бугун қайлардадир ул?

      У бўлса менга ҳамдам бўлгай эрди,

      Келиб, ёнимга чун ўлтиргай эрди.

      У ёшлар тўкди боз, этсак хулоса,

      Конец ознакомительного фрагмента.

      Текст предоставлен ООО «Литрес».

      Прочитайте эту книгу целиком, купив полную легальную версию на Литрес.

      Безопасно оплатить книгу можно банковской картой Visa, MasterCard, Maestro, со счета мобильного телефона, с платежного терминала, в салоне МТС или Связной, через PayPal, WebMoney, Яндекс.Деньги, QIWI Кошелек, бонусными картами или другим удобным Вам способом.

      1

      Нанг – паст, тубан.

      2

      «Тавҳид ҳар қандай ортиқчаликни инкор этади».

      3

      Соҳат – бу ерда майдон, доира маъносида.

      4

      Тақсир – нуқсон.

      5

      Аҳвал – ғилай.

      6

      Фарсуда – хароб.

      7

      Одам аҳлини тўғри йўлга бошловчи.

      8

      Бехотам – узуксиз.

      9

      Роят – байроқ.

      10

      Байтнинг мазмуни: барча паямбарларнинг келишидан мақсад Муҳаммад эди. У келди, дунёда паямбарлик битди.

      11

      Яди байзо – Мусонинг мўъжизакор қўли.

      12

      Тақвият – куч-қудрат.

      13

      Байтнинг мазмуни: У Оллоҳга яқинлашди, бу оламдан кечиб, бошқа оламга ўтди.

      14

      Лиқо


Скачать книгу