Танланган асарлар. Носир Фозилов

Танланган асарлар - Носир Фозилов


Скачать книгу
акага повиска келибди!» Бу гапни эшитиб, Тўранинг юраги шиғ этиб кетди. «Демак, Ғиёс ака кетар экан-да? Пода нима бўлади?» Тўра, «пода нима бўлади?» деганида, Ғиёс ака ўйлаган маънода эмас, бу иш менинг бўйнимга тушиб қолмаса эди, деган маънода ўйлади. Чунки у сентябрда шаҳарга ўқишга кетгунича шу ишдан бир амаллаб бўшаб, бошқа бирор жиддийроқ юмушнинг бошини тутишни кўнглига тугиб юрар эди. Унинг назарида, бу ишда ўсиш қийин. Ундан кейин бу иш билан ном чиқариб ҳам, донг таратиб ҳам бўлмайди!

      Катталарнинг бир мажлисида: «Тўра билан Камола Ғиёс акага ёрдам беришсин. Ишнинг катта-кичиги бўлмайди. Бу ҳам халққа хизмат қилишнинг бир йўли», деб қўйишмаганидан кейин ноилож юрган эдида. Нима, иш қуриб қоптими? Колхозда мингта иш: пахта чопиғи, ўт ўриш, акушник ҳайдаш, аравакашлик, тракторчиларга ёрдам… Ҳадемай буғдой ўроғи бошланади. Хирмон, комбайн, дегандек…

      Бу фикр уни анчадан бери қитиқлаб юрган эди-ю, лекин уни шу бугун амалга оширмоқчи бўлганида мана бу гап чиқиб қолди. Ғиёс ака кетиб қолса, бу фикрни раисга айтиб бўладими? «Олиб кетишса керак. Бу иккинчи чақириши. Аввалги чақиришганида: «Керак бўлиб қолсангиз ўзимиз чақирамиз», – деб жўнатишган экан.

      Тўра бундай хаёлини жамлаб қараса, Хадича хола ҳалиям гапираётган экан:

      – Битта ўзи эмас шекилли, айланай овсинжон, Абдусамат тракторчи, иннайкейин ану Нусрат перма, иннайкейин Карим жувозкашнинг ўғли…

      – Вой ўлмасам, Фотиманинг ўғли-я?!

      – Ҳа, айланай овсинжон…

      – У ҳали ёш эмасми? – Салима холанинг қаеридир жиз этиб кетгандай бўлди, бўшашиб ер тандир устига ўтириб қолди. Чунки ўша Карим жувозкашнинг ўғли Тўрадан ё бир, ё икки ёш катта эди. Эридан айрилгани етмагандек, ўғлига ҳам навбат келиб қолганини ўйлаган она бечора ич-ичидан зил кетди. «Тезроқ куз келиб, отам айтган ўша мактабга бора қолса, балки ўқийдиган болани олмасмиди?..» Унинг бу ҳолатини сезмаган «Информбюро хола» ҳамон жаврар эди:

      – Вой айланай, овсин, эшитдингмизми? Ану полак бола бор-ку, Прантишка деган. Ўша Прантишкаси тушмагур Зулайҳонинг осиғлиқ турган сузмасини ўғирлаган экан, бирам бобиллаб кўчани бошига кўтардики, асти қўяверасиз. Нима қилсин, шўрлик. Эридан қорахат келганидан бери ўзини қўярга жой тополмай юрибди. Буни қаранг-а, Прантишкани урмоқчи экан, ўғлингиз билан Камола йўлини тўсибди. Вой, шўрим, кейин нима дебди денг? Айланай, овсин, сизга ёлғон менга чин: «Ҳа, юзсиз, битта боланинг онаси бўлай деб қолганингда Тўраминан мол боқиб юргани уялмайсанми!..» дебди-я! Айланай, овсинжон, ўғлингиз ҳам, ёмон кўздан асрасин, туф-туф, сухсурдек йигит бўлиб қолди-да! – деб маъноли қилиб кулди «Информбюро хола».

      Тўранинг боши айланиб кетгандай бўлди: «Дарров бутун қишлоқ эшитибди-я! «Информбюро хола» омон бўлса, бутун қишлоқ эшитгани рост!» Кейинги гаплар унинг қулоғига кирмади. Аста ўрнидан туриб, кўчага чиқди. Атрофга қоронғилик тушиб қолибди. Ҳали болаларнинг кўчага чиқадиган маҳали бўлмабди. Салдан кейин болалар кўчага чиқишиб «Оқ теракми, кўк терак», «Ботмон-ботмон» ўйнашар, уларнинг


Скачать книгу