Тирилиш. Лев Толстой

Тирилиш - Лев Толстой


Скачать книгу
Баъзида эрталаб қаҳва ичиб олгач, ўтириб илмий асарини ёзар ёки ўшанга керакли ҳужжатларни ўқирди, аммо кўпинча, ўқиш ёки ёзиш ўрнига яна уйдан чиқиб кетиб далалар, ўрмонларни кезиб юрарди. Тушлик овқат олдидан боғнинг бирон бурчагида ётиб ухлаб қолар, овқат пайтида қизиқчилик қилиб аммаларини кулдириб ўтирар, кейин от миниб кезар ёки кайиқда сайр қиларди-да, кечқурун яна аммалари билан ўтириб пасьянс13 ўйнарди. Кўпинча кечалари, айниқса ойдин кечалари, кўнгли ҳаёт қувончи билан тўлиб-тошганидан уйқуси келмас, ухлаш ўрнига баъзида тонггача ўз фикри хаёли билан банд бўлиб боғда юриб чиқарди.

      Аммалариникида яшаган даврининг биринчи ойида у, оқсоч деса оқсоч эмас, асранди деса асранди қиз эмас, қоракўз, эпчил Катюшага эътибор бермай, бахтиёр ва осойишта ҳаёт кечирарди.

      Она бағрида тарбия топган Нехлюдов у вақтларда ўн тўққизга кирган бўлса-да, чинакам маъсум йигит эди. У аёл киши ҳақида ўйлаганда, фақат унга уйланишини кўзда тутарди. Ўзига хотин бўла олмайдиган барча хотинлар, унинг назарида, хотин эмас, одам сифатида гавдаланарди. Шу йил ёзда Вознесенье байрамида Нехлюдовнинг аммалариникига қўшнилари бўлган аёл ўз болалари, яъни бўйи етган икки қизи, гимназист ўғли ва уйларидаги меҳмон – мужиклардан чиққан рассом билан бирга меҳмон бўлиб келди.

      Чойдан кейин уй рўпарасидаги ўрилган ўтлоқда гургур ўйини14 ўйнашни бошладилар. Катюшани ҳам чақиришди. Бир неча ўйиндан кейин Нехлюдов Катюша билан қочишадиган бўлди. Катюшани кўрганда доим Нехлюдовнинг кўнгли хурсанд бўлар, лекин икковининг ўртасида бирон бошқача муносабат бўлиши мумкинлигини хаёлига ҳам келтирмас эди.

      – Энди буларни тутиб бўпман, – деди «пойлоқчи» хушчақчақ рассом; унинг мужикларга хос кучли оёқлари калта ва эгри бўлгани билан у жуда тез югурар эди. – Қоқилиб кетишганда тутмасам…

      – Сиз бўласиз-у, тутмай қўясизми?

      – Бир, икки, уч!

      Улар уч марта чапак чалишди. Катюша кулгидан ўзини зўрға тутиб, Нехлюдов билан ўрнини тез алмаштирди-да, ғадир-будур, кучли, кичкина қўли билан унинг катта қўлини қисиб қўйиб, крахмалланган юбкасини шилдиратиб чапга қараб югуриб кетди.

      Нехлюдов жуда тез югурарди. У рассомга тутқич бермаслик учун кучининг борича чопди. Кейин орқасига қараган эди, рассом Катюшани қувлаб кетаётганини кўрди, Катюша чаққон югуриб, унга тутқич бермай, чап томонга қараб қочди. Олдинда сирень гули бутаси бор эди. У ёққа ҳеч ким бормаган эди. Катюша Нехлюдов томонга қаради-да, боши билан сирень гул бутаси орқасида бирлашамиз деб ишора қилди. Нехлюдов унинг ишорасини тушунди-да, бута томон югурди. Аммо у ерда бир ариқча бўлиб, устини қичитқи ўт қоплаган эди, Нехлюдов буни пайқамай тайғаниб йиқилди-да, қўлини қичитқига босиб олди ва оқшомга яқин тушган шудрингдан қўли ҳўл бўлди, лекин шу заҳоти кула-кула ўрнидан туриб, ялангликка чиқди.

      Катюша хурсандлигидан чаросдек қоп-қора кўзларини чақнатиб жилмаяр экан, унга томон югурди. Улар чопиб келиб, қўл ушлашиб олдилар.

      Катюша


Скачать книгу

<p>13</p>

Пасьянс – қарта ўйини.

<p>14</p>

Бу ўйинда энг олдинда турган бола орқасида жуфт-жуфт бўлиб турган болаларнинг бирини тутиб олиши керак.