Яшил кеча. Рашод Нури Гунтекин
кичрайиб сўлган бир чеҳра; фақат кўзлари буришиқ қовоқлари оралиғидан ҳали ҳам қараб турибди; Ҳожи Фаттоҳ, энди ҳеч битмас-туганмас ажойиб туш кўрмоқда; эртага у қора ер бағрига тушгандан кейин кўраётган тушлари яна авжига минади. Унинг кўрганлари ёнида бу дунё нима бўлибди?
Атрофида кул ва нур оқиб ётган бу абадий дунё билан алоқаси борган сари заифлашар, ёлғиз ибодат вақтида эмас, ишлаётганда ва ўйнаётганда ҳам бир турли зеҳнини охират тушунчаларидан айира олмасди.
– Ҳа, бу охират ўзи нима?! Атрофида кимдан сўраса ўзи билгандан ортиқ маълумотни ололмас; илк замонларда унга ёлғиз севинч ва бахт берган бу қизиқиш, кетига бориб англашилмас қўрқувлар ва сиқилшллар билай аралашиб, оз-оз хасталик ҳолига сола бошлаган эди.
Отасининг ўлимидан кейин, уни тоғларга чиқиб кетиб, ўша ерда боқиладиган қўйлар сурувидан айирган ҳам, елкасига хуржунини ташлаб Истанбул томонларга йўл солишига ҳам асл сабаб бўлган нарса мана шу қизиқиш эди.
Шоҳин афанди ўтирган ерида хотираларининг охири оғирлашиб, елкаларини босишидан қўрққандай ўрнидан турди, ўз сўзини эшитишга жудаям эҳтиёж сезганиданми, рўпарасидаги аллакимга гапираётгандай:
– Қандай имон эди у ё Раббий, – деди, – ўшанда 325 йилнинг ўттиз биринчи мартига дуч келиб қолганимдами, мен сўзсиз дорга осилиб кетган бўлардим. Бу дунёдан кўзларини юмаётган дақиқада у дунёда яшай бошлашига ишонганидан кейин нима аҳамияти бўларди ўлимнинг?
Бир оз аввал фавворанинг ҳовузида таҳорат қилаётган ғилай софта, узоқдан унинг сийрак соқолларини қўли билан тортқилашига ва ўзига ўзи кулганича алланарсалар дейишига қараб турар, ҳар замон-ҳар замонда унга учраб турадиган зарарсиз телбалардан бири бўлса керак, деб ўзича кулимсирар эди.
Илк кунларда ҳам Истанбулнинг ҳеч бир нарсасини кўрмаган эди. Мадрасанинг сал нарёрида шовқин-суронли бир бозор жаддаси15 бор эди. Оқшом тушди дегунча қўрқинчли бир от ва арава алғов-далғовлари ичида товуслардек ажойиб хотинлар кезар, атрофларида бир-бирини туртишаётган ва гап отишаётган, мўйловли, соқолли, ҳарбий ва оддий фуқаро кийимидаги эркаклар оломони қайнарди. Қоронғи бўлгунича жадда бошдан охиригача нур ичида сузар, байроқлар, расмлар билан безатилган театр эшиклари олдида чалинаётган мусиқаларнинг садолари Шоҳиннинг ёпиқ турган тош хонасигача келарди.
Аммо ёш сафтанинг кўзи бу фойдасиз дунёнинг усти ялтироқ дабдабаларини кўрмас, бутун вақтини шу қоронғи тош хонада ўтказарди. Кўринишда қоронғилик, аммо ҳақиқатда унинг у дунёда кўрадиган нарсалари олдида фонарлар билан безанган бу жадда, энг катта Истанбул жомеъларининг қуббасидан тараладиган бу қандил ёруғлари бир пулга қиммат эмасми?
Бундай берилиб ўқиш талай вақтгача давом этди. У ўқишга шундай бир жўшқинлик билан ёпишган эдики, фақат ўзининг дарслари билан қаноатланмай, машҳур Истанбул мударрисларининг бошқа мадрасалардаги дарсларини ҳам эшитгани кетарди. Домлага ва китобга маъсум бир ишончи
15
Жадда – проспект (катта асосий йўл).