Қазои Қадар. Аббос Саид
дардингга қулоқ солармидики, унга ичингдагини ёриляпсан? У қайтага хурсанд бўлади ‒ сен ва укангнинг ораларинг бузилса дўпписини осмонга отади-ку, ахир! Ана шуни билиб туриб дилингдагини айтяпсан ‒ бундан бешбаттар бўлларинг демайдими? Худди ана шундай дейди! Ич-ичидан уни севинтиряпсан: “Мана сенлар кимсанлар! Мени ғадабга оляпсан, аслида сенам, анави уканг Рашид дўконам, манави ўғлинг Асқарам ‒ баринг бир гўр, тупроқларинг бир ердан олинган!”, деб ҳар учовингни ичдан сўкаётгани, ҳар учовингнинг устингдан кулаётгани аниқ ‒ бунга шубҳаланмасанг ҳам бўлади!”, деб турфа ўй-фикр, мулоҳазаларга бориб ўзидан ғижинишини қўймади.
‒ Бунақа нарасаларни мен ундан сўрамайман! Рашид тоғамнинг бошига иш тушганида Риҳси бувим менинг қанча пулларимни ишлатган! Ундан ўша пулларимни ҳалигача талаб қилганмасман! ‒ ўзини танти, яқинларига меҳрибон қилиб кўрсатишга уринди Қурбат, айни дамда Абдурасул отага “жаа-а менга дўқ уришни, жекиришни биласан ‒ тоға бўлиб менга нима яхшилик қилиб қўйибсанлар?!” дегандай ўқрайиб, сувдан қуруқ чиқишга уринди.
Абдурасул отанинг тўнғич синглиси Раъно икки фарзанди билан эридан ажрашиб, қизлик уйига қайтган, Жомийдаги “Учқун” тикувчилик фабрикасида ишлаб юриб, ўттиз етти ёшида ана шу фабрикага қарашли бўлган тиббиёт-санитария қисмида ҳамширанинг вена қон-томирига нотўғри игна санчиб ҳаво киритиб юбориши оқибатида бемаҳал вафот этиб бу фоний дунёни тарк этиб кетган, унинг ҳали вояга етиб улгурмаган ўғил-қизи Шокир баззов ва Риҳси кампир қарамоғида қолган; Риҳси кампир ҳаётлигида бу кенжа набираси Қурбатни еру кўкка ишонмас, уни тергаган ёки койиган, ўз фарзандлари билан уришиб қолганида орага тушиб унга дакки-дашном берган ўғиллари билан аразлашиб, ҳатто уларга димоғ-фироқ қилиб гаплашмай ҳам қўярди. Бундай ҳол анчагача давом этар, фақатгина улуғ рамазон кунлари, икки ҳайит айёми ва онасининг туғилган кунини нишонлашлари сабаб бўлиб, шунда ҳам орага Шокир баззоз аралашганидан сўнггина Риҳси кампир такаббурликни бир чеккага йиғиштириб, ўзи билан аразлашиб қолган ўғилларига ёинки улардан бирига гапирган бўлар, аммо дилидаги кек-адовати ариб, батамом унутгунига қадар ҳам ярим йил-бир йил ўтиб кетарди. Фақат шундан кейингина Риҳси кампир ўша ўғли билан муносабатини илиқлаштирар, фақат шарти шу эдики, бундан буёқ суюкли набираси Қурбатнинг мушугини пишт дейишга ҳам журъат қилолмасди, журъат қилгудай бўлса онаси яна асли ҳолига қайтиб, у билан яна сўзлашмай қўярди.
Анча йиллар ўтиб, Шокир баззов бу ёруғ оламни тарк этиб кетгач, Риҳси кампир ҳам анча кесайиб, саксондан ҳатлаб улгургач, Қурбат деганлари эса Ракат маҳалладан келин бўлиб тушган туппа-тузук одамларнинг бинойидек, ойдеккина қизини “оғзи ҳидланаркан” деб ҳеч ақлга сиғмайдиган айб билан мазаммат қилиб қўйиб юбориб, Рашид дўкондан бошқа учта тоғасидан эшитадиганини-эшитиб, таъна-маломатларга қолса-да, сира ақлини йиғиб олишни истамаган кунларнинг бирида, Абдурасул акадан кейинги укаси Абдуҳамид тўнғич ўғли Мирзиёдни уйлантираётганида, у кенжа укасини ахтариб қўшни ҳовлига