Тирилиш. Лев Толстой

Тирилиш - Лев Толстой


Скачать книгу
хира тортган.

      8. Бурун тешикларидан, иккала қулоғидан ва оғзидан кўпиксимон қон аралаш шилимшиқ оқиб турибди, оғзи ярим очиқ.

      9. Юзи ва кўкраги шишиб кетганидан бўйни билинмай кетган».

      Ва ҳоказо, ва ҳоказо.

      Шаҳарда айш-ишрат қилган семиз савдогарнинг бадбуруш ва шишиб кетган жасадини ташқи кўрикдан ўтказиш натижалари тўрт бетга йигирма етти банд қилиб, батафсил ёзилган эди. Жирканиб ўтирган Нехлюдов жасад тасвири ўқилганда баттар сесканиб кетди. Катюшанинг ҳаёти ҳам, бурун катакларидан оқиб турган қонли йиринг ҳам, косасидан чиқиб кетган кўзлар ҳам, қизга нисбатан ўзининг қилган иши ҳам – ана шуларнинг ҳаммаси унинг назарида бир-биридан баттар нарсалар эди, у ҳар тарафдан шу нарсалар билан ўралиб, гирдобга тушган эди. Ниҳоят, ташқи кўрикдан ўтказиш натижалари ўқиб бўлингач, раис, тугаган бўлса керак, деган умидда чуқур тин олиб, бошини кўтарди. Аммо котиб шу замоноқ ички текшириш тасвирини ўқий бошлади.

      Раис яна бошини қуйи солди ва қўлига таяниб, кўзини юмди: Нехлюдовнинг ёнида ўтирган савдогар мудраб ўтирар, аҳён-аҳёнда бир чайқалиб қўярди; судланувчилар ва улар орқасида ўтирган жандармлар қимир этмай ўтиришарди.

      – «Ички аъзоларни текшириш натижасида қуйидагилар аниқланди:

      1) Бош суягининг териси бош суягидан осонгина кўчиб чиқди, қонталаш жойи кўринмади.

      2) Бош суяги ўртача қалинликда ва бутун.

      3) Миянинг қобиғида ҳар бири тўрт дюйм келадиган иккита доғ бор, қобиқнинг ўзи хирагина», – ва ҳоказо ва ҳоказо шунга ўхшаш яна ўн уч пункт.

      Кейин холис кишиларнинг исми, имзоси, врачнинг фикри ёзилган эди. Жасадни ёриб қаралганда, ошқозон ҳамда қисман ичак билан буйракда топилган ва протоколга ёзилган ўзгаришлардан шундай хулоса чиқариш мумкинки, Смельковнинг ўлими унинг ошқозонига вино билан кирган заҳар натижасидир.

      Ошқозон ва ичаклардаги ўзгаришларга қараб, ошқозонга тушган заҳарнинг қандай заҳарлигини аниқлаш қийин; Смельковнинг ошқозонидан жуда кўп вино чиққани учунгина заҳар ошқозонга вино билан кирган, деб тахмин қилиш мумкин.

      – Хўп ичар экан-да, ўзиям, – деб яна шивирлади савдогар кўзини очиб.

      Қарийб бир соат давомида ўқилган протокол ҳам прокурор ёрдамчисини қаноатлантирмади. Протокол ўқиб бўлингач, раис унга юзланиб:

      – Ички аъзоларни текшириш ҳақидаги актни ўқимаса ҳам бўлар, деб ўйлайман, – деди.

      – Бу актни ҳам ўқиб эшиттиришни сўрар эдим, – деди қийшайиб ўрнидан турган прокурор ёрдамчиси раисга қарамасдан. У шундай оҳангда гапирдики, бу билан у протоколнинг ўқилишини талаб этиш ҳуқуқига эгалигини, бу ҳуқуқдан чекинмаслигини билдирмоқчи, мабодо рад этсалар, шикоятга баҳона топилади, демоқчидек бўлар эди.

      Қовоғи салқиган, мулойим кўзли, ошқозон касалига мубтало бўлган серсоқол суд аъзоси, ҳолдан кетиб раисга мурожаат қилди:

      – Буни ўқишнинг нима ҳожати бор-а? Бекорга вақтни олади. Бу янги супурги эскисидан тоза супурмайди, қайтага, секин супуради.

      Тилла кўзойнакли суд аъзоси чурқ этмади. У на хотинидан, на ҳаётдан яхшилик кутмай, тўғрисига


Скачать книгу