Танланган асарлар. Носир Фозилов

Танланган асарлар - Носир Фозилов


Скачать книгу
бир қиз: қошлари камондай… сочлари калта қирқилган, орқаси билан бир бўлиб ёйилиб ётибди. Қоши, кўзи, сочи қоп-қора… Ҳайт десанг, учиб кетай деб турган оҳудай ҳуркак назар билан тикилиб турибди. Ўртада ранги заҳил, аммо ҳали анча чайир (афтидан пан Дворжекнинг хотини), ўрта яшар аёл қайсарона боқиб, тик турибди. Франтишек, қўрқиб кетганидан бўлса керак, онасининг пинжига тиқилиб олган, кўзлари олазарак.

      «Тагларига битта шолча керак экан. Ер зах, похолда ётиш қийин, – деди раис ичида. – Уй анжомлари ҳам ҳаминқадар экан…»

      Эшикдан кираверишда, декча қайнаётган бурчакда турган оппоққина, сирти гулдор тоғорачани, анави ёниб турган еттинчи чироқни, хўш, токчада турган иккита чамадонни демаса, бу уйда нима бор арзигулик? Ҳеч нарса олиб келолмабди, шўрликлар. Нимани ҳам олиб келсин. Дунё кўринганми кўзларига, жонларини асраб, шундоқ келаверишган-да! Ҳеч кимнинг бошига тушмасин бу савдо!

      Раис хаёлидан фориғ бўлиб бундай қараса, Бойғозининг кўзлари худди ўлжа кўрган бургутнинг кўзларидай ёниб, ҳалиги кампирнинг ёнида ўтирган қизга тикилиб турибди. Қўйиб берса еб қўйгудай. У Тўрага айёрона кўз қисиб: «Нармално!» деб қўйди. Раис буни сезиб, аста томоғини қирди. Бойғози ўзига келиб, раисга қараган эди, раис кўзларини шундай олайтирдики, Бойғози нигоҳини яширолмай қолди.

      Пан Дворжек тахтадан ясалган узун курсини кираверишдаги дераза тагига қўйиб, меҳмонларни ўтиришга таклиф қилди:

      – Прошен, пане…

      Улар олдинма-кетин курсига қатор ўтиришди.

      Пан Дворжек тўрда ўтирган қоқсуяк кампирга ишора қилиб:

      – Матка, – деди. Сўнг унинг ёнидаги ҳуркак назар ташлаб турган қизни кўрсатди. – Дочурка… Кристина…

      Пан Дворжек меҳмонларга оила аъзоларини таништираётган эди.

      – Пани Колосовская, Раила. Малижаж… Супруга, – деди ўртада ҳамон қайсар боқиб турган аёлга қараб. Аёл сал жилмайиб, ярим таъзим қилди.

      Пан Дворжек лозим кўрмадими ё бугунги хижолатпазликни эслатмаслик учунми, Франтишек ҳақида лом-мим демади, таништирмади.

      Ҳалиги ўзининг беадаблигини раиснинг кўнглидан чиқариш учун бўлса керак. Бойғози бурчакда қатор турган шишаларга имо қилиб:

      – Пан Дворжек… – «Сиз ичасизми?» дегандай томоғига чертди. Пан Дворжек дарҳол тушуниб илжайди, сўнг шишалардан бирини қўлига олди. Шиша бўм-бўш эди, уни айлантириб кўрсатиб, тушунтира бошлади:

      – Штекло… – Кейин чироққа ишора қилди. – Лампа…

      Раис билан Тўра ҳайрон бўлиб турардилар.

      Пан Дворжек, буларга тушунтиролмадим шекилли, деб ўйлаб чўнтагидан бир қатим каноп олиб, шишанинг тагини бир текисда тортиб боғлади, сўнг даҳлизга чиқиб бир шиша керосин олиб кирди. Чўпга озгина пахта ўраб керосинли шишага ботирди-да, ҳалиги шиша сиртидан боғланган канопга айлантириб текказди. Каноп керосинни сўриб олди.

      Бойғозилар нима бўлар экан, деб диққат билан тикилиб туришар эди.

      – Шпишки? – деди пан Дворжек атрофга аланглаб.

      Бойғози чўнтагини кавлаб чақмоқтош ва пилик олди.

      – Не, – деди


Скачать книгу